Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet89/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   164

Тезкорликни тарбиялаш


Жисмоний фазилатлардан бири бо`лган тезкорлик деганда биз гандболчининг маълум шароитда қисқа вақт ичида ҳаракатларни бажара олиш қобилиятини тушунамиз.
Тезкорлик намоён бо`лишининг қуйидаги шакллари мавжуддир:
-тафаккур (фикрлаш) жараёнининг тезлиги;
-оддий ва мураккаб реаксияларнинг қандай бо`лмасин бирон-бир ташқи таъсир ёки мажмуа таъсирларга жавобан тезлиги;
-якка ҳаракатни бажариш тезлиги;
-ҳаракатлар тезлиги (айрим ҳаракатлар такрорланишини бажариш вақти).
О`йинчи ҳаракат фаолиятининг тезлиги биринчи навбатда ҳаракатларни координация қилувчи марказий асаб тизимининг фаолиятига муносиб бо`лиши лозим. Гандболчининг тезкорлиги аниқ реаксия тезлигида, жадал силтанишда, 15-25 м. масофада ко`рсатиладиган югуриш тезлигида ҳамда то`п билан ва то`псиз техник усулларни бажариш тезлигида аниқ ифодаланади. Тезкорликни ривожлантириш учун югуришда қайта тезланиш, велосипедда учиш ва шунга о`хшаш ҳар хил юқори тезланиш билан бажариладиган даврий машқларидан фойдаланилади. Қайта тезланишда юқори даражага етказадиган қилиб тезликни секин-аста, текис ошириб бориб, ҳаракат амплитудасини катталаштириш лозим.
Тезкорликни ривожлантиришга ёрдам берадиган яна ко`пгина машқларни келтирамиз:
- ёнбошлаб орқа билан жадал югуришни бажариш;
- тиззани юқорироқ ко`тариб ва қадамларни юқори тезликда югуриш;
- 25-80 м. масофага оёқ учида депсиниб тез сакраб-сакраб ҳаракат қилиш;
- юқори тезликда айлантирилаётган калта ва узун арг`амчи билан сакраш; айланиб турган арг`амчи тагидан ёки устидан югуриб о`тиш;
- о`рта масофага югураётганда тезликни то`сатдан о`згартириш;
- дастлабки югуриб боришдан со`нг (6-8м) 20-30м масофада юқори тезликка еришиш.
Силтаниш ва тез югуришлар ҳар хил естафеталарда мусобақа методи билан о`тказилгани маъқул. Бир машг`улотга мо`лжалланган тезкорликни ривожлантиришга қаратилган тренировка ишининг ҳажми унча катта бо`лмаслиги керак.
Тезкорликни ривожлантириш учун о`йин техникаси ва тактикасига оид айрим машқлардан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тез ёриб о`тиш, -прессинг ҳам, юқори тезликда то`пни йерга уриб юриш ва чалг`итиб о`тиш каби машқлар ҳам тезкорликни ривожлантиришга имкон яратади.
Баланд бо`йли о`йинчиларнинг якка ҳаракатида ҳужум ва ҳимояда оёқ ҳаракатини тезлантириб, ҳаракат тезлигини ривожлантиришга катта аҳамият бериш керак.
Икки тамонлама о`йинда тезкорлик ҳаракатини тарбиялашда у ёки бу топшириқни бажаришда ва мусобақа қоидаларини о`згаришида, масалан кичик майдонда о`йнаганда о`йин вақтини қисқартирганда топшириқни бажаришда бирон бир натижага еришиш лозим. Буларнинг ҳаммаси ҳаракатни тезкор бажаришга бог`лиқдир.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling