Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Қадрлаш. Танқидий фикрлашнинг омилларидан бири


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Қадрлаш. Танқидий фикрлашнинг омилларидан бири талабаларнинг фикр-
лаш жараёнини қадрлашдир. Ташкил етилган фикрлаш жараёнида талабалар ўз 
ғоялари, тасаwурларининг ўқитувчи томонидан қадрланаётганини тушунган 
чоғдагина чуқур маъсулият ва еътиборга яраша жавоб қайтарадилар. 
Талабалар ўз фикрлаш жараёнини қадрлашни намойиш қилишга ҳаракат 
қиладилар. Унга ва унинг оқибатларига нисбатан жиддий муносабатда бўла 
бошлайдилар. 
Қимматлилик. Фикрлаш жараёнини ташкил етиш давомида талаба уларнинг 
фикрлари, ўз танқидий таҳлили натижалари қимматли еканлигини уларнинг 
онгига сингдириш зарур. Ўқитувчи талабалардан муайян материални шунчаки 
қайтаишлашни талаб қилгандатайёр қолиплардан, андозалардан ҳоли бўлиши 
лозим. Бу еса талабаларда ўзгалар ғояларини механик тарзда қайта ишлаб чиқиш 
енг муҳим ва қимматли еканлигига ишонч ҳосил қилишга олиб келади. Аслида 
талабаларга ўз фикри, ўзига тааллуқли бўлган ғоя ва тасаwурлар қимматли 
еканлигини кўрсата олиш зарур. Талабаларнинг ўзлари ҳам ўз фикрларининг 
қимматбаҳо еканлигига ишонч ҳосил қила олишлари зарур. Улар ўз фикрининг 
рушунча ва масалани муҳокама қилиш жараёнида ўта муҳим, шунингдек, ката 
ҳисса бўлиб ҳисобланишини тан олишлари керак. 
Ўзаро фикр олишув. Фикрлаш жараёни талабаларнинг ўзаро фикр олишу-
вини кўзда тутади. Талабаларнинг ўзаро фикр олишиши уларнинг бир-биридан 
ўрганишдаги ўртоқчилигига асос солади. Талабалардан фикрловчи сифатида 
ўзларида бўлган йирик фикр ва оддий хатога бўлган қобилиятларини 
бошқаларга очиб бериш талаб этилади. 
Ўзаро фикр олишишда талабалардан диққат билан тинглаш, ўзининг 
қарашлар тизимини сўзловчига зўрлаб ўтказиш ва бошқа сўзловчиларни тузатиб 


102 
туришдан ўзини тийиб туриши ҳам талаб етилади. Бунга жавобан талабалар 
бошқаларнинг ялпи фикрларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Кенг 
доирадаги мунозара оқибати ўлароқ талабалар ўзларига тегишли бўлган 
ғояларни таҳлил қилиш ва уни аниқлашга янада қобилияти орта боради ҳамда 
уларни ўз билимлари ва ҳаётий тажрибаларида яратган ғоялари тизимига тиркаб 
боради. Фикрлаш жараёнини ташкил етишда уни ўтказишнинг бир неча модел-
лари мавжуд. Улар: 
• 
ўзига ишонч ҳосил қилиш; 
• ишда фаол иштирок етиш; 
• ўртоқлар ва ўқитувчи билан фикр олишиш; 
• 
ўзгалар фикрини тинглай олиш. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling