17-модда. Ҳужжатларнинг асли ва нусхалари
a. Аккредитив билан кўзда тутилган ҳар бир ҳужжатнинг камида битта асли тақдим этилган бўлиши лозим.
b. агар ҳужжатнинг ўзида унинг асл эканлиги кўрсатилмаган бўлса, банк ҳужжат берган шахснинг асл имзоси, белгиси, муҳри ёки эмблемаси туширилган ҳар қандай ҳужжатни асл ҳужжат сифатида кўриб чиқади.
c. Агар ҳужжатда бошқа ҳолат кўзда тутилган бўлмаса, банк қуйидаги ҳолларда ҳужжатни асл ҳужжат деб ҳисоблайди, агарда у:
I. қўлда ёзилган, машинкада ёзилган, перфорация қилинган ёки ҳужжатни берган шахснинг муҳри билан тасдиқланган бўлса; ёки
II. ҳужжат берган шахснинг асл фирма бланкида ёзилган бўлса; ёки
III. агарда бу тақдим этилган ҳужжатга нисбатан қўллаш мумкин бўлмаса, асл ҳужжат ҳисобланишини тасдиқласа.
d. Агар аккредитив ҳужжатларнинг нусхалари тақдим этишни талаб қилса, ҳужжатларнинг аслини ҳам, нусхаларини ҳам тақдим этишга рухсат берилади.
e. Агар аккредитив «дубликат билан», «икки комплектда» ёки «икки нусхада» каби атамалар билан белгиланган ҳужжатлар карралик миқдорда тақдим этилишини талаб қилса, бу талаб, ҳужжатнинг ўзида бошқача ҳолат кўзда тутилган ҳолларни истисно қилганда, камида битта асл ҳужжат ва қолган ҳужжатлар нусхалари тақдим этиш билан қондирилади.
18-модда. Тижорат счети
a. Тижорат счети:
I. бенефициар томонидан ёзиб берилганидан далолат бериши лозим (38-моддада кўзда тутилган ҳолатни истисно қилганда);
II. аккредитив буйруқ берувчининг номига ёзилган бўлиши лозим (38-модданинг g-бандида кўзда тутилган ҳолатни истисно қилганда);
III. аккредитив билан бир хил валютада ёзилган бўлиши лозим; ва
IV. имзо талаб қилмайди.
b. Ижрочи банк, бажарадиган вазифаларга мувофиқ ҳаракат қилган ҳолда, тасдиқловчи банк, агар мавжуд бўлса, ёки банк-эмитент аккредитив суммасидан ортиқ бўлган суммага ёзилган тижорат счетини акцепт қилиши мумкин ва унинг қарори мос келувчи банк аккредитивда кўзда тутилган суммадан ортиқ бўлган суммага негоциация ёки тўловни амалга оширмаган шартда барча томонлар учун мажбурий бўлади.
с. Товарлар ёки хизматларни тижорат счетида тавсифлаш аккредитивда кўрсатилган ҳолатга мос келиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |