Умумий овšатланишда корхоналрда іисоб китоб ва калкуляция


Махсулотлар, идишларни кабул килиш даврида хисобга олиш ва


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/48
Sana05.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1273741
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48
Bog'liq
umumij ovqatlanishda korxonalarda hisob-kitob va kalkulyatsiya

8.2. Махсулотлар, идишларни кабул килиш даврида хисобга олиш ва 
хужжатларни расмийлаштириш
Умумий овкатланиш корхоналари омборларига махсулотлар озик-оват 
махсулотлари ишлаб чикарадиган озик-овкат саноати корхоналаридан, чакана ва 
улгуржи дуконлардан, фермер хужаликларидан, ѐрдамчи дехкон хужаликларидан 
ва дехкон бозорларидан сотиб олинган холда тушади. 
Махсулот етказиб берувчилардан махсулот узаро тузилган шартномалар 
асосида келиб тушади. 
Келиб тушадиган махсулотларни расмийлаштириш махсулотнинг каердан ва 
кайси йул билан келиб тушганлигига богликдир. 
Таъминотчи омборидан ѐки йул станциясидан махсулотларни кабул килиш 
корхона рахбари ва бош мухосиби имзоланган ишончнома (паспорт асосида) 
асосида амалга оширилади. 
Ишончнома махсус дафтарда кайд килиниб, имзога асосланиб, 15 кун 
муддатга берилади. 
Ишончномани олган моддий жавобгар шахс махсулотларни кабул килгандан 
кейингикун давомида, ишончномадан фойдаланганлигини тасдикловчи хужжатлар 
(юкхатлари, 
счѐтлар) 
мухосиблик 
булимига 
топширишлари 
керак. 
Фойдаланилмаган ишончномалар муддати тугагандан кеинги кун кайта 
топширилиши ва кайд дафтарида белгиланиб куйилиши керак. Агар ходим 
ишончнома буйича хисобот бермаса, у холда у ходимга бошка ишончнома 
берилмайди. Ишлатилмай кайтарилган ишончномаларга «Бекор килинди» деб 
белги куйилади ва мухосиблик булимларидан йил якунига кадар сакланади. Йил 
якунлагач ишлатилмаган ишончномалар далолатнома асосида йукотилади. 
Муддати утган, хатоликларга йул куйилган ишончномалар яроксиз деб топилади. 
Ишончномаларни тугри расмийлаштирш ва улар асосида жараѐнларнинг 
бажарилишини назорат килиш бош мухосибга юклатилади.
Махсулотларни темир йул оркали жунатишда таъминотчи темир йул 
юкхатини расмийлаштиради ва кабул килиб олувчига мулжалланган станцияда 
топширди. Темир йул корхонасидан махсулот келиб тушганлиги хакидаги хабар 
умумий овкатланиш корхонасига етиб боргач, корхона уз маъул ходимини 
ишончнома ва махсулотларни кабул килиш кафолатини берувчи фармойиш Билан 
темир йул корхонасига йуллайди. Маъул ходим хужжатларини курсатгандан ва 
маълум туловлар тулагандан сунг унга темир йул юк хати берилади. Ходим темир 
йул юкхатининг тугри тулдирилганига эътибор бериши шарт.
Моддий жавобгар ходим махсулотларни кабул килиш жараѐнида 
тамгаларнинг борлиги ва бутунлиги, идишларнинг созлиги, хужжатлардаги 
руйхатга киритилган махсулотларга хакикий мавжудмахсулотларнинг бир-бирига 
тугри келишини текшириш керак. 


Харакат давомида махсулотларнинг моддий жавобгарлиги бутунлигича 
темир йул буйнида булади. Шу давр ичида пайдо булган камомад носозликларнинг 
жавобгарлиги темир йул корхонасига ва килиш учун керакли холатларда, жорий 
далолатнома тузилади. 
Умумий овкатланиш корхоналари махсулотларни уз вактида темир йул 
станцияларидан олиб чикишни ташкил килишлари керак. Станциядан кабул 
килинган махсулотлар корхона омборига хар рейс учун алохида ѐзилган товар-
транспорт юкхатлари асосида автотранспорт воситалари Билан ташилади. 
Корхона омборларида омбор ходимлари масулотларни сони ва ялпи вазни 
буйича текширадилар. Хужжатда курсатилган курсаткичларнинг хакикий 
курсаткичларига тугри келмаслиги холларда хайдовчи Билан биргаликда 
далолатнома тузилади. 
Моддий жавобгар шахс хужжатлар асосида кабул килинган махсулотлар ва 
уларни кейинги саклаш учун кимга узатилганлиги хакидаги хисоботларни 
мухосиблик булимига топширади. 
Омбор ходимлари келиб тушган махсулотларни микдорий ва сифат 
жихатидан кабул килиб оладилар. Келиб тушган махсулотларнинг вазни, хажми ва 
сони улчаш, хисоблаш ва санаш йуллари билан амалга оширилади.
Агарда келиб тушган махсулотларнинг хажми ва сифати хужжатларга тулик 
тугри келса, моддий жавобгар шахс махсулотларни кабул килиш хужжатларини 
имзолайди. Агарда камомад мавжуд буладиган булса, кабул килиш тухтилади. 
Кейинги кабул килиш, таъминотчи корхона вакили аъзолигидан махсус комиссия 
оркали амалга оширилади ва кабул килиш далолатномаси тузилади. Кабул килиш 
далолатномасига факатгина камомад булган махсулотлар буйича маълумот 
киритилади. Далолатнома иловаланган юкхатлар, хисоб-фактуралар билан 
биргаликда, таъминотчига даъво кили шва махсулотлар хисобини олиб бориш 
учун, корхона мухосиблик булимига топширилади. 
Таъминотчининг хужжатларисиз келиб тушган махсулотларни кабул килиш, 
кабул килиш далолатномалари асосида, бетараф вакил катнашуви билан амалга 
оширилади. (4-намунавий шакл асосида) 
Фермер хужаликларидан махсулотлар счѐтлар асосида, бозорлардаги 
сотувчилардан эса уша ернинг узида тузилган сотиб олиш далолатномаси асосида 
сотиб олинади. (60-намунавий шакл) (2-илова) 
Бу хужжатларда махсулот номи, хажми, нархи, жами суммаси, сотиб олинган 
жой, сотиб олувчининг ва сотувчининг фамилияси курсатилади. Хужжатни 
сотувчи ва сотиб олувчи имзолайди. Корхона рахбари тасдиклайди. Кабул килиб 
олинган махсулотларнинг хаммаси уша кунниг узида кирим килиниши керак.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling