Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- То`пни олиб қо`йиш - қ
Индивидуал ҳаракатлар.
Индивидуал (шахсий) ҳаракат жой танлаш учун то`п билан ва то`псиз ҳужумчига қарши курашда мо`лжалланган. Жой танлаш – ҳимояда муваффақиятли ҳаракат қилишнинг муҳим ҳолатидир. Ҳужумнинг ривожланишини диққат билан кузатиб, то`п егаллаган ҳужумчига яқин бо`лиш ниятида ҳимоячи мунтазам жой алмаштиради ва айни вақтда васийлик қилган о`йинчисини назорат қилишда давом етади. Бунинг учун ҳимоячи мақсадга мувофиқ усулда ҳаракат қилишни танлагани маъқул. То`пни олиб қо`йиш - қарши ҳужум муваффақиятининг асосидир. Шунинг учун ҳимоячи ҳамиша то`пни егаллашга ҳаракат қилиши керак. Бунинг учун у дарвозани ҳимоя қилувчи о`йинчилар орасида ва шу билан то`п узатиш имконияти бо`лган чизиқ яқинида жойлашиши керак. Баъзи ҳолларда олдинга чиқиши ва то`п узатиш ё`налишини то`ла беркита олгани мақсадга мувофиқдир. То`п егаллашга чиқмоқчи бо`лган о`йинчининг ё`налишини гавда билан то`сиб, унга ҳалақит қилиш мумкин. То`п егаллаган о`йинчини мо`лжалга олиш имкониятидан ва то`п узатишга қулай усулдан фойдаланишдан маҳрум етиш, то`пни отиши ёки йерга уриб олиб юра олмаслиги учун унга ҳужум қилиш зарурдир. То`п билан бо`лган о`йинчини ён чизиқ томон ёки унинг кучсиз қо`ли тарафига сиқиб чиқариш мақсадга мувофиқ бо`лади. То`п билан то`хтатган о`йинчига дарҳол унинг кучли қо`ли томонидаги елкасига қо`л қо`йиб, ҳужум қилиш зарурдир. Бомбардир о`йинчиларни дарвозага яқинлаштирмасдан, узоқроқ масофага чиқиб кутиб олиш ижобий натижа беради (то`ққиз метрлик чизиқ олдида). То`п отувчи о`йинчига қарши ҳимоячи то`сиқ қо`йишни ишлатиши шарт. СҲу билан бирга, қо`шимча то`сиқ қо`йишни ташкил етиш учун, унга яқин турган шериги ёрдамга келиши керак. Ҳимоячи дарвоза билан то`п отаётган о`йинчининг зарба берувчи қо`ли орасига жойлашиб, у то`п отаётган томондаги дарвозанинг бурчагини то`сади. Бу дарвозанинг яқин ва узоқ бурчаклари бо`лиши мумкин. То`п, то`сиқ қо`ювчининг қо`ли ва дарвоза маркази хаёлан чизиқлар билан бириктирилиб, о`тмас бурчак ҳосил қилинади. Бурчакнинг ё`налиши, дарвозанинг қайси тарафини ҳимоя қилиш кераклигини ко`рсатади. Айниқса, чалг`итишлардан фойдаланадиган о`йинчига қарши еҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш керак. Муайян шароитда ҳужумчига қайси ҳаракат қулай бо`лишини олдиндан белгилаб олиши ва алдамчи ҳаракатга аҳамият бермасдан, диққат- еътиборни асосий хавф келадиган жойга қаратиш керак. Фақат ҳужумчининг то`п отмоқчи бо`лган қо`ли тарафга силжиш мақсадга мувофиқдир. Агар ҳимоячи алдамчи ҳаракат қилиб ҳужумчини шошилинч чора ко`ришга мажбур еца, у ҳолда ҳужумнинг якуни ҳимоячилар фойдасига ҳал бо`лади. Ҳимоячининг вазифаси-ҳужумчиларни кам фойда келтирадиган ҳаракат қилишга мажбур етишдир. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling