Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Darvоzabоn tехnikasi
- Ilish Uzatish
Ҳимоя техникасининг таснифланиши.
То`пни олиб қо`йиш. Бу муҳим усул ёрдамида жамоанинг қарши ҳужумга о`тиши таминланади. Ҳимоядаги о`йинчи то`п узатилган вақтда уни олиб қо`йиш мақсадида о`зи то`сиб турган ҳужумчининг олдидан то`пга қарши чиқиш учун турган жойдан кескин қо`зг`алиши лозим. То`пни уриб чиқариш. Бу ҳаракат то`п олиб юрган ҳужумчи билан курашда бажарилади. Ҳимоячи қулай пайт пойлаб ҳужумчига яқинлашиб, то`пни уриб чиқаради ва уни егаллашга интилади. То`пни уриб чиқариш уни отиш учун қо`лни орқага узатиб, силташ ҳаракатини бажаришда ҳам қо`лланилади. Ҳимоячи бундай ҳолда ҳужумчининг то`пни отмоқчи бо`либ то`п билан бо`лган қо`лини орқага узатишини кутади ва шу пайт қо`л кафти билан то`пни туширади. То`пни то`сиш. Дарвозага отилган то`пга қаршилик ко`рсатишда қо`лланиладиган асосий восита ҳисобланади. Юқоридан, о`рта ва пастдан келаётган то`пни бир ва икки қо`л билан то`сиш мумкин. То`сишни бажараётган ҳимоячи қанчалик ҳужумчига яқин бо`лса, то`п ё`налишини аниқлаш шунчалик осон бо`лади. Шунинг учун ҳимоячи то`пни ушлашга тайёрланишда диққат билан ҳужумчини, то`пни кузатиши ва о`з вақтида то`п отаётган о`йинчини то`хтатиш учун чиқиши лозим. Ҳужумчи то`п отишидан олдин ҳимоячи бевосита қо`лларини юқорига ко`тариб, кафтларини олдинга қаратиб бир-бирига яқинлаштиради ва то`пни то`сишда қо`л бармоқларини жароҳатдан сақлаш учун мушакларини таранглаштиради. Қо`шилиш. Бу усул о`йинчиларни назорат қилишни ё`қотиш хавфи туг`илганда қо`лланилади. Ҳимоячилар қо`шилишиб жой алмаштирса, бу ҳолда улар кузатувчига о`йинчилари о`згаради. То`сиқ қо`йилган ҳужумчи орқага ҳаракат қилса, шу заҳоти унинг рақиби олдинга чиқиб, ҳужумчи кетган томонга сурилади. Одатда, бундай усул тқсиқ қо`йишда ва ҳужумчиларнинг қарама-қарши о`рин алмаштиришида қо`лланилади. Ҳужумчи ҳимоя ҳаракатларига қо`шилганда уни таъқиб қилувчи ёки дарвозага яқин турган ҳимоячи жавобгар бо`лмог`и керак. Ҳужумчининг ҳужум ҳаракатларини мушкуллаштириш учун ҳимоя қилишга о`тган о`йинчи ҳужумчининг кириш ё`лини ва фаол ҳаракатини то`хтатишга имкон яратмог`и керак. Буни амалга ошириш учун ҳимоячининг қарама-қарши ҳаракат қилиб, таъқибчидан озод бо`лиши мақсадга мувофиқдир. Дарвозабон о`йин техникаси. Дарвозабон жамоада енг қийин ва маъсул вазифани бажаради. Унинг ҳаракати фақат дарвозанинг хавфсизлигини емас, балки ҳужумнинг натижасини ҳам белгилайди. Дарвозабон учун муҳими-аввало бо`йи (180-190см), тезлик реаксияси, мо`лжаллай олиш чаққонлик, куч, Чидамлилик каби сифатлардир. Дастлабки о`йин техникасини туриш, силжиш, чалг`итишлар, то`пни қо`л, оёқ, гавда билан қайтариш ва то`пни узатишлар ташкил етади. Дарвозабон о`йини техникасининг таснифланиши Darvоzabоn tехnikasiHujum tехnikasiHimоya tехnikasiTo’pni egallashQarshilikda to’pni egallashHarakatlanishUshlab qolish
Дарвозабон техник усулларининг муваффақиятли бажарилиши ко`п жиҳатдан дарвозабоннинг ҳаракатга қанчалик тайёр турганлиги билан белгиланади. Дарвозабоннинг то`г`ри дастлабки ҳолатда бо`лиши унинг ҳаракатга тайёр еканлиги омилларидандир. Туриш. Дарвозабон о`йналаётган то`пнинг вазиятига бог`лиқ равишда ҳар-хил ҳолатда туриши мумкин. Дарвозада туришнинг асосан икки тури бор: дарвоза о`ртасида ва дарвоза устунлари ёнида. Дарвоза о`ртасида асосий ҳолатда туриб ҳаракат қилиш қулайдир: оёқлар елка кенглигида, сал букилган, гавда ог`ирлиги икки оёққа баравар бо`линган, гавданинг юқори қисми озгина олдинга егилган, қо`ллар кафтлари олдинга қаратилган ҳолда сал буқилиб, ён томонга узатилган, кафтлар баландлиги тахминан елка баландлигига тенг ёки ундан ҳам баландроқ бо`лиши мумкин. Агар ҳужумчи то`п отишни бурчакдан бажараётган бо`лса, унда дарвозабон дарвоза устуни ёнида туриб (оёқлар оралиг`и 15-20 см), дарвозага яқин бо`лган қо`лини юқорига ко`тариб тирсак бо`г`ини салгина букилган бо`лади, шунда дарвозанинг юқори бурчагини ёпади; иккинчи қо`ли ён томонга узатилган, гавда ог`ирлиги дарвозага яқин турган оёққа о`тказилган. Ана шундай ҳолатда дарвозабон бевосита то`пни қайтаради ёки тез-тез олдинга чиқади. Силжиш. Дарвозабон жойини асосан ён томонга қадам қо`йиб о`згартиради. Бу унинг о`з ё`налишини тез-тез алмаштиришига ва то`пни қайтариш учун тайёр бо`лишига имконият яратади. Дарвозабон то`пни олиб қо`йишни, сапчиган то`пни егаллаб, уни о`йинга киритишни, рақиблар томонидан тез ёриб о`тишни таминловчи то`пни егаллашини, олдинга ва орқага тез ҳаракат қилишни, кескин старт олишни билиши шарт. Дарвозабон ҳамла қилиш ҳаркатларидан ва оёқларни бир чизиқ бо`йлаб ёзиб о`тириш (шпагат) ҳолатидан тез-тез фойдаланишга то`г`ри келади, Шунинг учун у бу ҳаракатларни ҳар томонга бемалол бажаришни билиши жуда зарур. Унинг ҳар хил сакрашларни бажариши о`йинда алоҳида аҳамиятга ега. Дарвозабоннинг то`п отаётган о`йинчига пешвоз чиқиши ва сакраши-дарвоза қо`риқлашнинг мураккаб усуллари қаторидан о`рин олган. Дарвозанинг нишонга олинган бурчагини камайтириш учун дарвозабон юқорига ёки узунликка сакраб дарвозага ё`налтирилган то`пнинг ё`лини то`сишга ҳаракат қилади. Одатда , дарвозабон сакраганда, то`пнинг ё`налиш ё`лини ко`проқ камайтириш учун оёқ ва қо`лларини ён томонга ёяди. Дарвозабон рақиблар билан то`п учун курашда ко`пинча алдаш ҳаракатларини ишлатади. CҲалг`итиш мақсадида бир томонга егилиб, кейин бошқа томонни то`сади, тез-тез ёлг`он чиқишларни қо`ллайди. Бундай ҳолатларда ҳужумчи то`пни дарвозабон устидан ошириб ташлайди, лекин бундай бо`лишини олдиндан кутган дарвозабон дарҳол орқага қайтиб, то`п ё`лини то`сишга улгуради. То`пни илиш дарвозабон о`йин техникасининг енг муҳим елементларидан биридир. Кучли отилган то`пни илиш имкони ё`қ бо`лса ҳам, уни қайтаргандан со`нг егаллаб олиш муҳимроқдир, чунки қарши ҳужумга о`тиш бошланиши керак. Шунинг учун дарвозабон то`пни илиб олгани маъқул. Лекин енг яхши ё`ли- то`пни икки қо`ллаб илиб олиш. То`пни қайтаришда, ушлаб олишда дарвозабон бир ёки иккала қо`лни ишлатиши, бараварига оёқ ва қо`л билан ёки гавда билан ҳам то`пни қайтариши мумкин. Юқоридан келаётган то`пни дарвозабон бир ёки икки қо`ллаб ушлайди. Агар то`п томондан келаётган бо`лса, унда дарвозабон то`п киритиш бурчагини камайтириш учун шу тарафга ёки олдинга бир қадам ташлайди ёҳуд сакрайди ва то`пни ушлашни о`ша томондаги қо`л бармоқлари ёки кафти билан бажаради. Баъзан бу усул сакраб йиқилган ҳолда ҳам бажарилади, лекин бу мақсадга мувофиқ емас, чунки бундай усулни бажаришга ко`п вақт сарфланади, оқибатда, то`пни қайтаргандан со`нг дарвозабон о`зининг мо`лжалини ё`қотади. Бундай ҳаракатларни бажаришда мувозанат ё`қотишга кам вақт сарфлаб, асосий ҳолатда туришни сақлаган маъқул. Дарвозанинг пастки қисмига отилган то`п оёқ билан қайтарилади. То`п келаётган томон аниқланиб, дарвозабон шу томонга оёқ кафтларини тўг`рилаб, майдонга яқин кенг қадамга ҳамла қилишга интилади. Бунда сон ва болдир орасидаги бурчак 90ни ташкил етади. СҲу тарафга оёқ билан бирга еҳтиётдан о`ша томондаги қо`л ҳам чо`зилади: бошқа қо`л еса мувозанат сақлаш учун юқорига ко`тарилади. Ҳамла қилиш охирида оёқ то`лиқ то`г`риланади ва дарвозабон то`г`ри чизиқ бо`йлаб оёқларини ёзиб, «шпагат» ҳолатини олади ёки иккинчи оёқ тиззасига тушади, со`нг тез асосий ҳолатда туришга қайтади. Енг чекка позициядан дарвозанинг узоқ пастки бурчагига отилган то`пни дарвозабон шу тарафдаги қо`л ва оёг`ини бараварига силтаб ёки ҳамла қилиб ушлайди. То`пни узатиш. Дарвозабон томонидан тез ва аниқ узатилган то`п жамоанинг ҳужумга о`тиши учун муҳим шароит яратишнинг гаровидир. Шунинг учун дарвозабоннинг баланд траектория билан ёки узоқ масофаларга то`пни юқорида қо`лни букиб узатишни қо`ллаши қоида тусига кириб қолган. То`пни егаллаганидан со`нг дарвозабон, уни узатиш учун қулай тарафни танлайди. Дарвозабоннинг ҳаракати натижали бо`лиши учун енг то`г`ри позицияси – дарвоза о`ртаси. Дарвоза олдида унинг марказидан бир метргача масофа бо`йлаб ҳаракат қилувчи дарвозабон баланд «траектория»да келадиган то`пни егаллашга доим тайёр бо`лиши лозим. То`п отилишини бошлашини аниқлагач, дарвозабон дарвоза майдонига то`п киритиш имкониятини камайтириш учун олдинга чиқади. Отилаётган то`п 30дан кичик бурчак остида кам бо`лса, у ҳолда дарвозабон дарвоза устунлари ёнидан жой олади. Дарвозабон ҳеч вақт тўпни назорациз қолдирмаслиги ва о`з вақтида ҳужумчининг то`п отиш усулини бу ҳаракат бошланишидан олдинроқ аниқлаши жуда муҳимдир. Агар унинг жамоаси ҳужум қилаётган бо`лса, унда у 9 метрли чизиқ ёнида жойлашади, тасодифан жамоаси то`пдан ажраб қолиб, рақиблар тез ёриб о`тиш ҳужумини амалга оширсалар о`йинга қо`шилишга тайёр бо`либ туради. Бундай ҳолда у то`пни егаллаш учун майдонга чиқиши мумкин. Уриниши муваффақияциз бо`лса, унда орқага чекинади ва дарвозада туриб, тез ёриб о`тиб то`пни дарвозага отаётган ҳужумчининг то`пини кайтаришга ҳаракат қилади.
Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling