Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet99/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   164
Мусобақа о`тказиш усуллари.
Қо`л то`пи бо`йича мусобақалар о`тказишни уч усули қо`лланилади: айланма, чиқиб кетиш ва аралаш усули.
Мусобақа о`тказишни у ёки бу усулини қо`ллаш мусобақаларнинг вазифаси, спорт иншоатлари ҳолати, қатнашчиларни тайёргарлик даражаси, моддий воситалар, о`тказиш муддати ва хакозаларга бог`лиқ бо`лади.
Айланма усул. Мазкур усул билан мусобақа о`тказиш тамоили шундан иборатики, бунда ҳар бир жамоа бир-бири билан бир мартадан ёки бир неча марта учрашадилар. Айланма усул фақат мусобақа г`олибини оқилона аниқлаб қолмай, балки барча қатнашувчи жамоаларни спорт - техник тайёргарлигига муносиб егалланган о`рнини аниқлаб беради. Айланма усулни асосий камчилиги – мусобақа о`тказиш учун ко`п вақт талаб қилинади. Айланма усул бо`йича мусобақалар якка учрашувлар, турлар ва турнирлар сифатида о`тказилади. ЙАкка учрашувлар сифатида о`тказиладиган учрашувларни ҳар бир жамоа майдонида биттадан о`йин режалаштириб, улар оралиг`ида бир неча кун дам олиш учун ажратилади. Одатда о`йин о`з майдонида ва рақиб майдонида о`тказилади. Бундай учрашувлар қатнашчиларни о`қишдан ёки ишдан озод қилинишини талаб қилмайди.
Тур сифатида о`тказиладиган мусобақалар умумий мусобақанинг бир қисми ҳисобланади. Жамоалар гуруҳларга бо`линида ва бир неча кун ичида дам олмасдан бир жойда мусобақа о`тказади. Мусобақа икки ва ундан ко`п турдан иборат бо`лиши мумкин. Мусобақани бундай усулда о`тказилиши қатнашчи жамоалар ҳудудий тарқоқ бо`лганида мақсадга мувоффиқдир. Бунинг камчилик тамони шундан иборатки, жамоалар о`з майдонида ва о`з шаҳрида чиқиш имкониятларидан маҳрум бо`лишидир.
Турнир о`з мазмуни билан бир жойда бир неча кун давомида о`тказиладиган мусобақани ифодалайди; жадвал о`йинлар дам олиш кунидан ташқари, ҳар куни о`тказилади.
О`йинлар жадвалини бир неча усулда тузса бо`лади, бунинг учун қуйидагиларни назарда тутиш керак:

  • Мусобақада қатнашиш учун топширилган талабномаларга ко`ра жамоалар сонини аниқлаш;

  • Мусобақа о`тказиш учун талаб қилинадиган жадвал кунлар сонини белгилаш; жамоалар сони жуфт бо`лганда жадвал кунлар сони жамолар сонидан сони кам бо`лади, тоқ бо`лса – жамоалар сонига тенг бо`лади;

  • О`йинлар жадвалини белгилаш;

  • Жамоалар орасида қуръа ташлаш.

Айланма усул билан о`тказиладиган мусобақалар натижаси шахмат жадвалига о`хшаш қайд қилинади.
Жамоалар орасида қуръа ташлаш. Қуръа ташлашни асосий мақсади – о`йинлар календарини ҳар ҳил схемалардан фойдаланиб тузиш имконини туг`дириш учун жамоаларга маълум рақамларни беркитиб қо`йиш (бериш). Тарқатишни икки усули қо`лланилади: қуръа ташлаш орқали ёки «илонсимон» усулида.
Тарқатиш учун одатда жамоаларни аввалги ёки дастлабки мусобақаларга ко`рсатган натижалари асос бо`лади. Лекин бошқа тамоиллар ҳам бунга асос бо`лиши мумкин. Бу мусобақа ҳақидаги низомда ко`рсатилган бо`лиши керак.
Мусобақаларни турлар шаклида о`тказилишида о`йинлар жадвалини тузиш чизмаси (ХГФ-ИАГФ томонидан қо`лланилган).
3-4 жамоа учун:
1-кун: (1 - 4) 2-кун: 1 - 3 3 кун: 1 - 2
2-3 (4-2) (3-4)
5-6 жамоа учун;
1 кун 2 кун 3 кун 4 кун 5 кун
(1-6) 1-5 1-4 1-3 1-2
2-5 (6-4) 5-3 4-2 (3-6)
3-4 2-3 (6-2) (5-6) 4-5
7-8 жамоа учун:
1 кун 2 кун 3 кун 4 кун 5 кун 6 кун 7 кун
(1-8) 1-7 1-6 1-5 1-4 1-3 1-2
2-7 (8-6) 7-5 6-4 5-3 4-2 (3-8)
3-6 2-5 (8-4) 7-3 6-2 (5-8) 4-7
4-5 3-4 2-3 (8-2) (7-8) 6-7 5-6
9-10 жамоа учун
1 кун 2 кун 3 кун 4 кун 5 кун
(1-10) 1-9 1-8 1-7 1-6
2-9 (10-8) 9-7 8-6 7-5
3-8 2-7 (10-6) 9-5 8-4
4-7 3-6 2-5 (10-4) 9-3
5-6 4-5 3-4 2-3 (10-2)
6 кун 7 кун 8 кун 9 кун
1-5 1-4 1-3 1-2
6-4 5-3 4-2 1-2
7-3 6-2 (5-10) 4-9
8-2 (7-10) 6-9 5-8
(9-10) 8-9 7-8 6-7
11-12 жамоа учун
1 кун 2 кун 3 кун 4 кун 5 кун 6 кун
(1-12) 1-11 1-10 1-9 1-8 1-7
2-11 (12-10) 11-0 10-8 9-7 8-6
3-10 2-9 (12-8) 11-7 10-6 9-5
4-9 3-8 2-7 (12-6) 11-5 10-4
5-8 4-7 3-6 2-5 (12-4) 11-3
6-7 5-6 4-5 3-4 2-3 12-2

7 кун 8 кун 9 кун 10 кун 11 кун


1-6 1-5 1-4 1-3 1-2
7-5 6-4 5-3 4-2 (3-12)
8-4 7-3 6-2 (5-12) 4-11
9-3 8-2 (7-12) 6-11 5-10
10-2 (9-12) 8-11 7-10 6-9
(11-12) 10-11 9-10 8-9 7-8

«Илонсимон» усули билан тарқатилганда жамоаларга уларни олдинги мусобақаларда егаллаган о`ринларига мувофиқ рақамлар беркитилади. Кейин бу жамоалар уларга беркитилган рақамларга ко`ра илонсимон тақсимланади. Қуйидаги 16 жамоани илонсимон 4 гуруҳларга тақсимланиши ко`рсатилади:



1 2 3 4
8 7 6 5


9 10 11 12



16 15 14 13
Чиқиб кетиш усул бо`йича мусобақалар о`тказиш. Бу усул бо`йича мусобақалар о`тказилганда учрашувда ютқазган жамоа кейингги учрашувларда қатнашмайди. Натижада мусобақа охирида бирор марта ҳам ютқазмаган жамоа қолади. Ана шу жамоа г`олиб ҳисобланади. Охирги (финал) учрашувда г`олиб жамоага ютқазган жамоа иккинчи ҳисобланади. Чиқиб кетиш усули бир қатор камчиликларга ҳам ега.
Бу усул барча жамоаларнинг ҳақиқий о`ринларини аниқлаш имконини бермайди ва шу усул қо`лланилганда аксарият жамоалар жуда кам учрашувларда қатнашади. Бирорта кучли жамоа биринчи куннинг о`зида маг`лубиятга учраб, мусобақалардан чиқиб кетиши мумкин.
Чиқиб кетиш усули бо`йича о`тказилган мусобақаларда ҳамма учрашувлар бирор жамоанинг г`алабаси билан тугалланиши лозим.
Бу усул 2 шаклдан иборат:
А) Бир марта маг`лубиятга учрагандан кейин чиқиб кетиш;
Б) Икки марта маг`лубиятга учрагандан кейин чиқиб кетиш.
Жамоаларнинг сони жуфт бо`лганда юқоридан ва пастдан баб-баравар сондаги жамоалар биринчи тур о`йинларидан озод қилинади.
Жамоаларнинг сони тоқ бо`лган пайтларда биринчи тур о`йинларида жадвалнинг пастидан юқорига нисбатан бир жамоа ортиқ озод қилинади.
Кучли жамоалар биринчи турнинг о`зида маг`лубиятга учраб, чиқиб кетишларнинг олдини олиш учун уларни жадвалга тарқатиб чиқиш мумкин.
Саккиз жамоа учун бир маг`лубиятдан кейин чиқиб кетиш усулида о`йин жадвали қуйидагича тузилади.:


1- тур 2- тур 3- тур
(чорак финал) (ярим финал) (финал)
1
1
2 3
3 3

4 3
5 5

6 8
7
8
8
Биринчи турдан бошлаб қатнашадиган жамоалар сонини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
(а-2 н) х 2 = Х
бу ерда а – қатнашаётган жамоалар сони,
2 н – қатнашаётган жамоалар сонига яқин 2 нинг каррасига тенг жамоалар сони,
Масалан, қатнашаётган жамоаларнинг сони – 10 га тенг, каррага оширилган енг яқин сон 2куб = демак – 8
Формулани ечамиз:
(а-2)х = (10-23) х 2 = (10-8) х 2 = 2х2=4;
жамоалар сони 10га тенг бо`лса, устини иккала томонидан учтадан жамоа ажратиб ко`йилади, о`ртадаги то`ртта жамоа еса биринчи тур о`йинларини бошлайди.
10 та жамоа учун жадвал.
1- тур 2- тур 3- тур 4- тур
(чорак финал) (ярим финал) (финал)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10

Жамоалар сони тоқ бо`лса, биринчи турлда жадвалниннг тагидан бир сон ортиқ жамоа о`йинлардан озод қилинади.


Масалан, 11 жамоа қатнашади. Унда:
( а - 2н ) Х 2 = (11 – 23) Х 2 = (11 - 8) Х 2 = 3 Х 2 = 6
Демак, жадвал о`ртасидан 6 та жамоа 1-чи тур мусобақаларини бошлайди, икккита юқоридаги ва учта пастдаги рақамларга ега 5 та жамоа еса мусобақаларни иккинчи турдан бошлаб давом еттиради.


1- тур 2- тур 3- тур 4- тур
(чорак финал) (ярим финал) (финал)
1
2


3
4
5
6
7
8
9
10
11

Тасодифни ёки икки кучли жамоаларни 1 чи турда учраб қолишини бартараф қилиш мақсадида кучли жамоаларни тарқатиш усулидан фойдаланишади. Кучли жамоаларни тарқатиш мақсадида, уларга маълум рақамлар ажратилади ва улар орасида алохида қуръа ташланади.


Аралаш усул. Мусобақалар аралаш усули бо`йича о`тказилганда учрашувларнинг бир кисми чикиб кетиш, иккинчи қисми еса айланма усулида о`тказилади. Бу усул мусобақаларда қатнашаётган жамоларнинг сони ко`п хамда улар бир – бирларидан ҳудудий жихатдан узоқда жойлашганларида қо`лланилади. Бунда хамма жамоалар маълум бир ҳудудларга ёки гурухларга бо`линади. Мусобақалар ҳудудларда ва гуруҳларда чикиб кетиш усули бо`ича о`тказилса, финал мусобақалари еса айланма усул бо`йича о`тказилиши мумкин ва аксинча агар мусобақалар ҳудудларда ва гурухларда айланма усуслида о`тказилса, финал мусобақалари чикиб кетиш усули бо`йича о`тказилиши мумкин.


Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling