Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Конструктивлик компоненти


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Конструктивлик компоненти илмий-тадқиқот, ўқув-тарбия ишларида 
лойиҳалаш ёки ўз конструксиялаш малакаларида кўринади. 
Лойиҳалаш малакаси — бу илмий изланишни ёки ўқув-тарбия жараёнини 
моделлаштиришнинг интеллектуал малакаларидир. Ўқитувчининг лойиҳалаш 
малакаси З.Ф.Есарова томонидан тадқиқ этилган. 
Олий мактаб ўқитувчиси фаолиятини тавсифлаш ва баҳолаш учун қуйидаги 
сатҳлардан фойдаланилади: 
• 
репродуктив. Бунда ўқитувчи фақат ўзининг ахборотларини 
лойиҳалаштиради, лекин аудиториядаги талабаларнинг савияларини ҳисобга 
олмайди; 
• мослашувчан. Бу сатҳда ўқитувчи ўқув ахборотларини аудиториядаги та-
лабаларнинг савияларига мос қилиб моделлаштиради; 
• локал-моделлаштириш. Бу сатҳда ўқитувчи ахборотларни баён қилибгина 
қолмайди, балки айрим масалалар бўйича билим, малака ва кўникмалар тизи-
мини моделлаштира олиши лозим; 
• 
тизимли-моделлаштирилган билим. Бу сатҳда конкрет фанни ўзлаштириш 
учун зарур бўлган ўзфаолияти ва талабалар фаолияти тизимини моделлашти-
ради; 
• 
тизимли-моделлаштирилган фаолият. Бу сатҳда ўқитувчи талабалар билан 
бирга барча ўқув-тарбия ишлари тизимини моделлаштира олади. 
Ташкилотчилик фаолияти. Бундай фаолият илмий изланиш ва ўқув-тарбия 


130 
жараёнини аниқ режалаштириш ва ташкил этиш малакасида кўринади. Бу 
ўқитувчи, талаба ва бошқа олимламинг ўзаро алоқадор фаолиятидир. 
Ташкилотчилик фаолияти ўзини, ўзининг вақтини; талабаларнинг индивидуал, 
гуруҳ, коллектив ишини биргаликдаги тадқиқотларини амалга ошириш учун 
кадрларни танлаб олиш ва уларнинг вазифаларини белгилаб беришни ташкил 
этиш малакасида намоён бўлади. 
Ташкилотчилик фаолиятининг асосий вазифаси шу фаолият иштирокчила-
рининг хатти-ҳаракатларини интеграциялашдир. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling