Т.Нойнер,
Ю.К.Бабанский,
Н.В.Кухаревларнинг
тадқиқотларида ўрганилган. Улар педагогик маҳоратнинг асосий
йўналишларини муайян мантиқий изчилликда белгилаб бердилар.
Педагогик маҳорат асосларига: касбий педагогик билимлар, инсонпарвар-
ликка йўналганлик, педагогик техника, касбий педагогик фаолиятни амалга
ошириш тажрибаси, педагог шахси тааллуқлидир.
Маҳоратнинг шаклланиш босқичларига: репродуктивлик (бошланғич),
ижодийлик, ижодий-новаторлик киради.
Педагогик маҳорат даражалари ўқитувчи иш даражасининг давоми
ҳисобланади:
•
репродуктив (ўта паст);
•
мослашувчан (паст);
• локал (чегараланган)- моделлаштириш (ўртача қониқарли).
Бу даража талабалар билан боиадиган ўқув-тарбия ишларининг айрим
йўналишларида юқори сифати билан характерланади:
•
изфиҳил моделлаштириш (юқори). Бу босқичда, педагог фаолиятининг барча
турларида юқори сифатга еришилади;
•
изчил моделлаштириш (олий). Бунда, фаолиятнинг барча турларида ижодий
муносабат намоён бўлади, ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш
йўллари изланади.
Педагогик маҳорат компонентлари касбий фаолиятга касбий вазифаларини
бажариш учун зарур бўлган малака нуқтаи назардаги қарашларни акс эттиради.
Тадқиқотчилар малака деганда хатти-ҳаракатлар тизимини уни амалга оши-
риш мақсади ва шарт-шароити билан мувофиқ равишда самарали бажариш им-
кониятини тушунадилар.
Педагогик маҳорат компонентларини ҳосил қиладиган қуйидаги малака
гуруҳлари фарқланади:
•
лойиҳалаш;
•
конструкциялаш;
• ташкилотчилик;
•
мулоқот;
•
билиш ва рефлективлик.
Кейинги йилларда педагогик маҳорат категориясига нисбатан янгича
қарашлар пайдо бўлди. Педагогик маҳоратнинг анъанавий изоҳларидан
Do'stlaringiz bilan baham: |