Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


-модда. Ҳужжатларни тегишлича тақдим этиш


Download 0.75 Mb.
bet8/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz

15-модда. Ҳужжатларни тегишлича тақдим этиш
a. Агар банк-эмитент ҳужжатларни тақдим этиш тегишлича деб белгилайдиган бўлса, бу тўловни амалга оширишга олиб келиши лозим.
b. Агар тасдиқловчи банк ҳужжатларни тақдим этиш тегишлича деб ҳисоблайдиган бўлса, бу негоциация ёки тўловни амалга оширишга ва ҳужжатларни банк-эмитентга жўнатишга олиб келиши лозим.
с. Агар ижрочи банк ҳужжатларни тақдим этиш тегишлича деб ҳисоблайдиган ва негоциация ёки тўловни амалга оширадиган бўлса, у ҳужжатларни тасдиқловчи банкка ёки банк-эмитентга жўнатиши лозим.
16-модда. Бир-бирига зид келадиган ҳужжатлар, бартараф қилиш ва хабардор қилиш
a. Агар бажарадиган вазифаларига мувофиқ ҳаракат қиладиган ижрочи банк, тасдиқловчи банк, агарда мавжуд бўлса, ёки банк-эмитент ҳужжатларни тақдим этиш тегишлича эмас деб белгилайдиган бўлса, улар негоциация ёки тўловни амалга оширишдан бош тортиши мумкин.
b. Агар банк-эмитент ҳужжатларни тақдим этиш тегишлича эмас деб ҳисоблайдиган бўлса, у ўз хоҳиши билан тафовутларни бартараф қилиш масаласи бўйича аккредитив буйруқ берувчи билан боғланиши мумкин. Бироқ, бу 14-модданинг b-бандида кўзда тутилган муудат доирасидан четга чиқмаслиги лозим.
c. Агар ижрочи банк, ўзининг бажарадиган вазифаларига мувофиқ ҳаракат қилган ҳолда, тасдиқловчи банк, агарда мавжуд бўлса, ёки банк-эмитент негоциация ёки тўловни рад этиш ҳақида қарор қилса, улар бу ҳақида ҳужжатлар тақдим этган шахсни хабардор қилиши лозим.
Хабардор қилишда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
I. банк негоциация ёки тўловни амалга оширишни рад этиши;
II. банк унга нисбатан негоциация ёки тўловни амалга оширишни рад этадиган ҳар бир зиддият;
III. a) уларни тақдим этган шахсдан йўриқномалар олгунга қадар банк ҳужжатларни ўзида сақлаб қолади; ёки
b) аккредитив буйруқ берувчидан тафовутлар ва уларнинг акцептига розилик олгунга ёки ҳужжатни тақдим этувчи шахсдан тафовутлар акцептига розилик олгунга қадар банк-эмитент ҳужжатларни ўзида сақлайди; ёки
c) банк ҳужжатларни қайтаради; ёки
d) банк илгари ҳужжатлар тақдим этган шахсдан олинган йўриқномаларга мувофиқ ҳаракат қилади.
d. 16-модданинг с-бандида кўзда тутилган хабардор қилиш телекоммуникация орқали етказилиши ёки, агар бунинг имкони бўлмаса, бошқа воситалар орқали ҳужжатлар тақдим этилган кундан кейин келадиган бешинчи банк кунидан кечикмасдан амалга оширилиши лозим.
e. Ижрочи банк, бажарадиган вазифаларига мувофиқ ҳаракат қилган ҳолда, тасдиқловчи банк, агарда мавжуд бўлса, ёки банк-эмитент 16-модданинг а, b ва с (III) бандларида кўзда тутилган хабар жўнатилганидан сўнг ҳужжатларни тақдим этган шахсга исталган пайт қайтариши мумкин.
f. Агар банк-эмитент ёки тасдиқловчи банк мазкур модданинг қоидаларига мувофиқ ҳаракат қилишдан бош тортса, бу ҳолатда у ҳужжатлар тегишлича тақдим этилмаганлиги ҳақида даъво қилишга ҳақли бўлмайди.
g. Агар банк-эмитент тўловни амалга оширишдан бош тортса ёки тасдиқловчи банк негоциациядан бош тортса ва бу мазкур моддага мувофиқ амалга оширилгани ҳақида хабардор қилса, улар бундай харажатларни қоплаш ўринга эга бўлган ҳолларда фоизлар билан бирга харажатларни қоплашни даъво қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling