Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри
-модда. Телекоммуникациялар бўйича етказиладиган ва олдиндан авизо қилинган аккредитивлар ва уларнинг ўзгаришлари
Download 0.75 Mb.
|
nasiba akkreditiv uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12-модда. Ижро
- 13-модда. Харажатларни қоплаш ҳақида банклараро битимлар
11-модда. Телекоммуникациялар бўйича етказиладиган ва олдиндан авизо қилинган аккредитивлар ва уларнинг ўзгаришлари
a. Телекоммуникациялар бўйича етказиладиган тасдиқланган аккредитивлар ёки ўзгаришлар тезкор аккредитивлар ёки ўзгаришлар ҳисобланади ва ҳар қандай жавоб берувчи почта орқали тасдиқ эътиборга олинмайди. Агар телекоммуникация бўйича узатиш «тафсилотлар келтирилади» сўзларидан иборат бўлса ёки почта орқали тасдиқлаш тезкор аккредитив ёки ўзгариш бўлиши кўзда тутилса, бу ҳолатда телекоммуникациялар бўйича узатиш тезкор аккредитив ёки ўзгариш ҳисобланмайди. Бу ҳолатда банк-эмитент телекоммуникациялар бўйича узатиш қоидаларига зид келмайдиган шартларга мувофиқ кечиктирмасдан тезкор аккредитив ёки ўзгариш тақдим этиши лозим. b. Аккредитив ёки ўзгариш очиш ҳақида олдиндан хабар қилиш (олдиндан авизо қилиш) фақат банк-эмитент тезкор аккредитив ёки унинг ўзгаришини тақдим этишга тайёр бўлган ҳоллардагина йўналтирилиши мумкин. Олдиндан авизо қилишни йўналтирадиган банк-эмитент олдиндан авизо қилиш қоидаларига зид келмайдиган шартларга мувофиқ тезкор аккредитив ёки ўзгаришни кечиктирмасдан тақдим этишни амалга оширади. 12-модда. Ижро a. Агар ижрочи банк тасдиқловчи банк ҳисобланмаса, негоциация ёки тўловни амалга ошириш ваколати бу мазкур ижрочи банк билан келишиб олинган ва бу ҳақида бенефициар хабардор қилинган ҳолларни истисно қилганда ижрочи банкка нисбатан негоциация ёки тўлов бўйича ҳеч қандай мажбурият юкланмайди. b. Ижрочи банкни тратта акцептлаш ёки пулини бўлиб-бўлиб тўлашга мажбур қилган ҳолда, банк-эмитент ушбу ижрочи банкни олдиндан тратта тўлаш ёки сотиш, акцептлаш ёки пулини бўлиб-бўлиб тўлашни амалга оширишга ваколатлайди, ушбу ижрочи банк эса буни бажаришга мажбур бўлади. c. Тасдиқловчи банк ҳисобланмаган ижрочи банк томонидан ҳужжатлар олиш ёки ўрганиш ва йўналтириш бу ижрочи банкни негоциация ёки тўлов учун жавобгар қилмайди ва негоциация ёки тўловни англатмайди. 13-модда. Харажатларни қоплаш ҳақида банклараро битимлар а. Агар аккредитив харажатларни қоплаш ижрочи банк («даъвогар банк») томонидан бошқа банкдан («харажатларни қоплайдиган банк») олиши лозимлигини кўзда тутадиган бўлса, аккредитив ушбу аккредитив очилган санада амал қилган банклараро харажатларни қоплаш бўйича МТП қоидалари билан тартибга солинишини кўрсатиши лозим. b. Агар аккредитив харажатлар банклараро харажатларни қоплаш бўйича МТП қоидалари билан тартибга солинишини кўзда тутмаса, бунда қуйидаги қоидалар қўлланади: I. Банк-эмитент аккредитивда кўрсатилган ижрога мос келадиган харажатларни қоплаш ваколатлари билан харажатларни қоплайдиган банк тайинлаши лозим. Харажатларни қоплаш бўйича ваколатларга нисбатан даъво муддати қўлланмаслиги лозим. II. Даъвогар банк харажатларни қоплайдиган банкнинг аккредитив муддатлари ва шартлари бўйича мувофиқлик сертификатига эга бўлишини талаб қилмайди. III. Агар харажатларни қоплаш аккредитив муддати ва шартларига мувофиқ харажатларни қоплайдиган банк томонидан биринчи талаб бўйича амалга оширилган бўлмаса, банк-эмитент ҳар қандай харажатлар билан бирга ҳар қандай фоизлар йўқотилиши учун жавобгар бўлади. IV. Харажатларни қоплайдиган банкнинг харажатлари банк-эмитент ҳисобига қопланади. Бироқ агар харажатлар бенефициар ҳисобига қопланадиган бўлса, бу ҳолатда банк-эмитент бунки аккредитивда ва харажатларни қоплаш бўйича ваколатларда кўрсатиш учун жавобгар ҳисобланади. Агар харажатларни қоплайдиган банкнинг харажатлари бенефициар ҳисобига қопланадиган бўлса, улар харажатларни тўлашда даъвогар банкка тўланиши лозим бўлган суммадан чиқариб ташланиши лозим. Агар харажатларни қоплаш тўланмаган бўлса, харажатларни қоплайдиган банкнинг харажатлари банк-эмитентнинг мажбурияти бўлиб қолади. c. Агар харажатларни қоплаш харажатларни қоплайдиган банкнинг биринчи талаби бўйича тўланмаган бўлса, банк-эмитент харажатлар қоплашни тақдим этиш бўйича ўзининг биронта мажбуриятидан озод этилмайди. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling