2.3.Ўсмирлар гуруҳи тўгарак машғулотларининг намунавий мавзувий режаси
(13-14ёш).
2.5.Ўқув йилининг охирида ўсмирлар гуруҳи учун қуйидаги меъёрлар бўйича назорат-синовлар ўтказилади.
№
|
Назорат машқлари
|
Қизлар
|
Ўғил болалар
|
1
|
30м га югуриш (сек)
|
5.6
|
5.3
|
2
|
Югуриб келиб баландликдан сакраш (см)
|
100
|
110
|
3
|
Турган жойидан узунликка сакраш (қиз болалар) (см)
|
180-200
|
-
|
4
|
Турган жойдан учхатлаб сакраш (ўғил болалар) (см)
|
-
|
380-400
|
5
|
Коптокни узоққа улоқтириш
(теннис тўпини) (м)
|
25
|
30
|
6
|
30м ва 60м га тўпни ерга уриб олиб югуришни бажариш.
|
Меъёр ўқитувчи томонидан белгиланади.
|
Изоҳ:
Меъёрлардан ташқари, шуғулланувчилардан қуйидаги техник усулларни бажариш талаб қилинади:
Тўғри чизиқ бўйлаб йўналишни ўзгартириш, устунчаларни айланиб ўтиш ва бошқа тўсиқлардан ошиб ўтиш орқали тезлик билан тўпни олиб юриш.
Жуфт-жуфт, уч киши бўлиб қадамлаб ва ҳаркатда коптокни узатиш. Ёнлама қадам ташлаб, орқа билан олдинга, тўсатдан тўхташ, силтаниб чиқиш, бурилишлар билан силжиш. Чалғитиш ҳаракати билан бир ва икки қадам ташлаш, етти метрли жарима тўпини отишни бажариш. 10 марта отишдан дарвозанинг юқоридаги ўнг бурчагига уч марта ўтиш, юқоридаги чап бурчагига уч марта, ўнг томоннинг паст бурчагига 2 марта, чап томонннинг паст бурчагига 2 марта отиш керак. Синов учун команда 7 марта отиш керак. Тўпни тўхтатиб қолиш, юқори ўрта ва пастдан,етти метрли жарима тўпини отишини қайтариш (дарвозабон учун).
Секция, маҳалла, мактаб, шаҳар биринчилигида гандбол бўйича мусобақада қатнашиш (команда 8 ўйинда қатнашиш лозим).
Do'stlaringiz bilan baham: |