Умумий овšатланишда корхоналрда іисоб китоб ва калкуляция


Мавзу-9. Умумий овқатланиш корхоналарида ишлаб чиқаришда ва


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/48
Sana05.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1273741
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48
Bog'liq
umumij ovqatlanishda korxonalarda hisob-kitob va kalkulyatsiya

 
Мавзу-9. Умумий овқатланиш корхоналарида ишлаб чиқаришда ва 
сотишда маҳсулотларни ҳисобга олиш. 
 
Режа: 
9.1. Ишлаб чиқаришда ва тайёр маҳсулотни сотишда ҳисобни олиб 
боришнинг асосий вазифалари ва ташкил қилиниши. 
9.2. Ишлаб чиқаришда хом ашё келиб тушишини ҳисобга олиш. 
9.3. Тайёр маҳсулотни сотишни ҳисобга олиш. 
9.4. Кандолатчилик ва ярим фабрикатлар цехларида маҳсулотларни 
ҳисобга олиш.
 
 


9.1. Ишлаб чиқаришда ва тайёр маҳсулотни сотишда ҳисобни олиб боришнинг 
асосий вазифалари ва ташкил қилиниши. 
 
Умумий овқатланиш корхонаси кўзда тутилган таомлар хилма-хиллигини 
инобатга олиб, истеъмолчилар талабига асосан ўз фаолиятини ташкил қилади ушбу 
фаолиятни назорат қилиш ҳисобнинг асосий вазифаларидан биридир. 
Бундан ташқари хисоб: 
- Ишлаб чиқаришда хом ашѐнинг мавжудлиги келиб тушиши ва рўйхатдан 
чиқарилишини, рационал ишлатишни таъминлаш: 
- Ишлаб чиқарилган ва сотиб олинадиган маҳсулотлар учун нархларни туғри 
шакллантириш ва уларга риоя килишни назорат қилиш. 
- тайѐр маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашѐ сарфини назорат қилиш. 
- хом ашѐ, яримфабрикатлар ва тайѐрланган таомлар йўқламасини вақтида 
сифатли ўтказиш.
- Фаолият асосида келиб тушадиган ялпи даромадни туғри ҳисоблаш учун хизмат 
килади. 
Умумий овқатланиш корхонаси товар айланмаси икки- ишлаб чиқарилган 
маҳсулот айланмаси ва сотиб олинган товарлар айланмаси-қисмлардан ташкил 
топади. 
Товар айланмасида асосий қисмни ишлаб чикарилган маҳсулотлар ташкил 
қилади. Сотиб олинган товарлар товарлар хилма-хиллигини кенгайтириш учун 
кўлланилади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қуйидагилардан ташкил топади. 
- тушлик маҳсулотлар (биринчи, иккинчи, учинчи таомлар) 

иссиқ ва совуқ газаклар, кулинар маҳсулотлар, яримфабрикатлар, 
қандолатчилик маҳсулотлари, корхонада ишлаб чиқарилган спиртсиз ичимликлар, 
сут ва сут маҳсулотлари, пиширилган тухум, мева, узум, полиз, цитрус мевалари. 
Тушлик маҳсулотлар таомлар билан ҳисобланади, қолган ҳолда барча маҳсулотлар 
килограмм, дона, литрларда ҳисобланади. 


Сотиб олинадиган маҳсулотларга, кулинар ишлов берилмайдиган 
маҳсулотлар нон ва нон маҳсулотлари, таом нархига киритилган ҳолда, 
қандолатчилик маҳсулотлари, спиртсиз ичимликлар киритилади. 
Ишлаб чиқарилган ва сотиб олинган маҳсулотларни туғридан-туғри аҳолига 
ѐки бошка истеъмолчиларга сотиш билан чакана товар айланмаси шаклланади. 
Ишлаб чиқарилган ва сотиб олинган маҳсулотларни туғридан-туғри аҳолига 
ѐки бошка истеъмолчиларга сотиш билан чакана товар айланмаси шаклланади. 
Ишлаб чиқарилган ва сотиб олинган маҳсулотларни бошка корхоналар
чакана савдо корхоналарига сотиш билан улгуржи товар айланмаси шаклланади. 
Ишлаб чиқарилган ва сотиб олинган маҳсулотларни бошка корхоналар, 
чакана савдо корхоналарига сотиш билан улгуржи товар айланмаси шаклланади. 
Чакана ва улгуржи товар айланмасининг суммаси ялпи товар айланмасини 
ҳосил килади. Ялпи товар айланмаси корхонанинг тулиқ ишлаб чиқариш ва савдо 
фаолиятини тавсифлайди ва устамалар билан шаклланган нархларда ҳисобланади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling