Мусобақа о`тказиш усулларида мусобақа жадвалининг ҳар бир жуфтидан биринчи бо`либ ёзилган жамоа мезбон, иккинчи бо`либ ёзилган жамоа меҳмон бо`либ хисобланади. Маълумки, утказиладиган мусобақаларда учрашаётган жамоа аъзоларининг спорт кийимлари бошқа- бошқа рангда бўлганлиги маъкул. Шунинг учун зарур бо`лган пайтда мезбонлар кийимларини алмаштиришлари керак. Мезбонлар учрашув бошланишидан аввал мехмонларга майдончани танлашга имконият беришлари лозим.
Мусобақалар то`г`рисида Низом.
Тасдиқланган спорт мусобақаларининг жадвали асосида ҳар бир мусобақа учун алохида «Низом» тузилади. Жадвал мусобақаларини тайёрлаш ва о`тказиш «Низом» ишлаб чиқишдан бошланади ва бу «Низом» мусобақа о`тказишда асосий ҳужжат бо`либ ҳисобланади.
Мусобақа «Низом»и жисмоний тарбия жамоасининг о`қув- тренировка ва спорт ишларига катта таъсир ко`рсатади. «Низом»ни олдиндан аниқ билиш о`қув- спорт ишларини то`г`ри режалаштиришга ёрдам беради. «Низом» мусобақада қатнашадиган барча ташкилотларга олдиндан керагича юборилади.
Мусобақа утказаётган ташкилот «Низом» тузишда қуйидагиларни ко`рсатиши лозим.
1. Мақсади ва вазифаси. Мусобақани мақсади (о`қув ишини якунини ясаш, кучли жамоаларни аниклаш, гандболни оммолаштириш ва х.к.) мусобақанинг қо`ламига ва турига бог`лиқ бо`лади.
2. Ўтказиш жойи ва вақти. Мусобақа о`тказиладиган шаҳар (иншоат) ко`рсатилади ва кунлари белгиланади.
3. Мусобақани боқариш. Мусобақани ташкил қулувчилар ва рахбарлар, хамда ҳакамлар бирлашмаси ва уларни тасдиқловчи ташкилот ко`рсатилади.
4. Мусобақа қатнашувчилари. Мусобақада қатнашувчи жамоалар сони ва номи ко`рсатилади; талабномага киритиладиган қатнашувчиларнинг енг ко`п сони, ёши ва уларни малакаси белгиланади.
5. Мусобақани о`тказиш шартлари. Мусобақалар қайси усул (айланма, чиқиб кетиш, аралаш) бо`ича о`тказилиши батафсил ко`рсатилади. Қуръа ташлаш вақти, жойи ва унинг асосий шартлари маълум қилинади. Мусобақа натижаларини аниқлаш тартиблари белгиланади (очколар сони бир хил, дуранг, о`йинга келмаслик ва бошқа холлар).
6. Норозиликларни тақдим етиш шартлари ва уларни ко`риб чиқиш тартиби.
7. Ташкилотларни, жамоаларни, қатнашчиларни ва мураббийларни мукофотлаш. Ташкилотлар, жамоалар, қатнашчилар ва мураббийлар қайси о`рин учун нима билан мукоффотланишлари ко`рсатилади.
8. Жамоаларни қабул қилиб олиш. Маблаг` ажратувчи ташкилот келиш ва кетиш муддатлари, жойлаштириш ва овқатлантириш шароитлари ко`рсатилади.
9. Талабномани ва қайта талабномани тақдим етиш турлари ва вақтини, жамоалар ва қатнашчиларни расмийлаштириш тартиби ҳамда зарур бо`лган қо`шимча хужжатлар (паспорт, тоифа билети ва бошқалар) ко`рсатилади.
10. Махсус шартлар: жамоалар таркибида баланд бо`йли о`йинчиларнинг мавжудлиги, ҳимояни махсус (якка) тизимини қо`ллашни талаб қилиш, мусобақада қатнашиш учун назорат мезонларини топшириш шартли қо`йилиши ва х.к. Мусобақага қатнашиш учун қо`йиш масаласи низомга мувафиқ мандат комиссияси тамонидан ко`риб чиқилади. Мусобақага қо`йиш жавобгарлигини о`з зиммасига бош ҳакам, мусобақани бош врачи ва мандат комиссияси вақили оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |