Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
қурилиш материаллари бозоридаги янги технологиялардан бўлган “В2В ”-“юзма-юз” муносабатлардан магистрлар ва тадбиркорларни фойдаланиши учун “В2В Маркетинг” ўқув қўлланмаси яратилди;
вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, савдоси ва хизмат кўрсатиш сохаларини замонавий инновацион тизимини яратиш учун “НАМАНГАН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ” кластери модели ишлаб чиқилган;
замонавий электрон савдо усулларини вилоят қурилиш материаллари бозори субъектлари фаолиятида қўллаш бўйича тадбиркорлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқилган;
қурилиш материаллари бозорини ривожланиш кўрсаткичлари прогноз қилинган ва унга таъсир этувчи омиллар аниқланган;
замонавий қурилиш материаллари бозори инфратузилмасини ривожланиши бўйича таклифлар берилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги жаҳон ва жумладан Ўзбекистон олимларининг қурилиш материаллари бозорини ривожлантириш, хусусан соханинг маркетинг хизмати хусусиятлари ва уларни ривожлантириш механизмлари бўйича қарашларини қиёсий ва танқидий таҳлил қилиш, тадқиқотлар жараёнида қўлланилган услубий ёндашувлар ва усулларнинг асосланганлиги, маълумотларнинг ахборот базаси Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги статистика агентлиги ва халқаро нуфузли ташкилотларнинг расмий манбаларидан олинганлиги, шунингдек таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг, Ўзбекистон қурилиш материаллари уюшмаси томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, қурилиш материаллари бозори субъектларининг фаолиятида маркетинг тамойилларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, унда замонавий бозорлар тенденциялари талабларини инобатга олинган, технологиялардан фойдаланишга оид шакллантирилиши натижада тегишли замонавий кластерлаштириш моделини асослаб берилгани, электрон платформани жорий этиш методикасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар таёрланиши, қурилиш материаллари савдосида замонавий хизмат турларини кўрсатишнинг таклиф этилишининг илмий –назарий асосларини бойитишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти мамлакатимизда замонавий қурилиш материаллари бозорини шакллантириш, унда хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича электрон тижорат- савдо фаолиятини ривожлантириш параметрларини асослашда хамда “В2В Маркетинг” , “Брендни бошқариш”, “Интернет маркетинг” фанлари бўйича кейс-стадийлар, маърузалар матни таёрлашда манба сифатида фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |