2.6.Кичик ўспиринлар гуруҳи тўгарак машғулотларининг намунавий мавзувий режаси
(15-16ёш)
2.9.Жисмоний ва техник тайёргарлик бўйича назорат машқларини бажариш
Ўқув йилининг охирида кичик ва ўспиринлар гуруҳлари учун
назорат синовлари ўтказилади
№
|
Назорат машқлари
|
Қиз болалар
|
Ўғил болалар
|
1
|
30м масофага гандбол тўпини ерга уриб олиб югуриш
|
5.5-6.0
|
5.0-5.5
|
2
|
Турган жойдан учхатлаб сакраш
|
-
|
420-450
|
3
|
Турган жойида узунликка сакраш (см)
|
190-200
|
-
|
4
|
Турган жойдан 30 м масофага аёллар тўпини улоқтириш
|
14-17
|
17-20
|
5
|
Дарвоза бурчакларидаги нишонга(60х60см квадрат) гандбол тўпини отиш (9 метрли масофадан 12 марта)
|
6
|
8
|
3.1. МАЙДОН ЎЙИНЧИЛАРИ УЧУН МАШҚЛАР
Техник тайёргарлик
Хужум техникасини такомиллаштириш учун
машғулот вазифалари
Тўпни илишни такомиллаштириш
1-вазифа. Тўп билан харакатда ва югуриб бажараладиган машқлар:
- тўпни гавдани айлантириб, бел, бўйин, бош айланасида думалатиш;
- тўпни қўлдан-қўлга олдиндан, бош устидан, елка томондан узатиш;
- тўпни бормоқлар билан ушлаган холда тўп узатишни олдинга, ўнга, чапга (имитация) қилиш.
2-вазифа. Бир тўпда шерик билан машқ қилиш.
- биринчи ўйинчи шеригига етқазмай, устидан ошириб, шерикининг ён томонга тўп узатади шерик уни илиб олишга харакат қилади;
- ўйинчилар оралиқ масофа 3-4м ўйинчи шеригига харакатда тўп узатади, тўпга эга бўлган шерик уни яна баланд траекторияда қайтариб ташлайди. Тўп ерга тушгандан сўнг унга иккинчи марта ерга туширмай тўпи илиб олади.
3-вазифа. Шерик билан икки тўпда бажариладиган машқ:
- ўйинчилар шерик билан 4-5 м оролиқ масофада жойлашади. Хар бири тўпга эга. Биринчи ўйинчи шеригининг тиззаси баландлигида тўп узатади, иккинчиси (бир вақтда) эса тўпни майдон бўйлаб думалатади;
- икки ўйинчи бир-бирига қараб 4-5 м оролиқ масофада жойлашади. Биринчи ўйинчи шеригининг қўлига тўғри тўп узатади,-иккинчи ўйинчи шеригидан сал четроққа ён томонга узатади. Ўйинчи тўпга эга бўлгандан сўнг, дархол шеригига тўпни қайтариши керак;
- ўйинчилар бир-бирига 4-5 м оролиқ масофада қарама-қарши жойлашади. Хар-бир ўйинчи тўпга эга бўлиши лозим. Ўйинчилар бир вақтда икки оёқда депсиниб сакраб икки қўл билан тўпни ерга уриб санчитиб шеригига узатади.
4-вазифа. Уч ўйинчининг тўп билан машқ бажариши. Тўпга эга бўлган икки ўйинчи навбатма-навбат тўпсиз учинчи ўйинчига тўп узатади. Тўп ўйинчига тўғри, чап ва ўнг томон, яқин ва узоқроқ, паст ва баланд, олдинга ва орқага узатилади:
- ўйинчилар уч бурчак бўлиб жойлашади. 2чи ва 3-чи ўйинчи тўп билан. Ишора ёки сигналдан сўнг 2-чи 1-чи ўйинчига тўп узатади ва маълум нуқтада турган нишонга тез югуриб бориб унга тегади ва югуриб қайтиб келиб шеригидан қайта узатилган тўпга эга бўлади. 3-чи ўйинчи шу холатни қайтаради;
Do'stlaringiz bilan baham: |