Умумий овšатланишда корхоналрда іисоб китоб ва калкуляция


 Йўклама натижаларини аниклаш ва хисобга олиш


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/48
Sana05.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1273741
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   48
Bog'liq
umumij ovqatlanishda korxonalarda hisob-kitob va kalkulyatsiya

11.3. Йўклама натижаларини аниклаш ва хисобга олиш. 
Йўклама натижасида омборда махсулотлар етишмовчилиги, ортикчалиги, 
навининг ўзгариши аникланиши мумкин.
Махсулотлар сони бўйича камомад аникланса, белгиланган меъѐрларда табиет 
камайиш хисобланади. Нав ўзгарганда камомад ѐки ортикчалик холатларига 
текшириладиган давр учун факат бир моддий-жавобгар шахс хисобидаги ташки 
кўриниши бир хил бўлган, ўрами бузилмаган махсулотлар учун рухсат берилади. 
Йўклама натижаси бўйича моддий-жавобгар шахс тўлик тушунтириш хати 
беради. 
Йўкламанинг тахминий натижалари йўклама тугагач, омбор очилмасдан 
чикарилиши керак. 
Йўкламанинг якуний натижаларини мухосиблик бўлими йўклама тугагач уч 
кун давомида якунлаб бериши керак. Натижаларни аниклаш учун мухосиблик 
бўлимида солиштирма кайдномалар тузилади. Уларда хисобдаги махсулотлар 
хажми ва махсулотларнинг хакикий хажми билан солиштирилади, хар бир 
махсулотнинг хажми, нархи, суммаси, номи, навидаги ўзгаришлар кўрсатилади. 
Доимий йўклама комиссияси солиштирма кайдноманинг тўгри тузилганини 
текширади ва йўклама натижалари бўйича ўз фикр мулохазаларини баѐнномада 
кўрсатади.
Баѐннома йўклама тугагач, 10 кун ичида, корхона рахбари томонидан 
тасдикланади. 


Табиий камайши меъѐрлари асосидаги камомад корхона ишлаб чикариш 
харажатлари хисобидан чегирилади, бошка камомад, нобудгарчилик жавобгар 
шахс бўйнига юклатилади.
Махсулот навининг ўзгарганлиги сабабли пайдо бўлган сумма фарки жавобгар 
шахслардан хисоб нархлари бўйича ундирилади. 
Омборларда камомад ўрнини коплаш хисоб нархи, яъни чакана нархларда 
амалга оширилади. 
Йўклама вактида вужудга келган камомад доимий йўклама комиссияси 
томонидан кўриб чикилади. Айбдор шахслар аникланади, келгусида бундай 
камчиликларни олдини олиш чора-тадбирлари кўриб чикилади. 
Камомадга йўл кўйган ходим ўз хохиши билан зарар микдорини корхона 
хазинасига тўлайди. Камомадлар дархол копланиши керак. Шу билан биргаликда 
камомад ходимнинг иш хакидан хам копланиши мумкин. Бу холда корхона 
рахбарининг фармойиши бўлиши керак. Фармойиш камомад аниклангандан сўнг 
икки хафтада чикарилиши керак. Камомадга йўл кўйган ходимга фармойиш 
етказилгандан кейин, 7 кундан кейин, уни бажариш амалга оширилиши керак. 
Камомадни юзага келтирган ходим аникланмаса, камомад суммаси корхона 
зарарига чикарилади. 
Ортикча чиккан махсулотлар омборга кирим килинади ва корхона даромади 
деб хисобланади. 
Хом ашѐ, яримфабрикатларни йўклама килиш хам шу тартибда ўтказилади. 
Йўклама натижаларига караб йўклама рўйхати тузилади. Бу рўйхат хам 2 ѐки 3 
нусхада тузилади. 
Йўклама тугагач комиссия раиси рўйхатнинг биринчи нусхасини мухосиблик 
бўлимига, иккинчи нусхаси эса ишлаб чикариш мудирига биринчи нусхада 
имзолаб олиш шарти билан топширилади. Мухосиблик бўлими махсулотлар 
нархининг тўгрилигини текшириб, якунлаб, кейинги кундан кечиктирмасдан 
йўкламанинг якуний натижасини аниклайди ва далолатнома расмийлаштирилади.
Йўклама натижалари, йўкламагача тузилган товар харакатлари хисоботларига 
киритилади. 


Йўклама натижалари ва моддий-жавобгар шахснинг тушунтириш хатини 
мухосиблик бўлими ходимлари доимий йўклама комиссияси ва рахбариятга 
топширади. Корхона рахбари бу хужжатларни икки кун давомида тасдиклаб 
бериши керак. 
Текшириш учун саволлар: 
1. Йўклама нима? 
2. Йўкламанинг вазифалари нима? 
3. Йўкламанинг кандай турларини биласиз? 
4. Йўклама кандай холларда ўткарилади? 
5. Йўкламани корхонанинг кайси бўлинмалари амалга оширади? 
6. Йўклама кандай хужжатлар билан расмийлаштирилади? 
7. Йўклама моддий бойликларнинг кандай холатларини юзага чикариши 
мумкин? 
8. Йўклама натижалари кандай килиб рўйхатдан чикарилади? 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling