Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
Таълим берувчи
Таълим олувчилар 1-босқич. Тайёргарлик. Ўқув машғулотида пинборд методини қўллаш ўрнини аниқлайди, унинг мақсадини шакллантиради, муаммони ва уни ечиш бўйича таклиф этилаётган ғояларни баҳолаш мезонларини аниқлайди. 2-босқич. Мавзуни яхши ўрганиш. Мавзу тузилмасини аниқлайди. Пинборд методини тушунтиради. Ўзининг фикрларини айтади ва таълим олувчиларга ўз фикрларини Ҳар бир гуруҳ баҳолаш ва мақбул, самарали, оқилона ғояларни қайд этиб бориши учун эксперт танлайди. Гуруҳ аъзолари ҳамкорликда ишлашлари 55 айтишларини таклиф этади. Мунозара бошланишини тезлатиш учун бир қатор саволлар беради. Кузатади. Берилган муаммони эслатади ва бошлашга рухсат беради мумкин бўлган ҳолда ўтирадилар. 3-босқич. Умумлаштири ш. Маслаҳат, тавсиялар беради. Мунозара жараёнида ишлаб чиқилган, ўз фикрларини, асосий якуний хулосадек кичик қоғозларга ёзадилар ва ёзув тахтасига бириктирадилар. 4-босқич. Якуний хулосани ёзма баён этиш. Жараённи кузатиб ва бошқариб боради. Ўқув гуруҳидан 2-3 вакиллар бошқа таълим олувчилар билан маслаҳатлашиб, маълумотни тизимлаштирадилар ва мазмунига кўра гуруҳлайдилар. Кўрсатувчи чизиқлар ёки бошқа белгилар ёрдамида уларнинг мосликларини кўрсатадилар. 5-босқич. Якунлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш. Якунларни умумлаштиради, гуруҳлар ишини таҳлил қилади ва баҳолайди: ижобий, ижодкорликнинг юқори даражаси ҳолатлари, жамоавий фаолият муваффақиятларини кўрсатади. Ўз-ўзларини баҳолайдилар. 56 ПАРАДОКСЛАР МЕТОДИ Хатолар ақл беради (Л.Н. Толстой) Педагог маърузани олиб бориш жараёнида талабаларнинг қарама-қаршиликка (тушунчалардаги, билимлардаги) дуч келишларини таъминлайди. Бундай вазият асосан талабанинг тушунчаларидаги адашишлар ва хатоликлар билан боғлиқ. Демак, бу муаммоли вазият талабаларнинг олдинги фикр, тушунчалари ва хулосаларига қарама-қарши, парадоксал бўлган вазиятдир. Талабалар муаммоли вазиятни юзага келтирган амаллардаги хатоликни излайдилар (лекин амалларда хатолик йўқ) Ижодий фикрлай оладиган талаба амалларнинг бажарилиши жараёни эмас, балки мазкур амалнинг ўзи хато эканлигини аниқлай олади (бундай талаба топилмаса, ўқитувчининг ўзи буни ошкор қилишига тўғри келади). Энди қуйидаги схемада Парадокслар методини қўллаш қоидалари келтириб ўтамиз. 5 -схема 57 “КУНДАЛИК ДАФТАР” МЕТОДИ Кундалик дафтар юритиш методи. Гуруҳнинг ҳар бир аҳзосига ён чўнтак дафтарчаси тарқатилади. Унга, айтайлик, бир ҳафта давомида муҳокама қилинадиган муаммо бўйича туғилган фикрлар қайд қилиб борилади. Барча иштирокчиларнинг ёзиб борган фикрлари пешқадамлар томонидан таҳлил қилиниб, тайёрланган материал охирги муҳокамага олиб чиқилади. Бу метод қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради: биринчидан, туғилган ғоя, аниқ рационал таклиф ўша гуруҳнинг фикри даражасига кўтарилади, иккинчидан, турли хилдаги тортишувлар, нуқтаи назарлар гуруҳ мажлисигача ҳал қилинади, кескинлашган нуқтаи назарлар ҳам текисланади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling