Умумтаълим мактабларида cпортнинг қЎл тўпи тури бўйича тўгарак машғулотларини ташкил этиш


Download 382.02 Kb.
bet8/14
Sana22.02.2023
Hajmi382.02 Kb.
#1221981
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
спорт тугарагини ташкил спорт уйнлари

Тўп узатишни такомиллаштириш
1-вазифа:
- шерик билан 10-12 м оролиқ масофада жойлашган ўйинчилар бир-бирига хар-ҳил услубда: юқоридан, ёндан, майдондан сапчитиб, жойда, югуриб, орқа томондан, бош устидан тўп узатади;
- ўйинчилар олдинга-орқага (моксимон) харакат қалиб ҳар хил услубда тўп узатадилар;
- ўйинчилар орасидаги масофа 3-4 м, бир-бирига харакатда хар-ҳил усулларда тўп узатадилар. Ўйинчи тўпни узатгандан сўнг оралиқ масофани (олдинга, ёнга, орқага харакат қилиб) ўзгартиради. Тўпга эга бўлган ўйинчи дастлабки оралиқ масофа холатини сақлашга харакат қилади;
2-вазифа:
-шерик билан бирга дарвозадан дарвозагача харакат қилиб тўпни дарвозага отади;
-шерик билан харакатда тўпни майдондан сапчитиб узатиш;
-шерик билан бирга қарши дарвоза томон харакат қилиб оролиқ масофани яқинлашиб туриб ўзаро тўп узатиб бир-бири томон кесма (қайчисимон) харакат қилиб оролиқ масофани кенгайтириб дарвозага тўп отиш харакатини бажаради;
3-вазифа. Уч ўйинчи бўлиб машқлар бажариш:
-дастлабки холат юза чизиқда турадилар. Ўйинчилар икки тўпга эга. Олдида турган ўйинчи максимал тезликда тўпни ерга уриб майдон марказидаги чизиқ томон харакат қилади. Бошқа икки ўйинчи бир-бирига тўп узатиб биринчи ўйинчига етиб олишга харакат қилади. Учта бўлиб машқлар бажариш. Хар уч ўйинчига битта тўп. Икки ўйинчи хар-ҳил усулларда бир-бирига тўп узатиб учинчи ўйинчини ушлашга харакат қилади;
-уч ўйинчи олдинга қараб “саккиз рақами” шаклида (“восьмёрка”) бир-бирига тўп узатиш харакатини бажаради.
4-вазифа. Учликда машқлар бажариш:
-уч ўйинчи бўлиб кетма-кет дарвозадан дарвозагача тўп узатиб харакат қилиб дарвозага тўп отиш билан якунлайди. Четдаги ўйинчилар келишилган усулда навбатма-навбат марказдаги ўйинчига тўп узатади;
-шу машқнинг ўзи фақат ўйинчиларни майдонига ўрта чизиғидан сўнг уларга учта химоячи ўйинига халақит кўрсатади;
Тўпни ерга уриб олиб юришни такомиллаштириш
1-вазифа.
-Жойда ўнг ва чап қўл билан тўпни баланд ва паст ерга уриб олиб юриш.
-Хар-ҳил харакатда (ўтириб, тиззаларни букиб, қарши қадамларда харакат қилиб, орқа билан олдинга харакат қилиб, олдинга; сакраш харакатлар, 180º ва 360º ўгрилишлардан фойдаланиб) хар-ҳил усуллардан фойдаланиб тўпни ерга уриб олиб юриш.
-Жойда тўпни ерга уриб олиб юриб мураббий ишораси ёки сигналига биноан олдинга 4-5 мусофага отилиб югуриш ва яна тўпни ерга уриб олиш юришни давом этиш.
2 вазифа.
-Тўпни гимнастик скамейка устида уриб олиб юриш.
-Скамейка устида юриб тўпни ерга уриб олиб юриш.
-Гимнастик скамейка устидан ўнг ва чапга хатлаб ўтиб тўпни ерга уриб олиб юриш.
3-вазифа
-Ўйинчи шериги билан кучсиз қўлларини ушлаб олиб бир-бирини ўзига тортади ва кучли қўлларни билан тўпни ерга уриб олиб юради (сўнг қўллар алмаштирилади).
-Ўйинчи шериги билан тўпни ерга уриб олиб юриш вақтида бараварига бир-бирини итариб юборишга харакат қилади.
4-вазифа
-Тўпсиз ўйинчи эркин майдон бўйлаб харакат қилади, тўп билан бўлган ўйинчи тўпни ерга уриб олиб юриб унинг ортидан харакат қилади.
-Тўпсиз ўйинчи эркин майдон бўлаб харакат қилиш, тўп билан бўлган ўйинчи мураббий кўрсатган 2-3-4 м оролиқ масофани сақлаб унинг ортидан харакат қилади.

Download 382.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling