Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Болалар ва о`смирлар гуруҳлари билан ишлаш хусусиятлари


Download 1.64 Mb.
bet94/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   164
Болалар ва о`смирлар гуруҳлари билан ишлаш хусусиятлари.
Ёш гандболчиларни тайёрлашда авваламбор о`саётган организмнинг физиологик хусусиятларига ва тайёрлаш вазифаларининг иш хусусиятларига мос келишига асосланиши керак. То`г`ри ва о`з вақтида қо`йилган жисмоний ва функсионал тайёргарлик асослари асосий малка ва маҳоратларни шакллантириш жараёни билан биргаликда келгусида юқори спорт натижаларига еришиш учун ёрдам берадиган ишни олиб боришга имконият туг`диради.
Қуйидаги вазиятларни ҳисобга олиш зарур:
1)Ёш о`згариши билан бирга боланинг организми ҳам о`згаради. Бу о`згаришлар нафақат сон жиҳатдан (бо`й, вазн), балки сифат жиҳатдан ҳам егадирлар. Шунинг учун катталарга қо`йиладиган талабларни, боланинг ёшига мутаносиб равишда юзаки тарзда камайтириб, болаларга қо`йиш мумкин емас.
2)Бола организмининг ривожланиши узлуксиз, аммо нотекис ҳолда кетади (кечади). Маълум бир даврларда муҳим о`згаришлар бо`либ о`тади (бо`йннинг мушак массасининг о`сиши, орган ва тизимларининг ривожланиши ҳар хил ёшга қараб бо`линган даврларда суръат жиҳатдан ҳам метоболик жараёнлар характери жиҳатдан ҳам турличадир). Масалан, қизларнинг жинсий етилиши даври о`г`ил болаларникига қараганда анча ертадир, қизлар 11-13 ёшда бо`й ва вазн жиҳатидан о`г`ил болалардан о`зиб кетишади, о`г`ил болаларда мушак кучи 13-14 ёшда айниқса жадал равишда о`сади, қиз болаларда еса 11-12 ёшда.
3)Болаларнинг жисмоний сифатларнинг ва бошқа қобилиятларнинг ривожланиш суръатлари маълум бир даврларга то`г`ри келади. Натижа маълум бир жисмоний сифатларни ва бошқа қобилиятларини ривожлантириш учун қулайроқ шарт-шароитлар яратилади. Масалан, сезувчанлик тезлиги 15 ёшгача ривожланади, юқори тезликнинг о`сиши 13-14 ёшларга айниқса жадал равишда бо`либ о`тади. О`г`ил болаларда юқорига сакраш натижаларининг енг юқори о`сиши 9-13 ёшда кузатилади, кейинчалик бу жараён барқарорлашади, қизлар еса баъзан 15 ёшдан кейин вақтинчалик ёмонлашади ҳам.
4)Ҳаракатнинг ҳар хил турларида қизларнинг ва о`г`ил болаларнинг ко`рсаткичлари ёшига қараб бо`линган гуруҳларга қараб турлича бо`лади. Шунинг учун ёш о`сиши натижасида вужудга келадиган шарт-шароитларни ҳисобга олиш керак.
5)Ҳар бир организмнинг якка тарзда ривожлантиришини ёдда тутиш зарур. Календар, паспорт ёшидан ташқари жисмоний ривожланиш савиясини, ҳаракатлантирувчи имкониятларини, жинсий етилиш ва ҳ.к. таснифлайдиган биологик ёшни ҳам ҳисобга олиш тавсия етилади. Календар ёши биологик ёшга то`г`ри келмаслиги ҳам мумкин.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling