Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


-модда. Аккредитивлар ва шартномалар ўртасидаги ўзаро муносабатлар


Download 0.75 Mb.
bet3/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz

4-модда. Аккредитивлар ва шартномалар ўртасидаги ўзаро муносабатлар
a. Аккредитив моҳиятан битим ҳисобланади, у ўзи асосланиши мумкин бўлган олди-сотди шартномаси ёки бошқа шартномадан алоҳида ҳолатда бўлади. Банклар ҳаттоки аккредитивда унга биронт ҳавола бўлган тақдирда ҳам, бундан шартнома билан ҳеч қандай боғлиқ бўлмайди ва мажбур саналмайди. Мос равишда, банкнинг тўловни амалга ошириш, негоциация ёки аккредитив бўйича бошқа ҳар қандай мажбуриятни бажариш мажбурияти мижознинг банк-эмитент ёки бенефициар билан ўзаро муносабатларидан келиб чиқадиган ҳимоя ёки давъолари предмети бўлиши мумкин эмас.
Бенефициар нима бўлган тақдирда ҳам ўз фойдаси учун банклар ўртасидаги ёки банк-эмитент ва аккредитив буруқ берувчи ўртасидаги шартнома муносабатларидан фойдаланиши мумкин эмас.
b. Банк-эмитент аккредитив буруқ берувчининг аккредитив ажралмас қисми сифатида асосий шартнома нусхасини, юклама ҳужжат шаклини ва шунга ўхшаш ҳужжатлар киритиш бўйича ҳар қандай ҳаракатлари олдини олиши лозим.
5-модда. Ҳужжатлар, товарлар, хизматлар ва мажбуриятларнинг бажарилиш ўртасидаги ўзаро муносабатлар
Банки ҳужжатлар билан ишлайди, бу ҳужжатларга боғлиқ бўлган товарлар, хизматлар ёки мажбуриятларнинг бажарилиши билан эмас.
6-модда. Ижро, муддат тугаши ва ҳужжат тақдим этиш жойи
a. Аккредитив у ижро этиладиган банкни ёки унинг бирон-бир банкда ижро этилишини кўрсатиши лозим. Ижрочи банкда ижро этиладиган аккредитив шунингдек, банк-эмитентда ижро этиладиган аккредитив ҳам ҳисобланади.
b. Аккредитив унинг тўловни тақдим этиш бўйича, бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан, акцепт йўли билан ёки негоциация йўли билан ижро этилиши кўрсатилган бўлиши лозим.
с. Аккредитивда аккредитив буруқ берувчининг тратта қўйиши кўзда тутилмаган бўлиши лозим.
d.I. Аккредитив ҳужжатларни тақдим этиш учун муддат тугашини кўрсатиши лозим. негоциация ёки тўлов учун белгиланган муддат тугаши ҳужжатлар тақдим этиш учун муддатнинг тугаши сифатида кўриб чиқилиши лозим.
II. Аккредитив ижро этиладиган банк ўрни ҳужжатлар тақдим этиш усули ҳисобланади.
Исталган банкда ижро билан аккредитив бўйича ҳужжатлар тақдим этиладиган жой исталган банк ҳисобланади. Банк-эмитентдан бошқа ҳужжатлар тақдим этиладиган жой банк-эмитентга қўшимча жой ҳисобланади.
е. 29-модданинг (а) бандида кўзда тутилган ҳолатларни истисно қилганда, бенефициар томонидан ёки унинг номидан ҳужжатлар тақдим этилиши тўлов муддати санасида ёки бу муддат тугагунга қадар амалга оширилиши лозим.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling