Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш материаллари бозорини маркетинг концепциялари асосида ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
маркетингнинг замонавий йўналиши бўлган “В2В Маркетинг”фани бўйича магистратура талабалари учун яратилган янги ўқув қўлланмаси (Ўзбекистон Республкаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18-августдаги 356-сонли буйруғига асосан А.Солиев, З.Усубжоновнинг “В2В Макретинг” номли ўқув қўлланмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан литсензия берилган нашриётларда нашр этишга рухсат берилди(рўйхатга олиш рақами 356/7-426)) ўқув жараёнига жорий этилди;
Наманган вилоятида “Наманган қурилиш материаллари ва хизматлари” кластери модели вилоятнинг Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармасида махсус ташкил этилган йиғилишда мухокама қилинди ва амалиётга жорий қилинди;
Наманган вилояти барча худудларини ўз ичига олувчи қурилиш материаллари электрон савдо платформасини яратиш бўйича таклиф вилоятнинг Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармасида махсус ташкил этилган йиғилишда мухокама қилинди ва амалиётга жорий қилинди;
Наманган вилояти қурилиш материаллари бозорини 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари яратилди ва вилоятнинг Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармасида махсус ташкил этилган йиғилишда мухокама қилинди;
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 7 та халқаро ва 1 та республика илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш чоп этилган, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган илмий журналларда 5 та илмий мақола, жумладан, 2 та хорижий журналларда мақола чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, тўққизта параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган бўлиб, унинг ҳажми ____ бетдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |