Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар.
- Мавзу 7. Мусобақаларни ташкил қилиш ва о`тказиш. Режа
Таянч тушунчалар.
Тайёргарлик, вазиятлар, БО`СМ, танлаш, вазифа, тавсифнома, машқ, мезон, босқич, сифатлар, қобилият, назорат, машг`улот, куч, усул, тактика, юклама, саралаш, шакиллантириш, ривожлантириш, такомиллаштириш, такрорлаш, тизим, услуб, ҳаракат мувофиқлиги, ко`никма, малака, маҳорат, имконият. Назорат учун саволлар. 1.Ёш гандболчиларни тайёрлашда асосай вазиятлар. 2. Ёш гандболчиларни танлаш. 3.Кичик ёшдаги гандболчиларни жисмоний сифатларини шакиллантириш. 3.Кичик ёшдаги гандболчиларда техник ва тактик ко`никмаларини шакиллантириш. 4.Кичик ёшдаги гандболчиларда физиологик о`згаришлар ва функсионал имкониятлари. 5.Ўрта ёшдаги гандболчиларда тайёргарлик вазифалари ва услублари. 6.15-18 ёшдаги гандболчиларни тайёрлашдаги қо`йиладиган умумий талаблар. 7.Гандболчилар организмининг физиологик о`згаришлари. 8.Гандболда техника ва тактикани такомиллаштиришнинг восита ва услубиятлари. 9.15 –18 ёшдаги гандболчиларни тайёрлашга бо`лган талаблар. Мавзу 7. Мусобақаларни ташкил қилиш ва о`тказиш. Режа: 1.Мусобақалар турлари. 2.Мусобақа о`тказиш усуллари. а) айланма усул б) чиқиб кетиш усули в) аралаш усул 3.Мусобақа низоми. Мусобақалар турлари.Мусобақалар о`қув тренировка ишини давоми деб ҳисобланади. Улар спортчи билан мураббийни сермашаққат ишига якун ясайди. Мусобақалар қатнашчиларини ҳар ҳил тайёргарлиги даражасини аниқлашга ёрдам беради, техник ва тактик такомиллашишни раг`батлантиради. Мусобақаларда қатнашиш жараёнида о`йинчиларда интизомлик, ҳамжиҳатлик, о`зининг манфаатларини жамоа манфаатларига бо`йсундириш ва о`зини устидан бошқара билишни, г`алаба қозонишда тиришқоқлик ва кучли иродани, жамоа олдидаги маъсулият ҳисларини тарбиялайди. Қо`л то`пи бо`йича мусобақалар фақат жамоавий бо`лиши мумкин. Ташқилий шакл бо`йича расмий (асосий) ва о`ртоқлик (ко`макчи) мусобақаларга ажратишади. Расмий мусобақаларга алоқадор деб Олимпия о`йинлари, Жаҳон биринчиликлари, Европа, Осиё, О`збекистон биринчиликлари ва ҳ.к. мусобақалар ҳисобланади. Г`олиб чемпион унвони билан тақдирланади. Кубок учун мусобақалар уларда максимал сон жамоаларни қатнашишини таъминлаш учун ва қатнашувчиларни сонига қарамасдан г`олибни қисқа вақт ичида аниқлаш учун о`тказилади. О`ртоқлик учрашувлари деб жамоалар тайёргарликни ҳар хил даврида о`заро келишиб о`тказиладиган мусобақага айтилади (улар баъзан асосий мусобақалардан олдин о`тказилади). Ҳозирги вақтда айрим шаҳарларда ва ҳалқаро о`ртоқлик учрашувлар анънага айланиб қолган. Улар спорт о`йинларини омма орасида тарг`иб қилишга ёрдам беради, ҳар ҳил ҳалқлар орасида до`стона муносабатни ривожлантиради. Мусобақалар - Расмий (асосий): -О`ртоқлик (ёрдамчи): - Олимпия о`йинлари - классификацион ёки - жаҳон чемпионатлари саралаш турнирлар - Овро`по чемпионатлари - матч учрашувлар - Овро`по кубоклари - назорат учрашувлар - Осиё чемпионатлари - ко`ргазмали учрашувлар - Марказий Осиё о`йинлари - оммавий-ташвиқий - О`збекистон спартакиадаси - тенглаштирувчи ёки блиц- - О`збекистон биринчилиги турнирлар - О`збекистон кубоги - Вилоят. СҲаҳар, туман биринчилиги Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling