Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Сўфиёна ёндашув. Унда томонлардан бири ўз рақибини донолик қилиб  мағлуб қилиши ҳам мумкин.  Авторитар


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Сўфиёна ёндашув. Унда томонлардан бири ўз рақибини донолик қилиб 
мағлуб қилиши ҳам мумкин. 
Авторитар ёндашув. Унда томонлардан бири ўзининг обрўсидан фойдаланиб, 
ўз нуқтаи назарини ўтказиши мумкин. 
Танқидий ёндашув. Баҳс иштирокчиларидан баъзилари ўз рақибининг фақат 
камчилиги, кучсиз ўрни ва мавқеига диққатни жалб қилади ва, аксинча, 
рақибининг фикридаги ижобий унсурларни кўришга интилмайди ва муаммо-
нинг ечими бўйича ўз таклифларини ҳам бера олмайди. 
Догматик ёндашув. Унда томонлардан бири баҳсни ҳақиқатни ўз манфаати 
учун ўзининг шахсий мақсадларига мувофиқ келадиган томонга бошлаб кетади. 
Прагматик ёндашув. Иштирок етувчилардан бири ва ҳар бир томон 
фақатгина ҳақиқатни ўрнатиш учунгина баҳс юритмайди, балки ундан 
ўзларининг яширин ва баҳс иштирокчиларига маълум бўлмаган амалий манфа-
атларига буриш учун фойдаланади. 
Баҳсни ўтказишда қуйидаги қоидаларга аҳамият бериш лозим: 
• 
оппонентининг ўз фикрини асословчи сўзини тинглаб, кузатиб бориши; 
• оппонентини сcфзлашдан тўхтатиб қўйишга шошилмаслиги; 
• 
майда-чуйда деталларга эътибор қаратмаслиги, енг муҳимини кўришга, 
тушунишга ҳаракат қилиши; 
кучсиз cтринлар, далил-исботлар, мисолларни топиш ва таҳлил қилиш; 
• оппонентини ўзидан кучли деб ҳисобламаслик; 
• ўзига ҳаддан ташқари бино қўйиш ва ишонишга ружу бермаслик; 
• қўрқиш рақиб олдида мағлубият еканлигини есда тутиш. 
 
Намуна «Баҳсда ғолиб келиш санъати» (П.И. Пидкасистой томонидан 
ишлаб чиқилган) ўйини. 
Бу ўйин 2,3 соатга мўлжалланган. 
Ўйиннинг мақсади — талабаларнинг баҳс-мунозара олиб бориш малакалари 
ва қобилиятларини ривожлантириш ва баҳолаш. 


92 
Мунозара — баҳснинг муаммолари. Баҳс-мунозарага олиб cМқиладиган му-
аммо талабалар учун долзарб ва қизиқарли бўлиши керак. 
Намуна тариқасида қуйидаги саволларни қўйиш мумкин: 
1. Менинг ижодий, рақобатбардошлик шахсиятим ғояси қандай? 
2. Шахснинг ижодий, зиёлилик, рақобатбардошлик хусусияти нималарда 
кўринади? 
3. Шахснинг мустақил ривожланиш жараёнини мен қандай тасаввур қиламан. 
4. Бозор иқтисоди муносабатлари шароитида ўзимни қандай унга баҳшида 
қиламан. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling