Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

9. 
Синектика методи. У 1960 йилда АҚШда У.Гордон томонидан ишлаб 
чиқилган. Бу метод талабалаига муаммонинг унсурларини ифодалашга, ижод-
нинг бош мақсадини ажратиб олишга, турли хил характердаги вазифаларни 
ечишнинг ҳар хил нусхаларини излашга ёрдам беради ва улар қуйидаги шаклга 
ега бўлади: бевосита (маълум бир вазифанинг ечилишига ўхшатиб ечилади), 
шахсий (обектдаги берилган вазифа образига киришга уриниб кўриш ва шу 
нуқтаи назардан фикрлашга ҳаракат қилиб кўринг), рамзий (икки жумла билан 
вазифанинг образли моҳиятини айтиб беринг), хаёлий (гўёки ертаклардагидек бу 
вазифани ечадилар). Бу билан бўлғуси мутахассисда абстраксиялаш малакаси, 
муҳокама предметидан ўзини фикран олиб қочиш, ақл юритиш мойилиги, хаёлот, 
баҳсларга киришиб кета олиш, боғланиб қолиш ҳавфи бўлган ғоялардан 
узоқлашиш, бошқалар фикрини тинглаш, сафдоши билдирган ғояларга нисбатан 
чидамли бўлиш, одатдагилар ичидан ғайри одатийларини ва ғайри одатийлар 
ичидан одатдагиларини топиш ҳамда аналоглардан унумли фойдаланиш каби 
синектик фикрлашга бўлган қобилият шаклланади. 
10. 
Техник ечимларнинг морфологик таҳлили ва синтези. Бу метод 
швейцариялик астрофизик Свикки томонидан ишлаб чиқилган. Ўрганинши ло-
зим бўлган техник тизим таркибий қисмлари ёки функционал морфологик бел-
гиларидан иборат бўлган таркибнинг рўйхатидан аниқ муқобиллари, техник 
ифодалари ажратиб олинади улар морфологик қути ёки матрица деб номлана-
диган жадваллар шаклида жойлашади ва ажралиб турган белгилар вариантла-
рини бирлаштириб саралаб олиш орқали янги вазифалар ечими аниқланади. 
Морфологик таҳлилда бўлғуси мутахассислар техник вазифалар ечими унсур-
ларининг ҳар томонлама комбинасиясини ясашга ўрганадилар. Чунки бу метод 
қуйидаги тамойилга асосланган: техник характердаги ижодий вазифаларни 


97 
ечишда мувофиқлаштирувчи ўқлар ёрдамида обектнинг муҳим тавсифларини 
фарқлаб оладилар. Унга қуйидагилар киради: 

вазифаларни аниқ ифодалаш, янги ифодаларни топишга уриниш, иккинчи 
даражали ва ўхшаш вазифаларни аниқлаш ҳамда улардан энг муҳимини ажратиб 
олиш; 

ечимлардаги мавжуд камчиликлар, уларнинг асосий тамойиллари ва янги 
таклифларни санаб кўрсатиш; 

хаёлий, биологик, иқтисодий, молекуляр ва бошқа аналогларни хомаки ре-
жалаштириш; 

математик, гидравлик, электрон, механик ва бошқа моделларни ясаш (улар 
аслида аналогларга қиёсланган ғояларни ифода қилади); 

бу ишдан мутлақо хабари йўқ баъзи кишиламинг фикрларини билиш ва б. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling