Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри
-модда. Ҳужжатларни текшириш стандартлари
Download 0.75 Mb.
|
nasiba akkreditiv uz
14-модда. Ҳужжатларни текшириш стандартлари
a. Ижрочи банк, ўзининг бажарадиган вазифаларига мувофиқ ҳаракат қилган ҳолда, тасдиқловчи банк, агарда мавжуд бўлса, ва банк-эмитент тақдим этилган ҳужжатларни тегишлича тақдим этиш талабларига ташқи белгилар бўйича жавоб беришини фақат ҳужжатлар асосида аниқлаш учун текшириши лозим. b. Ижрочи банк, ўзининг бажарадиган вазифаларига мувофиқ ҳаракат қилган ҳолда, тасдиқловчи банк, агарда мавжуд бўлса, ва банк-эмитент тақдим этиш тегишлича эканлигини аниқлаш учун ҳужжатлар тақдим этилган кундан кейин келадиган максимум беш банк кунига эга бўлиши лозим. Бу муддат тақдим этиш санасини, ҳар қандай даъво муддатини ёки ҳужжатларни тақдим этишнинг сўнгги муддатини қисқартирмайди ёки унга ҳеч қандай тарзда дахл қилмайди. c. Битта ёки ундан ортиқ транспорт ҳужжатлари аслини ўз ичига оладиган тақдим этиш 19, 20, 21, 22, 23, 24 ва 25-моддалар билан тартибга солиниб, бенефициар томонидан ёки унинг номидан, мазкур қоидаларда кўрсатилганидек, юклаб жўнатиш санасидан бошлаб 21 календарь кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, лекин нима бўлганда ҳам аккредитивнинг амал қилиш муддатидан кечикмасдан амалга оширилиши лозим. d. Ҳужжат санаси, аккредитив билан, ҳужжатнинг ўзи ва банк амалиёти халқаро стандарти билан таққослашда айнан ўхшаш бўлмаслиги мумкин, лекин бу ҳужжатдаги, тақдим этилган бошқа ҳар қандай ҳужжатдаги ва аккредитивдаги саналарга зид келмаслиги лозим. e. Тижорат юклама ҳужжатларидан бошқа ҳужжатларда товарлар, хизматлар ёки ҳаракатлар тавсифи, агар бу кўзда тутилган бўлса, уларнинг аккредитивдаги тавсифига зид келмайдиган умумий атамаларда бажарилиши мумкин. f. Агар аккредитив транспорт ҳужжатлари, суғурта ҳужжатлари ёки тижорат юклама ҳужжатларидан бошқа ҳужжатлар талаб қиладиган бўлса, ҳужжат қачон ва кимга берилганидан қатъи назар, агар унинг мазмуни талаб қилинган ҳужжатнинг функцияси бажарилганлиги ёки 14-модда d-бандига бошқа бир тарзда мос келишидан далолат берадиган бўлса, банклар ҳужжатни тақдим этилган сифатида акцептлайди. g. Аккредитив бўйича уни тақдим этиш талаб қилинмаган, лекин тақдим этилган ҳужжат эътибор берилмаслиги ва тақдим этган шахсга қайтариб берилиши лозим. h. Агар аккредитивда унга кўра аккредитив шартларига жавоб бермайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши кўзда тутилган шарт бўлса, бунда банклар ушбу шартни кўзда тутилмаган ҳисоблаши ва уни эътиборга олмаслиги мумкин. i. Ҳужжат аккредитив очилган санадан олдинги берилиш санасига эга бўлиши мумкин, лекин уни тақдим этиш санасидан кечиккан санага эга бўлмаслиги лозим. j. Агар исталган келишиб олинган ҳужжатда бенефициар ва аккредитив буйруқ берувчининг манзиллари кўрсатилган бўлса, улар аккредитивдаги ёки бошқа ҳар қандай кўзда тутилган ҳужжатдаги билан бир хил бўлиши шарт эмас, лекин аккредитивда манзилларда кўрсатилган мамлакатда бўлиши лозим. Бенефициар ва аккредитив буйруқ берувчининг манзиллари бир қисми саналган мулоқот деталлари (телефакс, телефон, электрон почта манзили ва б.) эътиборга олинмайди. Бироқ агар аккредитив буйруқ берувчининг манзил ва мулоқот деталлари 19, 20, 21, 22, 23, 24 ва 25-моддалар билан тартибга солинадиган транспорт ҳужжатида айтиб ўтилган томонлар ёки юк олувчининг деталари сифатида кўрсатилган бўлса, улар аккредитивда кўрсатилгани билан бир хилда бўлиши лозим. k. Ҳар қандай ҳужжатда кўрсатилган товарлар жўнатувчиси ёки экспортчи аккредитив бенефициари бўлмаслиги мумкин. l. Транспорт ҳужжати мазкур қоидаларнинг 19, 20, 21, 22, 23 ва 24-моддалари талабларига жавоб бериши шартида транспорт ҳужжатини ташувчи, мулк эгаси, капитан ёки фрахт қилувчидан бошқа ҳар қандай томон бериши мумкин. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling