Умумий овšатланишда корхоналрда іисоб китоб ва калкуляция


 Йўклама натижаларини хужжатлаштириш


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/48
Sana05.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1273741
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   48
Bog'liq
umumij ovqatlanishda korxonalarda hisob-kitob va kalkulyatsiya

11.2. Йўклама натижаларини хужжатлаштириш. 
Йўкламани муваффакиятли ўтказиш учун ушбу моддий-жавобгар шахсга 
таалукли барча кирим-чиким хужжатлари аникланади. Хужжатлар йўклама 
муддатигача бўлган даврда хисобга олинган бўлиши керак.
Ишчи гурух ўз фаолиятини бошлашдан олдин, моддий-жавобгар шахсдан 
барча хужжатлар билан иловаланган охирги товар хисоботини олиши керак. 
Хисоботлар текширилади ва хар бир хужжат комиссия раиси томонидан 
ŖЙўклама кадар ŗ деб имзоланади. 
Йўклама натижалари аник бўлиши учун комиссия йўклама бошлашдан олдин 
барча ўлчов асбобларининг созлигини текиширишлари керак. Махсулотларни 
йўклама килиш уларни кайта хисоблаш, ўлчаш билан амалга оширилади. Шу билан 
биргаликда барча идишларни хисобга оладилар. Барча моддий-бойликлар колдиги 
хакидаги маълумотлар йўклама рўйхатларига киритилади. Ушбу рўйхатлар уч-тўрт 
нусхада тузилади. 
Йўклама рўйхатлари хар бир моддий-жавобгар шахс ѐки гурух учун, хар бир 
махсулот сакланадиган жой бўйича алохида тузилади. Биринчи нусхаси моддий-
жавобгар шахс томонидан, иккинчиси Ŕ йўклама гурухи аъзолари томонидан
учинчиси эса, агар моддий-жавобгар шахс ўзгарса, янги моддий-жавобгар шахс 
томонидан тўлдирилади. 
Йўклама рўйхатлари тўлдирилаѐтган вактда барча нксхалар ўзаро таккосланиб 
борилади. Йўклама рўйхатлари аник, равон, тушунарли килиб тузилиши керак. 
Агарда йўклама рўйхатида хатоликларга йўл кўйилга бўлса, хатолар 
тузатилади ва барча комиссия аъзолари томонидан тасдикланиб имзоланади. 


Рўйхатнинг хар бир вараги ва якуний вараги барча комиссия аъзолари 
томонидан имзоланади. Рўйхат охирида моддий-жавобгар шахс йўклама тўгри 
ўткарилгани, барча махсулотлар ва идишлар рўйхатга киритилгани, моддий-
жавобгар шахснинг хеч кандай даъвоси йўклигини., ва барча кўрсатилган товар-
моддий бойликлар у томонидан вактинчалик саклашга олинганини белгиловчи хат 
ѐзиб беради. Бошка корхоналардан вактинча саклаш учун кабул килинган 
бойликлар ва идишлар учун алохида рўйхатлар тузилади. Яроксиз махсулотлар 
рўйхатга киритилмайди ва уларнинг яроксизлигини тасдикловчи далолатномалар 
тузилади. Йўклама узокрок муддатга чўзиладиган бўлса ѐки тушлик вактида барча 
ходимлар биргаликда хоналардан чикиб кетадилар. Хона ѐпилади, тамгаланади. 
Кулфнинг калити моддий-жавобгар шахс кўлида, тамгаловчи воситалар эса 
йўклама гурухи раиси кўлида колади. 
Йўклама комиссияси товарларнинг хакикий мавжудлигини, ѐрликларнинг 
тўгри тузилганлигини, махсулот номи, хажми, нархининг ѐрликларда тўгри 
кўрсатилганини текширади. Ёрликларга тартиб раками ѐзилади, назорат 
кайтномасида рўйхатга киритилади. Сўнгра бу маълумотлар мухосиблик бўлимига 
йўклама рўйхатига киритилиш учун юборилади. Кўрсаткичлар кайта ишланиш 
учун компьютерга киритилади
Назорат кайдномаси комиссия раиси кўлида бўлади ва рўйхатлар билан 
солиштиргач, мухосиблик бўлимига топширилади. Ёрликлар омбор ходимлари, 
комиссия раиси, моддий-жавобгар шахс томонидан имзоланиб, йўклама 
натижалари киккунча сакланади. Натижалар чиккач, ѐрликлар йўкотиб юборилади. 
Йўклама тугагач, омбор очилгунча корхона рахбарлари йўклама тўгри 
ўткарилганини текшириш учун назорат текширувлари ўтказадилар. Текширувлар 
корхона рахбари , доимий йўклама комиссия аъзолари ва моддий-жавобгар шахс 
иштирокида ўткарилади. Йўклама рўйхатида кўрсатилган нисбатан кимматрок 
махсулотларнинг 10 Ŕ15 % текширилади ва рўйхатдан ўтган махсулотларнинг 
жами 15 % идан кам бўлмаслиги керак. 


Йўклама рўйхати кўрсаткичлари назорат текширувлари кўрсаткичларидан 
фарк килса, кайтадан йўклама ўтказиш тайинланади. Йўклама ўтказган йўклама 
комиссиясига нисбатан маъмурий чоралар кўрилади.
Йўклама комиссияси иши баѐннома билан расмийлаштирилади. Баѐнномада 
йўклама натижалари, махсулотларнинг сакланиш шароитлари, юзага келган 
камчиликларни бартараф килиш чоралари акс эттирилади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling