Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


  Ўқитишда индивидуал намуна ва бошқариш тамойили давом эттири-


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

4. 
Ўқитишда индивидуал намуна ва бошқариш тамойили давом эттири-
лади. Бу тамойил таълим олувчининг ҳар бирига шундай ахборот жараёнини 
йўналтиради ва тавсия этадики, у таълим олувчига машқ жараёнида, тезликда 
олдинга силжишга имконият беради, чунки унинг билиш кучи унга мувофиқ 
равишда бошқарувчи томонидан узатилган ахборотга, мослашишга қулай 
бўлади. 
5. 
Программалаштирилган ўқув материалини узатиш учун махсус тех-
ник воситалардан фойдаланиш тамойили. 
Программалаштирилган ўқитиш технологиясини илмий асослаш бир қатор 
таълимий программаларни фарқлаш имкониятини беради: 
• 
раён программалар; 
• 
тармоқланувчи программалар; 
• соддалаштирилган программалар; 
• 
аралаш программалар; 
• 
алгоритм; 
• блокли ўқитиш; 
• модулли ўқитиш; 
• билимларни тўла ўзлаштириш; 
Равон программалар — бу назорат топшириқлари ва ўқув ахборотларининг 
алмашиниб турувчи у қадар катта бўлмаган блоклари кетма-кетлигидир. 
Равон программада таълим олувчи тўғри жавоб бериши шарт. Баъзан еҳтимол 
деб топилган жавоблардан бирини шунчаки танлайди. Тўғри топилган жавобда у 
янги ўқув ахборотига эга бўлади. Агар жавоб тўғри чиқмаса, ахборотни қайтадан 
ўрганишга тавсия этилади. 


118 
 
Тармоқланувчи программа. Таълим олувчи нотўғри жавоб берганда, унга 
қўшимча ўқув ахбороти берилади ва у таълим олувчига назорат 
топшириқларини бажариш, тўғри жавоб қайтариш ва ўқув ахборотларининг 
янги бўлакларини олиш имкониятини беради. 
Соддалаштирилган программа. У таълим олувчига янги ўқув материалини 
мураккаблик даражасига қараб танлаб олиш, уни ўзлаштириш жараёнида у ёки 
бу тарзда ўзгартириш, оддий маълумотнома, луғат ва қўлланмалардан фойда-
ланиш имкониятини беради. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling