Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Тадбиркорлик ўйинларининг бир неча модификациялари мавжуд


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Тадбиркорлик ўйинларининг бир неча модификациялари мавжуд: 
Имитацион ўйинлар. 
Бундай ўйинлардан мақсад қайсидир ташкилот, муассаса ва унинг қисмлари 
фаолияти андоза қилинади. Воқеалар, кишиларнинг бирор фаолияти (иш бити-
риш мажлислари, режани муҳокама қилиш, суҳбатлар ўтказиш ва б;), фаолият 
ҳолати ва шартлари андоза қилиб олиниши ҳам мумкин. 
Сценарийда бундай ўйин тузилмаси тўла ёзиб чиқилади ва имитасия 
қилинадиган обектлар ва жараёнлар белгиланади. 
Операцион (воқеий) ўйинлар. Бундай ўйинларда аниқ ўзига хос 
воқеа-ҳодисанинг бажарилиши машқ қилинади. Операцион ўйинлар иш жараё-
нига хос моделлаштирилади. 
Рол ижро этиш ўйинлари. Унда конкрет шахснинг хулқи, хатти-ҳаракати, ўз 
вазифалари ва мажбуриятларини бажарилиш тактикаси машқ қилинади. 
Тадбиркорлик театри. Бунда қандайдир вазият ва ундаги кишининг хулқи 
ўйналади. Бу ўйиннинг асосий вазифаси турли ҳолатларда мўлжални тўғри 
баҳолай олишни ўргатиш, ўзининг хулқига тўғри баҳо бериш, бошқа кишилар-
нинг имкониятларини баҳолай олиш ва улар билан мулоқот ўрната олишга 
ўргатишдир. 


88 
Психодрама ва сосиодрама. Бу ҳам ўзига хос «театр», лекин ижтимоий 
психологик мақсадни кўзлайди: Унинг асосий мақсади жамоада вазиятни ҳис 
қила олиш, бошқа кишининг ҳолатини ўзгартириш ва унга баҳо бериш, у билан 
самарали мулоқотга кириша олишни шакллантириш ҳисобланади. 
Тадбиркорлик ўйинлари технологияси
4-
02 жадвалда тасвирланган „ (Г.К.Селевко варианти). 
Бу технология тайёргарлик даврини ҳам ўз ичига олади. У сценарийни ёзиб 
чиқиш, вазият ва обектларни шартли белгилар асосида тасвирлашдан бошланади. 
Сценарий машғулотнинг ўқув мақсади, ўрганилаётган муаммонинг тавсифи
қўйилган вазифани асослаш, ўйиннинг режаси, вазиятнинг мазмуни ва 
қатнашувчи шахсларнинг тавсифтни ўз ичига олади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling