Умумий овšатланишда корхоналрда іисоб китоб ва калкуляция


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/48
Sana05.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1273741
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48
Bog'liq
umumij ovqatlanishda korxonalarda hisob-kitob va kalkulyatsiya

Бухгалтерия баланси ŕ пул баіосида ифодаланган ва муайян санага 
тузилган, мол-мулкни унинг таркиби ва жойлаштирилиши. Іамда уни 
шакллантириш манбалари бўйича иšтисодий жиіатдан гуруілаштириш ва 
умумлаштириш усулидир. 
Баланс ўз тузилишига кўра икки томонли жадвалдан иборат. Мол-мулкнинг 
таркиби ва жойлаштирилиши келтириладиган чап šисм "актив "деб номланади, œнг 
šисм мол-мулкни шакллантириш манбаларини акс эттиради ва "пассив" дейилади. 
Бинобарин, баланснинг чап на ўнг šисмларида бир нарса, яъни корхонанинг мол-
мулки акс эттирилади, фаšат турли гуруіларда. Мол-мулкнинг іар бир тури 
корхонага бирор-бир манба іисобига келиб тушади. Шунинг учун активнинг 
умумий суммаси пассивнинг умумий суммасига тенг бўлиши керак (баланс 
валютаси). Баланс (французча balance - тарози) тенглик, мувозанат аломатини 
англатади. 
Баланс умумлаштируви объектларни акс эттиришнинг икки ѐšлама хусусияти 
билан тавсифланади, унинг маъноси шундан иборатки, объектлар балансда икки 
маротаба кўрсатилади ва икки жиіатдан šаралади. 
Балансни корхона молиявий іолатининг кенг šамровли тасвири билан 
таššослаш мумкин. 


Бухгалтерия баланси корхонанинг іисобот даври учун молиявий аіволи 
тўјрисидаги ахборотнинг энг муіим манбаи іисобланади. Унинг ѐрдамида мол-
мулкнинг таркиби ва тузилиши, корхонанинг фойда олиши ва унинг ликвидлилги, 
айланма 
маблајларининг 
айланувчанлиги, 
дебиторлик 
ва 
кредиторлик 
šарзларининг іолати ва динамикаси белгиланади. Манфаатдор фойдаланувчилар 
бухгалтерия баланси іолатини ўрганиб, корхона нималарга эгалигидан, унинг 
салоіияти ва мулкдорлардан олинган мол-мулкдан šандай фойдаланаѐтганлигидан 
хабардор бўладилар. 
Бухгалтерия балансидан корхонанинг тулов šобилияти, яъни у ўзининг 
жорий (ликвид) маблајлари билан мажбуриятларни šоплай олиши ѐки унга 
молиявий šийинчиликлар хавф солаѐтгани аниšланади. 
Баланс тенглигини šуйидаги тенглама кўринишида тасаввур этиш мумкин: 
Активлар = Мажбуриятлар + Хусусий капитал
(заѐм капитали) 
Ушбу тенглама бухгалтерия іисобининг асоси іисобланади. Бу ерда активлар 
корхона мол-мулкининг умумийлигини кўрсатади. Мажбуриятлар (заѐм капитали) 
активлар камайишини таšозо этади, чунки улар ўз муддатида юридик ѐки 
жисмоний шахсларга šайтарилиши керак бўлган кредиторлик šарзи миšдорини 
кœрсатади. Хусусий капитал корхонага унинг мулкдорлари šилган šўйилмалар 
šийматини тавсифлайди ва агар у œзининг кредиторлари билан іисоб-китоб šилса, 
мулкдорга šоладиган маблајлардан иборат бўлади. Шунинг учун ушбу тенгламани 
šуйидаги кўринишда кўрсатиш мумкин: 
Хусусий капитал = Активлар ŕ Мажбуриятлар 
Ушбу тенглама капиталга нисбатан šолдиš тамойилини акс эттиради, яъни 
кредиторлар мол-мулкка биринчи навбатда даъво šилиш іуšуšига эгалар. Агар 
кредиторларга нисбатан корхонанинг šарз мажбуриятлари бажарилмаса, улар 


šарзларни суд орšали ундириш іуšуšига эга бўладилар. Инвесторлар šолдиš даъво 
іуšуšигагина эгалар. Айни ваšтда тенглама корхона активлари миšдори ва корхона 
кредитор іамда мулкдорларининг унинг капиталини шакллантириш иштирок этиш 
даражасини кўрсатади. Корхонанинг молиявий барšарорлиги ана шу нисбатга 
бојлиš. 
Балансларнинг турли хиллари мавжуд: 

даврий баланс, у іар бир ой ѐки чоракда тузилади; 

йиллик баланс, бир йиллик иш якунларини тавсифлайди; 

кириш баланс, янги корхона бунѐд этилаѐтганида ѐки ишлаб тургани 
ўзгартирилаѐтганида тузилади; 

йијма баланс, вазирликлар, корпорациялар, концернлар томонидан 
айрим якуний балансларни бирлаштириш йўли билан тузилади; 

консолидацияланган 
баланс
ўзаро 
иšтисодий 
жиіатдан 
бојланган, юридик жихатдан мустаšил корхоналар балансларини 
бирлаштириш йўли билан тузилади. Бундай балансларни холдинг 
компаниялари (бошšа компаниялар акцияларининг назорат 
тўпламларига эга бўлган), шўъба ва šарам ташкилотлари билан 
бирга асосий корхоналар тузадилар; 

брутто-баланс (итальянча brutto - šўпол, кир), œз ичига "Асосий 
воситаларнинг 
эскириши", 
"Номоддий 
активларнинг 
амортизацияси", "Сотиб олинган хусусий акциялар" сингари 
тартибга солувчи моддаларни олади; 
- нетто 

баланс 
(итальянча 
netto 

тоза), 
унда 
юšорида 
кўрсатилган моддалар бўлмайди. 
Чунончи, "брутто" балансида асосий воситалар, мол-мулк тури сифатида, 
активда кўрсатилади, уларнинг эскириши эса - пассивда. "Нетто" балансида иккала 
модда активда акс эттирилади, лекин бунда асосий воситаларнинг šолдиš šиймати 
дастлабки šийматдан эскириш чиšариб ташланган іолда кўрсатилади, шунинг учун 
умумий якунда, яъни баланс воситасида ушбу сумма акс эттирилмайди. "Брутто" 
балансида пассивда корхона фойдаси, активда эса ундан фойдаланиш кўрсатилади, 


айни ваšтда "Нетто" балансида пассивда фойда суммаси билан ундан фойдаланиш 
ўртасидаги фарš, сифатида таšсимланмаган фойдагина кўрсатилади. 
Іозирги ваšтда Ўзбекистон Республикаси корхоналарида нетто-баланс 
тузилади, у бухгалтерия хисоби халšаро стандартларига мувофиš келади. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 7 фсвралдаги 31-
сон буйрујига мувофиš мулкчилик шаклидан šатьий назар тадбиркорлик 
фаолиятини амалга ошираѐтган ва юридик шахс іисобланган, банк ва сујурта 
ташкилотларидан ташšари барча корхона ва ташкилотлар ягона шакли буйича 
баланс тузадилар. 
Баланснинг актив ва пассиви бўлимларга, бўлимлар алоіида гуруіларга, 
гуруілар эса баланс моддаларига бўлинади. Мол-мулкнинг айрим турларини, уни 
шакллантириш манбаларини, корхона мажбуриятларини тавсифлайдиган, баланс 
активи ва пассивининг кўрсаткичи (сатри) бухгалтерия баланс моддаси деб 
аталади. 
Баланс активи икки бўлимга бўлинади: узоš муддатли активлар ва айланма 
активлар.
Активнинг биринчи бўлими узоš муддатли активларни акс эттиради. "Асосий 
воситалар" моддаси бўйича корхонада мавжуд бўлган асосий воситаларнинг 
дастлабки šиймати, уларнинг эскириш суммаси, шунингдек šолдиš šиймати 
кўрсатилади.
"Номоддий активлар" моддаси корхона тасарруфида бўлган, сезилмайдиган 
объектлар šийматини дастлабки šиймати бўйича тавсифлайди. 
Кейинги "Эскириш" моддаси ушбу активларнинг šопланган šиймати 
суммасини кўрсатади. "šолдиš šиймат" моддасининг суммаси эскириш чиšариб 
ташланган іолда дастлабки šиймат сифатида іисоб-китоб šилинади. 
Биринчи бўлимнинг кейинги моддаларида корхона томонидан шўъба 
корхоналарга, асосий воситалар кўрилиши ва харид šилинишига,šимматли 
šојозларни сотиб олишга инвестицияланган суммалар акс этгирилади. 
Активнинг иккинчи бўлими айланма активларини акс эттиради. 


 Ушбу бўлим моддалари корхонада мавжуд бўлган моддий бойликлар
тугалланмаган ишлаб чиšариш, тайѐр маісулот сотиш учун мўлжалланган товарлар, 
кассадаги, банкдаги іисоб-китоб, валюта ва бошšа іисобвараšлардаги пул 
маблајлари суммаси, šисšа муддатли šўйилмалар суммаси ва дебиторлик šарзини 
акс эттиради. 
Бухгалтерия балансининг пассиви іам икки бўлимга бўлинади: ўз маблајлари 
манбалари ва мажбуриятлар. Пассив моддаларининг мазмунини яхши англаш 
учун пассивда нималар акс этганлигини тушунинш лозим. Агар активда мол Ŕ 
мулкнинг аниš турлари акс эттирилса, пассив мол Ŕ мулкнинг ана шу мол Ŕ мулкни 
манбаларни акс эттиради. 
Пассивнинг биринчи бўлимида устав, šўшилган ва резерв капиталлар, 
таксимланмаган фойда, маšсадли тушумлар ва резервлар акс эттирилади. 
Пассивнинг иккинчи бўлимида корхонанинг банкдан олинган ссудалар 
бўйича, бошšа корхоналардан, бюджетдан, ходимлардан иш хаšи бўйича, 
ижтимоий сујурта идоралари ва бошšа кредиторлардан šарзи акс эттирилади. 
Бухгалтерия балансининг тузилиши жадвалда келтирилган. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling