1
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ
ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ
ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси: 100 000 – Таълим
Таълим соҳаси: 110 000 – Таълим
Таълим йўналиши:
60111400 – Ўзбек тили ва адабиёти
2
Фан/мавзу коди
HO‘AT105
HO‘AT210
HO‘AT304
Ўқув йили
2022-2023
2023-2024
2024-2025
Семестер
2, 3, 4, 5
Кредитлар
19
Фан/мавзу тури
Мажбурий
Таълим тили
Ўзбек
Ҳафтадаги дарс
соатлари
4, 6, 4, 4
1.
Фаннинг номи
Аудитория
машғулотлари
(соат)
Мустақил
таълим
(соат)
Жами
юклама
(соат)
Ҳозирги ўзбек адабий тили
270
300
570
2. I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларни ҳозирги ўзбек
адабий
тилининг назарий масалалари (тушунчалар,
назариялар ва уларнинг
исботи, соҳанинг амалий масалаларини ечиш усуллар ва бошқалар) билан
таништиришдан иборат. Айни пайтда у талабаларни шу соҳада мантиқий
фикрлашга, илмий хулоса чиқаришга, адабий тилнинг назарий ва амалий
муаммоларини ҳал этиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
Фанни ўқитишнинг вазифаси – талабаларга ҳозирги ўзбек адабий
тили фанининг аҳамияти, ўзбек тили фонетикаси, фонологияси, графика,
орфографияси ва орфоэпияси, морфологияси, синтаксиси, пунктуацияси ва
услубиятининг назарий асосларига
оид билим ва тушунчалар бериш,
адабий тилнинг шеваларга муносабати, ўзлаштирилган
назарий
билимларини амалиётда қўллай олишга ўргатиш ва натижада талабаларда
ўзбек адабий тилининг асослари ва оғзаки адабий тилнинг ёзма адабий
нутқ меъёрларига
муносабати кабиларни билиш, грамматик қоидаларга
таяниб, ўз фикрини ҳаётий мисоллар орқали асослаш, ўрганганларини
амалда қўллай олишга ўргатишдир.