Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
Чаққонликни тарбиялашЧаққонлик, бу спортчининг ҳаракатлари координациялашган ва улар аниқлигини бевосита кучнинг ва тезликнинг юқори даражаси ко`рсатилиши билан бог`лиқ мажмуа қобилиятидир. Координация жиҳатидан мураккаб ҳаракатларни яхши о`злаштириш пайдо бо`лаётган вазиятларни то`г`ри баҳолаш, то`сатдан о`згараётган шароитларга амал қилиб, мураккаб ҳаракат вазифаларини муваффақиятли ечиш қобилияти билан тавсифланади. Гандболчи учун ниҳоятда муҳим нарса, бу таянчсиз ҳолатда бажариладиган координацион ҳаракатлар, тез о`згарувчи шароитларда то`п билан бо`ладиган ҳаракатлар, мувозанатни сақлай билиш ва ориентацияни сақлашларнинг аъло даражада ривожланишидир. Чаққонликнинг ривожланишига, одатланмаган шароитда (бошқа анжомлар ва қоплама, то`сиқларни бошқача жойлаштириш, об-ҳаво шароитларнинг қийинлиги ва бошқалар) одатланган машқларни бажариш яхши ёрдам беради. Шунингдек, акробатик, гимнастик ва йенгил атлетикага оид машқларни то`пни узатиш, илиш, дарвозага отиш техникаси билан биргаликда қо`шиб о`рганишлар ҳам чаққонликни ривожлантирувчи воситалардан саналди. Ог`ирлиги ва ҳажми ҳар хил бо`лган то`пларни ишлатиб ҳаракат координациясини такомиллаштириш жараёни о`йин техникасида такомиллаштиришдан олдинроқ юриб, о`йинчи тамонидан то`пни егаллаш сифати юқори бо`лишини талаб қилади. Бунда қуйидаги тахминий машқлардан фойдаланиш мумкин: - то`пни юқорига отиб ва илиб, о`нг ва чап қо`л билан йерга (полга) уриб юриб, гимнастик о`тирг`ич устидан сакрашлар; - то`пни юқорига отишлар: то`пни юқорига отиш; о`тириб ва туриб то`пни илиш; шу машқнинг о`зи, лекин 180-3600 бурилиб то`пни илиш; шу машқнинг о`зи, лекин о`тирган ҳолатда то`пни илиш, то`пни юқорига ё`налтириш ва турган ҳолатда уни илиш; -юқорига отилган то`пнинг тагидан югуриб о`тиш ва то`пга бурилиб, уни илиб олиш; -ҳаракатда то`пни илиш ёки ундан о`зини олиб қочиш; -айланаётган арг`амчидан сакраш ва то`пни илиш ҳамда шеригига узатиш; -ётган ҳолатда то`пни юқорига отиш ва о`тириб уни илиш; -бир оёқни олдинга ко`тариш ва ко`тарилган оёқ тагидан то`пни ташқи тамондан о`тказиб юқорига отиш ва илиш; -то`пни бир қо`ллаб ушлаб, уни гавда атрофида қо`лдан қо`лга о`тказиб айлантириш; Шунингдек о`зи, аммо олдинга енгашган ҳолатда то`пни оёқлар орасидан о`тказиш; Шунинг о`зи, аммо оёқлар бироз кенг қо`йилган ҳолатда то`пни саккиз шаклида оёқлар атрофидан о`тказиш; -икки то`п билан юқорига отиб алмаштириш. Тез о`згарувчан о`йин вазиятларида чаққонликни тарбиялаш учун «то`сиқлар чизиг`и» га о`хшаш машқларни тавсия қилиш мумкин. Масалан. акробатик сакраш-то`сиқ устидан умбалоқ ошиш, кейин бир оз югуриб «деразага» сакраш, со`нг ко`прикчадан, депсиниб, арқонга маълум баландликкача чиқиш, шундан кейин мўлжалланган жойга аниқ сакраб тушиш. Машқ марра чизиг`ига қараб жадал югуриш билан тугалланади; старт то`лдирма то`п билан юқорига қараб ётишдан иборат. О`йинчи 4-5 метр югуриб то`сиқдан ошиб о`тиши, шундан кейин якка чо`п устидан ошиб тушиши, со`нгра 6-8 метр масофага жадал югуриш ва гимнастика деворига ирг`иб чиқиб, енг юқоридаги бруснинг устидан деворга қо`л теккизиши лозим. Машқ пастга сакраб тушиш ва финиш чизиг`ига якунловчи жадал югуриш билан тугалланади. Шунга ўхшаш «то`сиқлар чизиг`и» ни йенгиб чиқиш одатда ҳар бир қатнашувчи ва жамоанинг вақтини белгилаш ва икки жамоа о`ртасида бо`ладиган мусобақа тарзида о`тказилади. Лекин шунга о`хшаш машқларнинг бир машг`улотда жуда ко`пайиб кетиши ҳам лозим деб топилмайди. CҲунки улар фақат жисмоний кучланишни емас, балки жуда катта асаб кучланишини ҳам талаб ЗЗқилади. Агар улар атайлаб тренировка машгулотига киритилган бо`лса, бу ҳолда уларни дарснинг асосий қисмида бажариш лозим. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling