Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Коммуникатив қобилият — бу педагогик ўзаро алоқалар доирасидаги ўзига 
хос тарзда намоён бўладиган мулоқот қобилиятидир. 
Психологияга оид адабиётларда коммуникатив қобилиятларнинг бир неча 
гуруҳлари фарқланади: 
1. Кишининг бошқа кишини билиши. Бу қобилиятлар гуруҳида кишига шахс 
сифатида, шахснинг алоҳида қиёфаси, мотиви ва хатти-ҳаракатларига баҳо бе-
риш, кишининг ташқи кўриниши, хулқи ва ички дунёси нисбатига баҳо бериш; 
савлати, имо-ишора, мимика, пантомимикасини «ўқий» олиш кабилар қамраб 
олинади. 
2. Кишининг ўз-ўзини билиши. У ўз билимларини, қобилиятларини ўз харак-
тери ва ўз шахсининг бошқа қирраларини ҳамда ташқаридан ва унинг атрофи-
даги кишилар унга нисбатан қандай баҳо бериши лозим бўлса, шундай баҳо 
беришни кўзда тутади. 
3. Мулоқот вазиятини тўғри баҳолай олиш. Бу вазиятни кузатиш, унинг 
кўпроқ ахборот берадиган белгиларини танлаш ва унга диққатни жалб қилиш; 
юзага келган вазиятнинг социал ва психологик мундарижасини тўғри идрок 
этиш ва баҳолаш қобилиятидир. 
 


128 
5.2.3. Ўқитувчи фаолияти турлари 
Олий мактаб ўқитувчисининг касбий фаолияти турии йўналишларда бўлади. 
Улардан энг муҳимлари тубандагилар: 
Ўқув педагогик фаолият. Бу фаолият жамият талаблаиига мос равишда олий 
мактабда ўқув жараёнини ташкил этишга йўналтирилади. Олий мактабдаги ўқув 
жараёни учун ўқув ва илмий-тадқиқот ишларининг узвий боғлиқлиги, талабалар 
фаоллиги ва мустақил ишлари ижодий потенсиал бўлган шахс аҳамиятини 
ошириш характеииидир. 
Олий мактабдаги педагогик фаолиятда назарий ва амалий фаолият қўшиб 
олиб борилади. 
Назарий фаолият янги қонуниятларни очиш билан боғланади. 
Амалий фаолият муайян вазиятларни янгилашга ва педагогик вазифалар ти-
зимини ҳал қилишга йўналган бўлади. 
Ўқитувчи конкрет фанни бошқа ўқув фанлари билан ўзаро боғлаган , ҳолда 
унинг ўқитилиш мақсад ва вазифаларини белгилайди. Талабанинг ўқув- билиш 
фаолиятини жонлантиришни таъминлайдиган ўқитишнинг мазмуни, замонавий 
шакл ва методларини ўйлаб топади. 
Ўқитувчи ўқув-педагогик фаолиятининг ўзига хослиги унинг илмий-тадқиқот 
ишларида фаол иштирок этишидир. 
Олий мактаб ўқитувчисининг педагогик фаолияти тавсифида олимлар, одатда, 
Н.В.Кузмина ва З.Ф. Есарова тадқиқотларига таянадилар. Улар қуйидаги ком-
понентларни фарқлайдилар: 
• конструктивлик; 
• ташкилотчилик; 
• илмий билиш; 
• коммуникативлик. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling