Умумий овšатланишда корхоналрда іисоб китоб ва калкуляция


 Буфетлар ва кичкина чакана савдо корхоналарида хисоб


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/48
Sana05.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1273741
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48
Bog'liq
umumij ovqatlanishda korxonalarda hisob-kitob va kalkulyatsiya

10.2. Буфетлар ва кичкина чакана савдо корхоналарида хисоб 
жараенларини ташкил килиш. 
Сотувчилар маълум давр учун (5 кудан ошмаслиги керак) мухосиблик 
бўлимига товар хисоботларини топшириб туришлари керак. 
Хар бир хисоботда махсклот колдиги кўрсатилади. Кун бошидаги махсулот 
колдиги олдинги хисоботдан ѐки йўклама рўйхатидан олинади. Хисоботнинг 
кирим кисми юкхатлар ва кундалик танлов варакалари асосида тўпдирилади. 
Чиким кисмига эса махсулот сотилиши натижасида киритилган пул тушуми. 


Хазина-назорат аппаратлари кўрсаткичларига ѐки кирим хазина ордери патталари 
асосида киритилади. Бундан ташкари омборга кайтарилган, далолатномалар 
асосида рўйхатдан чикарилган махсулотлар хам кўрсатилади. Жорий кун 
охиридаги колдик кирим суммаси ва олдинги колдик суммаси йигиндисидан чиким 
суммасини айириб ташлаш билан хисобланади. Хисоботнинг орка томонида 
идишлар харакати хисоботи амалга оширилади.
Товар хисоботи барча иловаланган хужжатлар билан текшириш учун 
мухосиблик бўлимига топширилади. Ўшбу хужжатларнинг хаммаси алохида хар 
бир кун учун омбор, ишлаб чикариш, хазина хужжатлари билан соминтирилади. 
Агарда мухосиблар томонидан хатолар аникланса, сотувчи огохлантирилади, 
хатолар сотувчи кўлидаги хисоботда хам ўзгартирилади. 
Харакатдаги савдо шахобчалари сотувчилари товар отчетлари тузмайдилар. 
Хар бир махсулот гурухи сотилгач, у учун тушум корхона хазинасига кирим 
ордери асосида топширилади. Шундан сўнг махсулотнинг янги гурухи олинади. 
Иш куни тугагач махсулотларнинг колган кисми омборга кайтариб топширилади, 
ва бу хакда юкхатлар ѐки кундалик танлов когозларида белги кўйилади. Корхона 
рахбари томонидан белгиланган кунларда сотувчилар юкхатларни, пул тушуми 
топширганлари тўгрисидаги патталарни мухосиблик бўлимига топширадилар. Бу 
хакда мухосиблик бўлими рўйхатига имзо кўядилар. Мухосиблар олинган 
махсулотлар, улар учун келиб тушган пул тушуми хужжатларини хакикий 
кўрсаткичлар билан солинтириб текширадилар. 
Махсулотлар харакати хисоби умумий овкатланиш корхонаси устамалари 
билан хисобланган нархларда амалга оширилади. 
Умумий овкатланиш корхоналарининг асосий даромади ялпи даромад бўлиб, 
у савдо устамаларидан иборат бўлади. Устама суммаси ишлаб чикарилган 
махсулот ва сотиб олинган махсулотлар нархига кўйилади. Ялпи даромад 
хисоботини таъминлаш учун купгина корхоналар устамаларнинг ягона меъѐрини 
белгилайди. 
Текшириш учун саволлар: 


1. Буфетлар ва кичкина савдо шахобчаларида жараенлар хисоби нимани 
таъминлайди? 
2. Буфетлар ва кичкина савдо шахобчаларида моддий бойликлар харакати 
кандай хужжатлар билан расмийлаштирилади? 
3. Сотувчининг мухосиблик бўлими олдидаги бурчлари нималардан иборат? 
4. Кичкина 
савдо корхоналари, харакатдаги савдо шахобчаларида 
хисоботларни топшириш ва хисобни ташкил килиш. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling