Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


О`з-о`зини текшириш учун саволлар ва топшириқлар


Download 1.64 Mb.
bet80/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   164
О`з-о`зини текшириш учун саволлар ва топшириқлар.

  1. Гандбол о`йини техникасининг таснифланиши ҳақида со`злаб беринг.

  2. Ҳимоя о`йини техникаси усулларини санаб беринг.

  3. Ҳужум о`йини техникаси нима?

  4. Дарвозабон о`йини техникаси то`г`рисида нималарни биласиз?

  5. Дарвозага то`п отиш турларига тавсиф беринг.

  6. Алдаб о`тиш турларини айтиб беринг.

  7. То`пни илиш ва узатиш турлари.



Мавзу 4. Гандбол о`йин тактикаси.

1.Гандбол о`йин тактикаси.


2.Ҳужум тактикаси таснифлаш.
3.Ҳимоя тактикаси таснифлаш.
Гандбол о`йин тактикаси.
О`йинда муваффақиятга еришиш асосан тўг`ри ҳаракат қилишга бог`лиқ. Бунинг учун о`йинни бошқаришда хилма-хил тактик воситалардан фойдаланмоқ керак.
Тактика деганда, о`йинчиларнинг рақиб устидан г`алаба қозонишга қаратилган шахсий ёки жамоа ҳаракатлари ташкил қилинишини, яъни жамоа о`йинчиларининг муайян режага биноан айнан шу, аниқ рақиб билан муваффақиятли кураш олиб боришга имкон берадиган биргаликдаги ҳаракатларни туШуниш керак.
Тактикадаги асосий вазифа ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларининг мақсадга ериштира оладиган енг қулай восита, усул ва шаклларни белгилашдан иборатдир.
Қандай тактикани танлаш ҳар бир алохида ҳолда жамоа олдида турган вазифаларга, кучлар нисбати ва о`йинчиларнинг о`заро курашувчи гуруҳларига, майдоннинг ахволига, иқлим шароити ва хакозоларга бог`лиқ.
Қо`л то`пи о`йинида ко`п марталаб ҳужумдан ҳимояга ва ҳимоядан ҳужумга о`тишдан иборат бо`лгани учун ҳам, табийки, ҳар қайси жамоанинг ҳужум ва ҳимоя ҳаракатлари уюшган бо`лиш керак.
Тактика учрашув вақтида бутун о`йин фаолиятининг асосий мазмуни ҳисобланади. Аниқ рақибга қарши то`г`ри танланган кураш тактикаси муваффақият қозонишга ёрдам беради, ното`г`ри танланган ёки учрашув мобайнида асқотмаган тактика еса одатда маг`лубиятга олиб келади.
Қо`л то`пи о`йинида тактика билан техника бир-бирига чамбарчас бог`ланиб кетган бо`лади. То`пни кимга ва қандай узатишни, рақибни дог`да қолдириш усули то`п билан ҳимояни ёриб о`тишни ишлатиш керакли ёки то`пни шеригига узатиш маъқулми, дарвозага қайси пайтда то`п отишни хал қилаётган о`йинчи тактик тафаккуридан фойдаланилади, қилмокчи бо`лган ҳаракатини амалга оширилаётганда еса у техник маҳоратини намойиш қилади. Демак, техника о`йинчининг тактик режаларини амалга ошириш воситаси бо`либ хизмат қилади. Техник тайёргарлик аъло даражада бо`лсагина хилма-хил тактик ҳаракатларни бажариш мумкин.
Кучи тенг жамоалар учрашувидаги г`алабага ко`пинча маг`луб бо`лганларда ирода камлик қилгани ёки жисмоний ва техник тайёргарлик бо`ш бо`лгани сабаб қилиб ко`рсатилади. Лекин қо`л то`пи о`йинидаги г`алаба ко`пинча тактик режалар кураши билан белгиланади. Тактика икки жамоанинг жисмоний, техник ва иродавий тайёргарликдаги даражалари тенг бо`лганда, улардан бирини г`алаба қилишини таъминлаб берадиган муҳим омилдир. Олдиндан мукаммал о`злаштириб ишлатилган тактика муваффақият келтира олади. Баъзи жамоалар ҳар қандай рақибга қарши о`йнаганда ҳам бир хил тактика ишлатаверадилар. Тактик жиҳатдан бундай қашшоқлик, бир хиллик маҳоратнинг о`са боришига то`сқинлик қилади. Ҳар бир жамоа, айниқса, юқори малакали жамоа хилма-хил тактик режада о`йнай билиши керак, акс ҳолда у, айрим ютуқлари бо`лишига қарамай, мусобақаларда катта г`алабага ериша олмайди.
О`қув-машг`улот жараёнида тактик тайёргарликка жиддий еътибор берилади. Ҳар бир о`йинчи, ва, умуман жамоа ҳаракатларнинг хилма хил вариантларини мукаммал егаллаган бо`лиши лозим.
Ҳужум ва ҳимояда қо`лланиладиган тактик ҳаракатлар қарама-қарши вазифаларни ёши учун қо`лланилади. Шунинг учун тактика икки катта туркумга-ҳужум тактикаси ва ҳимоя тактикасига ажратилади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling