Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Таълим муассасаларида волейбол дарсининг о`рни, мақсади ва вазифалари


Download 1.64 Mb.
bet59/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   164
Таълим муассасаларида волейбол дарсининг о`рни, мақсади ва вазифалари. Жисмоний тарбия ва спорт миллат генофондини шакллантириш ва баркамол авлодни тарбиялашда кафолатли омил сифатида борган сари о`қувчи ёшларнинг кундалик турмуш тарзига сингиб бормоқда.
1999 йил 27 майдаги Вазирлар Махкамасининг «О`збекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари» то`г`рисидаги 271 – сонли Қарорига биноан таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарслари хажмини оширилиши, “Умид нихоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” каби 3 босқичли мусобақалар тизимини тадбиқ етилиши, “Алпомиш” ва “Барчиной” тест синовларининг жорий қилиниши, О`збекистон Республикаси Президенти И.А Каримовнинг “О`збекистон болалар спортини ривожлантириш жамг`армасини тузиш” ва шу масала бо`йича Вазирлар Махкамасининг махсус Қарори каби концептуал хужжатлар ушбу соҳани, айникса ёшлар о`ртасида янада жадалроқ оммавийлашишига кенг ҳуқуқий имкониятларни очиб бермоқда.
О`рта умумтаълим мактаб, академик лицей ва касб хунар коллежлари о`қув режалари таркибига мустақил фан сифатида киритилган волейбол дарси о`қувчи ёшларнинг жисмоний ва функционал имкониятларини ошириш, сог`лигини мустаҳкамлаш, хаётий зарур малакаларни шакллантириш, махсус сифатларни тарбиялаш, техник-тактик ва о`йин малакаларига о`ргатиш маънавий маданий, ахлокий ва психологик хислатларни камол топтиришда о`та муҳим аҳамиятга егадир.
Жисмоний тарбия дарсининг мақсади ва вазифалари. Жисмоний тарбия дарсининг асосий мақсади “жисмоний маданият” ва унинг таркибий ё`налишлари (жисмоний тарбия, спорт, жисмоний ва функционал тайёргарлик, жисмоний сифатлар ва ҳакозо) ҳақида дастлабки билим бериш, хаётий зарур ҳаракат малакаларива ко`никмаларни шакллантириш, асосий жисмоний сифатларни тарбиялашдан иборат. О`з саломатлиги ва жисмоний қудратини мустаҳкамлаш о`қувчи ёшларнинг нафақат шахсий иши, балки бу маъсулият уларнинг жамият олдидаги бурчи еканлигини онгига сингдириш о`қитувчи томонидан ҳал етиладиган муҳим масалалардан бири бо`лиши лозим. Ушбу мақсадга еришиш ёш авлодни “катта” хаётга тайёрлаш, бо`лажак касбий фаолиятни самарали ташкил қилиш, турмуш қийинчиликларини енгиб утиш ва О`збекистон Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни шараф билан адо етиш имкониятини яратади.
Жисмоний тарбия дарсининг вазифалари юқорида қайд етилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда сог`лиқни мустаҳкамлаш, умумий ва махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш, муайян спорт тури (волейбол)га хос ҳаракат малакалари техникасига о`ргатиш ҳамда спорт интизомини шакллантириш, рақибини ҳурмат қилиш хиссиётини уйг`отиш, ирода, диққат сезгирлик каби хислатларни тарбиялашдан иборат.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling