Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet93/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   164
Таянч тушунчалар:
Куч, тезкорлик, чаққонлик, Чидамлилик, егилувчанлик, абсалют куч, нисбий куч, «портловчи» куч, максимал кучланиш, то`сиқлар чизиг`и, бо`шашиш, чо`зилувчанлик.
Назорат учун саволлар:
1.Жисмоний тайёргарликнинг бо`лимлари.
2.Гандболчиларда кучни тарбиялашнинг аҳамияти.
3.Дарвозага кучли то`п отишни ривожлантириш усуллари.
4.Абсалют куч нима?
5.Нисбий куч нима?
6. «Протловчи» куч нима?
7.Тезкорликни ривожлантириш шакллари.
8.CҲаққонликни ривожлантиришга оид машқлар.
9.Чидамлиликни оширишга қаратилган о`зига хос хусусиятлар.
10.Егилувчанликни тарбиялашнинг аҳамияти.


Мавзу: 6. Турли ёшларга қараб гандбол о`йинига о`ргатиш услубиятининг хусусиятлари.


Режа:
1.Ёш гандболчиларни танлаб олиш.
2.Болалар ва о`смирлар гуруҳлари билан ишлаш хусусиятлари.
3.Кичик ёшдаги гандболчилар билан ишлаш услубиятлари.
4.Ўрта ёшдаги гандболчилар билан ишлаш услубиятлари.
Ёш гандболчиларни танлаб олиш.

Ёш гандболчиларни танлаш ва тайёрлашда умумтаълим мактабларидаги гандбол бо`йича куни узайтирилган ва о`қув машг`улотлари чуқур о`злаштириладиган махсус синфлар катта рол о`йнайди. Бунда болалар гандболга меҳр қо`ядилар ва гандбол о`йнаш сирларини урганадилар.


Бугунги кунда гандболнинг кун сайин ривожланиши жисмонан енг бақувват ва истеъдодли о`йинчиларни танлаб олиш талаб қилади. Шунинг учун ҳам гандболчиларни тайёрлашдаги енг асосий масала-умидли ёшларни танлаб олишдир.
Кейинги йилларда гандболга доир ко`пгина илмий мақолалар, усули ко`рсатмалар ва қо`лланмаларда ёш гандболчиларни танлаб олиш масалалари кенг ёритилмоқда. Хусусан, К.А.СҲперлингнинг илмий асосланган фикрлари, айниқса, фойдалидир. Муаллифнинг фикрича, хозирги даврда гандболчи тайёргарлигини бошқарувчи ягона жараён деб қарамоқ керак.
Болалаларнинг ёшларига ҳамда улар олдига қо`йиладиган машг`улотларнинг мақсади ва вазифаларига ко`ра бошқарувчи жараённи 3-4 даврга бо`лиш мумкин.
Биринчи давр (7-9 ёш) дастлабки тайёргарлик даври деб қаралади. Бу даврдаги асосий вазифа болаларда гандболга бо`лган қизиқишни уйг`отиш ва спорт маҳорати учун умумий замин яратишдир. Бу вазифаларни амалга оширишда махсус машг`улотлардан ташқари дарсдан кейинги секция ва то`гарак ишлари вақтидан фойдаланилади.
Иккинчи давр (10-12 ёш) ҳам биологик ҳам педагогик жиҳатдан танлаб ола бошлашнинг енг муҳим даври ҳисобланади.
Учинчи давр (13-16 ёш) ихтисосликни чуқур о`злаштириш даври.
То`ртинчи давр (16 ёш ва ундан катта) спортда такомиллашиш давридир. Бунда гандболчи о`смирлар катта ёшлилар жамоаларига танлаб олинади. Бу давр гуруҳ ва жамоаларни ташкил етиш ҳамда машг`улотларни олиб боришда о`зига хос ҳусусиятларга ега.
М.А.Годик фикрича, ёш гандболчилар тайёргарлигини комплекс текшириш дастури о`зига хос қатор хусусиятларга ега бо`лади.
Биринчидан, унинг мазмуни о`йинчининг барча ҳаракат ва руҳий сифатларини имкон борича то`ла акс еттириши керак.
Иккинчидан, текшириш натижалари фақатгина юкламаларни режалаштириш учун емас, балки танлаб олиш, келажаги бор истеъдодли ёшларни аниқлаш учун ҳам ҳисобга олинади.
Дастлаб спорт тури талабларига жавоб бера оладиган ва ҳаракат малакаларига ега бо`лган номзодлар аниқлаб олинади. Танлов синовлари мусобақа шаклида о`тказилади.
Кейинроқ о`зига хос малака ва маҳоратга ега бо`лган болалар аниқланади. Бу даврда уларнинг гандбол бо`йича уқув машг`улотлари талабларига қобилияти борлигини аниқловчи чуқур текширишлар о`тказилади. Мураббийлар педагогик кузатишлар ва махсус назорат машқлари тизимидан фойдаланиб, болаларнинг гандбол о`йини учун керак бо`лган ко`никма ва маҳоратлари ҳақида то`лиқ маълумот оладилар.
Гандбол машг`улотларида боланинг (қобилиятига баҳо бериш) ҳаракатлари учун ва руҳий хусусиятларини аниқлайдиган назорат машқлари танланади.
Синовлардан олинган натижалар мактабга янги қабул қилинган о`қувчининг келажакда қандай о`қиши ҳақида мураббийга маълумот беради. Танлаб оладиган мураббий танлаш синовларини бир неча босқичда о`тказади.
Гандбол бо`лими машг`улотларига сог`лиги жуда яхши бо`лган 9-10 ёшли болалар қабул қилинади. Аввал мураббий болалар билан танишади. Қобилиятли болаларни танлаб олгач, улар билан назорат синовлари асосида гандбол бо`йича дастлабки машг`улотларни о`тказади. Кейинчалик болалар гандболнинг ёш спортчиларга қо`ядиган талаблари асосида танланади.
Болада гандбол о`йинига лаёқат мавжудлигини тасдиқловчи о`зига хос ко`рсаткичларга баҳо бериш биринчи навбатда тест о`тказиш ва кузатиш натижаларига бог`лиқ бо`лади. Ёш гандболчининг о`зига хос қобилиятини ривожлантириш усул ва воситаларини то`г`ри танлаш катта аҳамиятга ега.
Гандбол бо`йича о`қув гуруҳлари ташкил етиш ва болаларнинг спортдаги натижаларини олдиндан айтиб беришда тестлар о`тказиш усули ва о`йинга тайёргарликни таҳлил қилиш асос қилиб олинади. Бунда педагогик маҳорат ва шуг`улланувчилар сог`лиги то`г`рисидаги маълумотларни ҳам еътиборга олиш лозим.
Бундан ташқари, боланинг руҳий имкониятларига то`г`ри баҳо бериш ҳам катта аҳамиятга ега бо`лади. Бу ёш спортчининг руҳий сифатлари ривожланиш даражасини аниқлашга, гандболчининг о`йин усулларини яхши о`рганиб олишга имкон беради.
Биринчи босқичда гандбол о`йинига қобилиятли болалар танланади ва танланган спорт мутахассислиги бо`йича дастлабки машг`улотлар ташкил етилади.
Иккинчи босқичда боланинг танланган мутахассисликка қобилияти тест ко`рсаткичлари динамикасининг о`сиб бориши асосида чуқур таҳлил қилинади.
1,5-2 йил мобайнида то`г`ри ташкил етилган о`қув-машг`улотлари орқали гандболчининг о`йин фаолияти учун керак бо`лган асосий хусусиятлар билиб олинади. Боланинг гандболни танлаши мақсадга қанчалик мувофиқлиги 2 йил ичида билинади, шундан со`нг мураббий бу ҳақда қатий қарорга келиши мумкин. Бинобарин, болаларни танлаб олиш, гуруҳларни ташкил етиш 2 йил давом етади. Гандбол машг`улотлари бо`йича о`қув гуруҳларини ташкил етиш учун болаларни танлашда уларнинг бо`йига айниқса катта аҳамият бериш лозим.
Гандбол бо`йича спорт мактабларига болаларни танлаб олишда қуйидаги тестлар қо`лланилади.

  1. 30 м.га югуриш (сония)

  2. то`пни олиб 30 м юриш (сония)

  3. теннис копто`гини узоққа отиш (метр)

  4. Турган жойидан узунликка сакраш (см)

  5. Турган жойдан уч ҳатлаб сакраш (болалар учун , см)

  6. Олтита устунчани айланиб о`тиш (масофа 30 м, сония);

  7. Мураккаб комплекс машқларни бажаришда ҳамда ҳаракатли о`йинларда қатнашиш.

Танлов синовлари о`тказиш учун мо`лжалланган назорат машқларини таҳлил қилиш Шуни ко`рсатадики, улар о`з ҳажми ва ко`рсаткичлари бо`йича гандбол о`йини учун зарур бо`лган ҳозирги замон талабларига бемалол жавоб беради, чунки улар ҳаракат малакаларини ҳосил қилиш асосида боланинг жисмоний қобилиятларини аниқлашга холисона ёрдам бериши мумкин.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling