Умумий овšатланишда корхоналрда іисоб китоб ва калкуляция


-мавзу. Умумий овқатланиш корхоналарида мулкларни йўқлама


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/48
Sana05.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1273741
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   48
Bog'liq
umumij ovqatlanishda korxonalarda hisob-kitob va kalkulyatsiya

11-мавзу. Умумий овқатланиш корхоналарида мулкларни йўқлама 
қилиш. 
11.1. Мулкларни йўклама килиш, йўклама турлари ва ўткариш тартиби. 
11.2. Йўклама натижаларини хужжатлаштириш. 
11.3. Йўклама натижаларини аниклаш ва хисобга олиш. 
Таянч иборалари: 
11.1. Мулкларни йўклама килиш, йўклама турлари ва ўткариш тартиби. 
Махсулотлар захираси ва моддий бойликлар сакланишини назорат 
килишнинг асосий усулларидан бири мулкларни вакт-вакти билан йўклама 
килишдир. 
Йўклама килиш Ŕ бу товар-моддий бойликларининг хакикий мавжудлигини, 
хакикий колдикларни мухосиблик хисоби кўрсаткичлари билан солиштириб 
текширишдир. 
Корхона рахбари ва бош мухосиби йўкламаларнинг вактида ўткарилиши учун 
жавобгардирлар. 
Йўклама килишнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат: 


- товар Ŕ моддий бойликларнинг сакланишини назорат килиш, бирламчи 
сифатини кисман йўкотган махсулотларни аниклаш; 
- моддий 
жавобгарликни 
ташкил 
килиш 
шартларини 
ўрганиш, 
махсулотларни саклаш коидаларининг амал килишини текшириш. 
Мулкларни йўклама килиш куйидаги холатларда амалга оширилади: 
- йиллик , якуний баланс тузишдан олдин
- даврий, белгиланган даврларда; 
- товар-моддий бойликларни кайтдан нархлаш даврида; 
- моддий Ŕ жавобгар шахс ўзгарганда; 
- ўгрилик ѐки табиет офат халатларидан сўнг; 
- текширув органлари талабларига асосан; 
- аудитор текширувлари, ревизиялар даврида. 
Корхона омборларида йўкламалар орасидаги даврда икки-уч марта сайланма 
йўкламалар ўткариш керак. 
Сайланма йўкламалар Ŕ алохида махсулотлар бўйича, агарда уларга талаб 
катта бўлса ва юкори товар захираларига эга махсулотлар бўйича ўткарилади. 
Сайланма йўкламалар даврида хатоликлар ва камомад аникланса, у холда 
навбатан ташкари умумий йўклама ўткарилиши шарт. 
Даврий йўкламалар умумий овкатланиш корхоналари омборларида хар бир 
чоракда камида бир марта ўткарилиши керак. 
Йўкламаларни ташкил килиш ва ўтказишни назорат килиш доимий фаолият 
кўрсатувчи йўклама комиссияси томонидан амалга оширилади. Комиссия 
аъзолигига корхона рахбари ѐки унинг ўринбосари (комиссия раиси килиб 
белгиланади), бош мухосиб, бўлинмалар рахбарлари, жамоа вакиллари 
тайинланадилар. 
Омборларда йўклама ўтказиш ишчи йўклама гурухи томонидан ўтказилади. 
Ишчи йўклама гурухи гурух раиси, моддий жавобгар шахс ва мухосиб аъзолигида 
корхона рахбари томонидан белгиланади. 
Йўклама комиссияси йўклама бошлашдан олдин корхона фармойиши билан 
белгиланади. 


Йўклама кўккисдан бошланиши керак. Корхонага йўклама комиссияси 
келгунча, моддий Ŕжавобгар шахслар бўлажак йўкламадан хабардор 
бўлмасликларини таъминлаш керак. Йўклама комиссияси аъзолари корхонага 
келгач, йўклама бошлангунча барча махсулотлар кирим ва чикими тўхтатилиши 
керак. Бино эшикларни ѐпилади, барча ѐрдамчи хоналар, алохида кириб-чикиш 
жойларига эга махсулот саклаш хоналари ѐпилиб тамгаланади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling