Урилиш материаллари бозорини маркетинг концепциялари асосида ривожлантириш


Download 0.6 Mb.
bet7/14
Sana28.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1657290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Автореферат тайёри бети билан zahriddin aka

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети тавсифланган, республикада фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган хамда тадқиқотларнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш, нашр қилинган ишлар ва тузилиши бўйича маълумотлари келтирилган.
Диссертациянинг “Қурилиш материаллари бозори ва унинг назарий-методологик асослари” деб номланган биринчи бобида қурилиш материаллари бозори моҳияти ва унинг хусусиятлари, қурилиш материалларининг В2В бозори ва унинг маркетингининг назарий ва услубий асослари, Ўзбекистон қурилиш материаллари бозорини Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорларига интеграциялашиш йўналишлари ёритилган.
Диссертацияда таъкидланишича, бозор (ингл. Market)- инсониятнинг тарихий кашфиёти бўлиб, у ўз тараққиётида иқтисодий аҳамияти билан бирга, одамларнинг маънавий юксалишига ҳам таъсир кўрсатиб келмоқда. Инсон бозордаги савдо-сотиқ орқали товарларни харид қилиш билан мамлакат ва жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва янгиликлардан баҳраманд бўлади, ўз маҳорати ва билимини янада оширишга илҳомланади. Бу эса ўз навбатида илмий-техника прогрессини рағбатлантиради ва такроран ишлаб чиқаришни жадаллаштириб унинг ихтисослашишига замин яратади7. Диссертация ишида бозорлар товарлар хилларига кўра турларга ажратилган ва энг йирикларидан бири бу қурилиш материаллари бозори эканлиги асосланган. Қурилиш материаллари бозори мураккаб, кўп бўғинли тизим бўлиб, унинг асосий элементлари қурилиш материаллари ва маҳсулотларининг ўзига хос турлари билан ифодаланади. Ҳар бир материал ташқи кўриниши, таркиби ва сифат кўрсаткичлари билан фарқланади. Амалдаги хом ашёнинг тури ва таркибига, уни қайта ишлаш технологиясига қараб, қурилишда функционал мақсади билан фарқ қилувчи кўплаб қурилиш материаллари ва буюмлари яратилади. Катта хилма-хилликка қарамай, қурилиш материаллари ҳам умумий хусусиятларга эга.
Бино ва иншоотларни қуриш харажатлари таркибида қурилиш материаллари ва буюмлари таннархнинг 50-60 % ва ундан ортиқни ташкил қилади8 . Қурилиш материаллари ва маҳсулотлари таннархини пасайтириш билан бир вақтда уларнинг сифатини ошириш бугунги кунда худудлардаги қурилиш ташкилотларининг еҳтиёжларини қондириш, уй-жой таннархини пасайтириш ва уй-жой муаммосини ҳал этишнинг асосий йўналишларидан биридир.
Диссертация ишида қурилиш материаллари бозорининг ўзига хос хусусиятларини белгиловчи қуйидаги ҳолатлар аниқланган:
маълум турдаги ва сифатдаги нисбатан бир хил товарлар;
товарнинг узоқ муддат хизмат қилиши;
товар сифатига ва сертификатлаштиришга қўйиладиган ўзига хос талаблар;
бозор субъектларининг нисбатан кичик сони (истеъмол бозорига нисбатан), бунинг натижасида минтақавий бозорларда қурилиш материалларининг айрим маҳсулот гуруҳлари учун монополия ва олигополиялар пайдо бўлади;
юқори транспорт харажатлари;
махсус инфратузилма - сотувчилар, тартибга солувчилар ва
назорат қилувчи органлар.
Қурилиш материаллари бозори таркибини тавсифловчи алоҳида ажратилган миқдорий кўрсаткичлар мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
қурилиш материалларининг ушбу товар бозорида фаолият юритувчи сотувчилар сони;
ушбу қурилиш материаллари бозорида сотувчилар эгаллаган улушлар;
бозор концентрацияси кўрсаткичлари;
Қурилиш материалларини истеъмол қилувчи субъектлар - маълум бир иқтисодиётнинг резидентлари ва норезидентлари, маълум бир бозор, юридик ва жисмоний шахслар қурилиш материаллари бозори таркибини талабга мувофиқ белгилайдилар. Қурилиш материаллари бозоридаги таклиф - бу ҳудудий қурилиш материаллари саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари ва четдан олиб келинган қурилиш материалларининг маълум вақт давомида муомалада бўлган умумий ҳажмидир.Қурилиш материаллари бозоридаги талаб эса бу қурилиш ташкилотлари ва бошқа истеъмолчиларнинг ҳам ҳудудий, ҳам мамлакатнинг бошқа субъектларидан қурилиш материалларига бўлган умумий эҳтиёжидир.
Қурилиш материаллари бозорининг ҳолати ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси мазкур бозорнинг ривожланишида мухим ахамиятга эга хисобланади.(чизма1).


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling