Умумий овšатланишда корхоналрда іисоб китоб ва калкуляция


Махсулотларни омбордан чикариш даврида хисобни олиб бориш ва


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/48
Sana05.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1273741
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48
Bog'liq
umumij ovqatlanishda korxonalarda hisob-kitob va kalkulyatsiya

8.3. Махсулотларни омбордан чикариш даврида хисобни олиб бориш ва 
хужжатларни расмийлашриш. 
 
Умумий овкатланиш корхоналари омборларидан махсулотлар ишлаб 
чикаришга, яримфабрикатлар ишлаб чикарувчи цехларга, буфетлар, барларга, 
дуконларга чикарилади. Ишлаб чикариш учун махсулотлар хар кун ишлаб 


чикариши мулжалланган таомлар хажмига караб ва олдинги колдикларга караб 
чикарилади. 
Ишлаб чикаришга махсулот ишлаб чикариш мудири томонидан тузилган 
талабнома ва чикаришга рухсат берувчи юкхатлар оркали чикарилади. Бу 
хужжатлар корхона ишлаб чикариш мудири томонидан имзоланади ва рахбар 
томонидан имзоланади. (4-илова) 
Юкхатлар икки нусхада тузилади, бири махсулотлари Билан ишлаб чикариш 
мудирига, иккинчиси эса омбор ходими томонига, иккинчиси эса товар хисоботи 
билан мухосиббулимига топширилади. 
Юкхатларда махсулотнинг тулик номи, нави, хажми, нархи курсатилади. Агарда 
омбор ва кабул килувчи учун бир уртача нахлар урнатилган булса, юкхатларда 
уртача нархлар ва устамалар курсатилади. Агарда омбор ва кабул килувчи учун 
турли хил уртача нархлар бегиланган булса, у холда юкхатда икки хил нарх 
курсатилади: бир хил нарх омбордаги ходимдан махсулотни руйхатдан чикариш 
учун ва кабул килувчининг нархлари Ŕ кабул килувчи моддий жавобгар шахс 
жавобгарлигига кирим килиш учун. 
Ишлаб чикариш учун чикариладиган махсулотлар юкхатларга тулик тугри 
келиши керак. Бир махсулот урнинин иккинчи махсулот Билан узгартиришга 
рухсат берилмайди. 
Юкхатлар ва кундалик танлов варакалари назорат остидаги хужжатлар 
булганлиги учун, уларнинг варакалари сахифаланган холда, махсус дафтарларда 
кайд килингандан сунг омбор мудирига топширилади. 
8.4. Махсулотларнинг камайиши, бу холни расмийлаштириш, руйхатдан 
чикариш ва хисобни олиш. 
 
Махсулотларни ташиш,саклаш ва чикаришда омборларда махсулотларнинг 
камайиши намоѐн булади. Камайиш 2 хил куринишда булади: меърланган
(тасдикланган нормалар асосида табиий камайиши, тукилиш, куриш, синиш) 
меъѐрланмаган (камомадлар ва меъѐрдан ташкари камайиши). 
Йулда ва саклашда меъѐрланган камайиш. 
Бундай турдаги камайиш ташишда ва саклашда шароитлар бузилмаган холда, 
физикавий, химиявий жараѐнлар таъсирида махсулотнинг хажми ва вазнидаги табиий 
камайишдир.Махсулот ташиб келтириш ва саклаш давомида хажми камайиши, 
тукилиши, куриши мумкин. Табиий камайиш нормаси хар бир масалликда шароитга 
караб ишлаб чикилган ва хакикий вазнига караб процент микдорида белгиланган. 
Табиий камайиш нормаси хар бир масалликда шароитга караб ишлаб чикилган ва 
хакикий вазниган караб процент микдорида белгиланган. Табиий камайганлик 
нормасини хисобдан чикариб ташлаш факат етишмовчилик хакикатан содир 
булгандагина амалга оширилади. 


Табиий камайиш моддий жавобгар шахс хисобидан факат тасдикланган 
норма курсаткичларига таяниб чикариб юборилади. Омборда улчаниб кабул 
килинмайдиган ва сакланадиган махсулотларга, синиш, бузилиш, сифатининг 
пасайиши белгиланган махсулотларга, омборнинг умумий айланмасида курсатилган, 
аммо омборда сакланмаган. (транзит жараѐнлар) махсулотларга нисбатан табиий 
камайиш нормалари кабул килинмайди. 
Махсулотлар йукламаси натижасида мухосиблик булимии ишлаб чиккан ва 
корхона рахбари тасдикланган хисоб-китоблар асосида хар бир махсулот учун табиий 
камайиш хажми белгиланади. 
Омборларда табиий камайишни хисоб-китоб килиш. 
Омборларда табиий камайиш нормалари махсулот хилма-хиллигига, минтаканинг 
иклимига, йил фаслига, саклаш шароитларига ва корхона турига караб белгиланади. 
Табиий камайиш хисоб-китоби чикарилган махсулот хажмининг Ушбу махсулот 
учун ажратилган табиий камайиш нормасига купайтириш йули билан амалга 
оширилади. 
Мисол: Омборда ун учун табиий камайиш нормаси 0,02 % деб белгиланган: жорий 
даврда омбордан 30.000 кг ун чикарилган. Уннинг табиий камайиши 6 кг тенг. 
(30.000*0,02/100) 
Меъѐрий камайишни руйхатдан чикариш тартиби. 
Шиша идишларга жойланган махсулот ва идишнинг узи учун ажратилган 
камайиш нормалари, ушбу маълумотнинг автотранспорт воситалари билан 
ташилганда, кабул килишда, гурухлашда, саклашда, омбордан ишлаб чикаришга 
чикарилганда синиш холатларининг урнини босиш учун белгиланади. Хакикий 
камайиш холатларини бу жараѐнларда руйхатдан чикариш учун идишларнинг 
синишларини тасдикловчи далолатнома булган холдагини амалга ошириш мумкин. 
Шиша идишларнинг рухсат этилган синиш чегараси табиий камайиш хисоб-
китоби билан биргаликда Ŕ шиша идишларга жойланган махсулот айланмасини 
иккига булиш йули билан аникланади.(Хар бир махсулот учун). 
Буш шиша идишларининг рухсат этилган синиш меъѐрлари омбордан 
чикарилган буш шиша идишлари хажми иккига булиш билан аникланади. 
Белгиланган нормалар меъѐридаги камомад моддий-жавобгар шахс 
хисобидан махсулотлар кабул килинган нархлар буйича чикариб юборилади. 
Махсулотлар камайишни харажатларга чикариб юбориш сотиб олинган 
нархлар асосида амалга оширилади. 
Синиш, яроксиз ва махсулотларнинг бузилиши натижасида пайдо буладиган 
камайишни хисобга олиш. 
Махсулотларни меъѐридан ташкари синиши, яроксиз булиш ва бузилиши 
уларга нисбатан килинган нотугри муносабат асосида пайдо булади. Шунинг учун 
бундай камайиш айбдор шахслар хисобидан хисоб нархлари буйича ундириб 
олинади. Комиссия аъзолигига маъмурият вакили, моддий-жавобгар шахслар, 
тиббий назорат вакили тайинланади. Комиссия камайиш холатининг тавсифи ва 
хажмини белгилайди, камайиш сабабларини аниклайди, махсулотнинг яроклилик 


даражасини белгилайди, айбдор шахсларни аниклаб, далолатнома тузади. Умуман 
яроксиз махсулотлар йукотилиб юборилади ва далолатномага бу хакида маълумот 
киритилади. Далолатномалар икки нусхаси тасдиклаш учун юборилади, иккинчиси 
эса моддий-жавобгар шахс кулида олади. Биринчи нусхаси тасдиклангандан сунг
товар хисоботига киритилади. Камайишни руйхатдан чикариш хисоб нархлари 
буйича айбдор ходимлардан ундириб олинади. 
Агарда махсулотларнинг бузилишида айбдор шахслар аникланмаса, 
етишмаган махсулотлар корхона зарарига руйхатга киритилади. 
Идишлар улчамини хисобга олиш. 
Идишлар улчами Ŕ бу идишнинг хакикий вазни билан таъминотчининг 
хужжатида курсатилган вазнинг бир-биридан фаркидир. Баъзан махсулотлар сотиб 
булингандан кейин, идишнинг вазни хужжатларда курсатилганидан юкорирок 
булиши мумкин. 
Идишлар улчами фаркли булиши мумкин булган махсулотлар махсус 
китобларда руйхатга олинади. 
Идишлар улчами фарки далолатнома оркали расмийлаштирилади. (7-
намунавий шакл). Далолатнома бир нусхада тузилиб, маъмурият вакили, моддий 
жавобгар шахс ва бетараф вакил томонидан имзоланади. Ярим куюк 
махсулотларнинг идишлари, идиш бушагандан сунг дархол улчаб, далолатнома 
тузилади, колган махсулотлар учун эса идиш бушагач 10 кун ичида хужжатлар 
расмийлаштирилади. 
Далолатнома тузилгач, махсус руйхатга олиш китобида, далолатноманинг 
тузилган санаси ва раками, идишнинг хакикий вазни ва хужжатларда курсатилган 
вазнга нисбатан фарки курсатилади. Руйхатга олиш китоби мухосиблик булими 
томонидан олиб борилади.
Коидага асосан, идиш улчами фарки таъминотчи хисобига утказиб 
юборилади. Шу холатни хисобга олиб таъминотчи истеъмолчиларга маълум 
чегирмалар асосида, далолатнома тузилгач, идиш улчами фарки, руйхатдан 
чикарилади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling