Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet82/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   164
Позицион хужум. Жамоа тез ёриб о`тиш ҳужумини якунлай олмаса, унда ҳужумчилар мажбуран ҳимоячиларнинг уюшқоқлик билан тузилган ҳимоясига қарши курашмог`и керак. Бунинг учун улар майдоннинг о`зларига қарашли ярмига қайтиб, рақиблар то`лиқ ҳимояга о`тганда, уларга қарши ҳужум уюштирадилар ва бу «позицион ҳужум» деб аталади. Замонавий шароитда ҳимоячиларнинг ҳамжиҳатлик билан ташкил етилган мудофаасини тез йенгиб чиқиш ниҳоятда муҳим, чунки ҳужумчиларнинг то`п билан ҳужум қилишига 45 сек.дан ортиқ вақт берилмайди.
Позицион ҳужумни қо`ллаш қуйидаги ҳолатларда о`ринлидир:
-то`пни о`йинга киритиш учун ко`п вақт сарфланса;
-о`йин тезлиги жиҳатидан рақибларнинг устунлиги яққол сезилиб турса;
-о`йин суръатини о`згартириш зарурияти туг`илганда, қайта тикланиш учун танаффус қилишда;
-о`йинчиларни алмаштириш керак бо`лса.
Позицион ҳужум уч босқичдан иборат: бошланг`ич, тайёрловчи ва якунловчи. Биринчисида о`йинчиларни жой-жойига қо`йиш амалга оширилади. Вақтинча сон жиҳатдан устунликка ега бо`лиш ёки ҳужум зоналаридан бирида қулай вазият яратиш учун то`п ва о`йинчиларнинг о`рин алмашиши иккинчи фазада бошланади. Охирги фазада еса дарвоза олинишига еришилади ёки кучлар қайта тикланиб, ҳужумни давом еттириш ва ҳужумдан ҳимояга о`тиш учун қулай вазият юзага келтирилади.
Позицион ҳужумни уюштириш учун жамоа икки тактик гуруҳга бо`линади. Биринчи гуруҳчани олдинги қаторда-дарвоза майдончаси чизиг`и яқинида иккитаси бурчакдан ва бир чизиқ бо`йлаб о`йнайдиган о`йинчилар ташкил етади. Иккинчи қаторни марказий ва икки ярим о`рталикда о`йнайдиган о`йинчилар егаллайди. Биринчи қатордаги о`йинчилар зиммасига мураккаб вазифа юкланган-улар рақиблар мудофааси орасида ҳаракат қиладилар. Шунинг учун биринчи қатор о`йинчилари то`пни егаллаб, чалг`итишларни қо`ллаб, ҳимоячини алдаб о`тиб ва то`п отишга қулай вазият яратиш учун жой танлашни билиши зарурдир. Бу о`йинчиларнинг о`з қаторидаги шериклари билан ҳамкорликда о`йин позицияларини вақти-вақти билан алмашиб туришни билиши мақсадга мувофиқдир.
Иккинчи қатор о`йинчилари о`йинни ташкил етиш билан бир қаторда ҳужумни якунлаш функсиясини ҳам бажаради. Шунинг учун улар юқори тайёргарлик даражасига, ҳам техникада ҳам тактикада юксак малакага еришмог`и керак.
Биринчи ва иккинчи қаторда о`нг томондан чап қо`л билан, чап томондан еса о`нг қо`л билан то`п отадиган о`йинчиларнинг о`йнаши рақиб дарвозасига унумли ҳужум уюштиришга имконият беради.
Позицион ҳужумнинг ҳар хил вариантларида чизиқ бо`йлаб о`йнайдиган о`йинчилар сони о`згариши мумкин. Позицион ҳужумда о`йинчиларнинг 3-3 ёки 4-2 бо`либ чизиқ бо`йлаб жойлашиши ко`п тарқалгандир. Позицион ҳужумда яна бошқача жойлашишлари ҳам мавжуд.
Жойлашиш варианти танлаш уларнинг имкониятига ва рақиблар ҳимоя тизимининг тузилишига бог`лиқ. Позицион ҳужумда ҳужумчилар орасидаги о`заро асосий тактик ҳаракатлар жойлашиш вариантига бог`лиқ бо`лмайди. Икки о`йинчи орасидаги «қайтар ва чиқ», «алдамчи ҳужум», «жой алмаштириш», «то`сиқ» сингари оддий ҳаракатлар бошқаларига нисбатан ко`проқ ишлатилади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling