Урилиш материаллари бозорини маркетинг концепциялари асосида ривожлантириш


Сохалар: Ихтисослашув Рақобат Нарх даражаси Ишлаб чиқариш


Download 0.6 Mb.
bet8/14
Sana28.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1657290
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Автореферат тайёри бети билан zahriddin aka

Сохалар:
Ихтисослашув
Рақобат
Нарх даражаси

Ишлаб чиқариш:
Ишлаб чиқариш фондалри
Технологиялар

Макроиқтисодий :
Инфлация
Иқтисодий ўсиш



Географик:
Географик жойлашув
Худуд хажми
Иқлим
Табиий ресурслар



Ижтимоий:
Аҳоли (сони, зичлиги, ижтимоий таркиби, даромадлар тузилиши)









Молиявия:
Банк тизими холати
Кредит бериш шартлари
Инвесторларнинг мавжудлиги


Даврлар:


Макроиқтисодий цикллар





Далват:
Ҳокимият институтлари
Солиқ даражаси Стандартлар
Қонунчилик

Инфратузилма:
Транспорт тармоғи
Илмий ва таълим салоҳияти

Чизма 1 Қурилиш материаллари бозорининг ҳолати ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар9


Диссертация биринчи бобининг иккинчи қисмида В2В бозори ва унда қурилиш материаллари хусусиятлари ёритилган. Маркетинг фанининг асосчиси, АҚШ профессори Ф.Котлер, “B2B маркетинг” ни икки томон (бизнес вакиллари) ўртасидаги маркетинг муносабатлари сифатида таърифлаган10.“B2B маркетинг” атамасини, товар ва хизматларни тақдим этиш ва бозор субъектлари ўртасида фойда олиш билан боғлиқ бўлган харакатлар ва жараёнлар мажмуини шакллантириш жараёни ёки бошқача маънода, “бизнес учун бизнес” деб хам тушунилади11. Хозир мазкур атама рус тилида хам фаол қўлланилмоқда. Рус олимлари томонидан “B2B маркетинг” атамаси, “Икки бизнес ташкилоти ўртасида вужудга келадиган, бири товар ёки хизмат сотувчи вазифасини бажарувчи, иккинчиси-уларни сотиб олувчи тижорат муносабатлари тушунилади” деб таърифламоқдалар. Шундай қилиб, бизнинг фикримизча, “B2B бозори ” деганда, товарлар ва хизматларни сотувчи ва истеъмолчининг юзма-юз учрашуви натижасида, улгуржисига олди-сотди жараёнини ташкил этишни тушуниш лозим.

Расм 1. В2В бозори турлари
«B2B маркетинг» -маҳсулотни тақдим этиш ва бозор субъектлари ўртасида фойда олиш учун бозор тадқиқотлари ўтказиш, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, реклама ва маълумотларни таҳлил қилишни ўз ичига олган ҳаракатлар ва жараёнлар мажмуи хисобланади12.
B2B ва B2C бозорлари ва маркетинги ўртасидаги фарқлар мавжуд бўлиб, B2B – бизнес бозори ва маркетинги бўлиб, B2C эса истеъмол бозори ва маркетинги дейилади. Мазкур бозорлар жараёни, ундаги харидорларнинг хулқ-атвори, харидор ва сотувчилар ўртасидаги муносабатлар, атроф-муҳитга таъсирлари (иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий) ва бозор стратегияси билан фарқ қилади.
B2B бозорида қурилиш материаллари хусусиятлари бу товарларнинг юқори сифати ва белгаланган стандарлар асосида ишлаб чиқарилиши билан ажралиб туради. Қурилиш материаллари B2B бозорининг ривожланиши сўнгги йилларда қурилиш ишлари хажмининг ошиши ва мамлакатда қурилиш материаллари саноатининг ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Шу билан бир қаторда йилдан-йилга энергия тежамкор, импорт ўрнини босувчи, инновацион ва янги турдаги қурилиш материалларига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, қурилиш материалларига бўлган талаб нафақат маҳаллий балки жаҳон бозорларида ҳам кун сайин ўсиб боряпти.
B2B бозорида сотиб олинган қурилиш материаллари ҳажми, мураккаблиги ва аҳамияти харидорнинг кўпроқ техник билим ва тажрибага эга бўлишини талаб этади, шунинг учун баъзида истеъмолчини шартномага ўзгартириш киритиш ҳақидаги қарори бозордаги ўзгаришларга асосланган жамоа меҳнатининг мевасидир. Қурилиш материаллари сотувида нарх кўпинча махсулотнинг сотув хажми, ўзаро муносабатлар тарихи ва тўлов шартлари хамда сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш каби омилларга боғлиқ бўлади.
B2B бозорида қурилиш материаллари харидларини амалга оширишда қурилиш материаллариниг қуйидаги хусусиятлари мухим хисоблади:
махсулотнинг юқори сифатлилиги;
яроқлилик муддати;
товарлар регламенти бўйича белгиланган стандартларга жавоб бериши;
хом-ашёлар махсус тест(лобораториялардан ўтказилганлиги);
қурилиш материалларининг таъминот захираси мавжудлиги;
транспорт харажатлари;
Қурилиш материаллари хусусиятлари материалларининг йиллар давомида ўз сифатини йўқотмасдан хизмат қилиши, мустахкамлиги ва кафолот муддатлари алохида ахамиятга эга хисобланади. Сабаби материаллар хом-ашё сифатида ишлатилгандан кейин аҳолининг уй-жой қуриш, бино-иншоотларни қайта реконструксия қилиш, безатиш, йўлларни таъмирлаш ва қайта қуриш мақсадида фойдаланилади. Белгиланган қурилиш ишларини амалга ошириш жараёнида, йўл қурилиши, бино-иншоотларни қайта таъмирлаш ва пардозлаш ишлари учун белгиланган тартибда норматифларга мос келувчи қурилиш материалларидан фойдаланиш талаб этилади. Бу ўз навбатида қурилиш материаллари савдосини амалга оширишда қурилиш материалларига қўшимча талаблар юклайди.
B2B бозорида қурилиш материаллари сотиб олиш жараёнида корхона ва фирмалар ишлаб чиқарувчининг бренди, махсулотнинг имиджи ва ишлаб чиқариш салохияти хамда мазкур бозорда эгаллаган улушига қараб сотувни амалга оширади.
B2B бозорида қурилиш материаллари савдосини бошлаган янги фирмалар бозорда маълум улушга эга бўлиб, ўз қадриятларини шакллантириб, харидорлар онгида махсулотларига нисбатан тасаввур шакллантириб олгунларича мазкур бозорда ўсишга эришишлари қийин бўлади.
Диссертация биринчи бобининг учинчи қисмида Ўзбекистон Курилиш материаллари бозорини ЕВРООСИЁ иқтисодий иттифоқи бозорларига интеграциялашиш йўналишлари ёритилган. Мамлакатимиз қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи бозорларида мустахкам ўрин эгаллашида қуйидагиларни амалга оширилиши мухим деб хисоблаймиз:

  • ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатларининг қурилиш материаллари импорти таркибини тахлил қилиш ва мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда мавжуд стандартларни ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи талабларига мослаштириш;

  • Ишлаб чиқаришда янги техника-технологияларни жорий этиш ва замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш;

  • ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари билан инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ўзаро хамкорлик алоқаларини ривожлантириш , амалий тажриба алмашиш ва илғор технологияларнинг ўзаро трансферини амалга ошириш.

Диссертациянинг “Қурилиш материаллари бозорининг хозирги холатини бахолаш” деб номланган иккинчи бобида қурилиш материалларининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари таҳлили, қурилиш материаллари сифати ва бозори самарадорлиги баҳоланган. Қурилиш саноатини ривожланиши, ахолини турмуш даражасини таъминловчи мухим жараён бўлиб, мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий сиёсат натижасини хам ифодалайди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги (№ПҚ-4335) “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қайд этилганидек13, Ўзбекистонда, кейинги йилларда рақобатбардош қурилиш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суратларини таъминлаш, шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур қарор билан 2019 — 2025 йилларда маҳаллий хом ашё геология-қидирув ишларини олиб бориш, қазиб олиш ва қайта ишлаш асосида қурилиш индустриясининг хом ашё базасини кенгайтириш прогноз кўрсаткичлари ҳамда 2019 — 2025 йилларда диверсификация қилиш ва маҳсулот турларини кенгайтириш ҳисобига қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган. Шу билан бирга, маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт қилинаётган маҳсулотини сертификатлаштириш бўйича харажатлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни ривожлантириш агентлиги томонидан қопланади ва бошқа солиқ ва банк фоиз-ставкаларидан имтиёзлар кўзда тутилган. Қарорда қурилиш материаллари саноатини инновацион ривожлантириш, талаб юқори бўлган сифатли маҳсулот турларини кенгайтириш, шунингдек,тармоқнинг экспорт салоҳиятини оширишга доир илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва бошқалар белгилаб берилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги (ПФ-6244-сон) “Худудларнинг саноат салохиятини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида кайд этилганидек, ҳудудларда мавжуд саноат салоҳиятидан, айниқса, қурилиш индустриясини ривожлантиришда норуда минералларнинг хом ашё базасини ўзлаштириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Қурилиш материаллари ва бошқа маҳаллий саноат тармоқларини жадал ривожлантиришга кўмаклашувчи яхлит тизимни яратиш, шунингдек, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида:

  • мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларни жалб қилиш, туманлар (шаҳарлар) салоҳиятини ишга солиш ва уларнинг нисбий устунликларидан фойдаланиш асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш «драйверлари» бўлган тармоқларни аниқлаш;

  • тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, корхоналарни глобал ишлаб чиқариш занжирларига жалб қилиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи давлатларга ҳамкорликда экспорт қилишни йўлга қўйиш;

  • «қўшимча қиймат занжирлари»ни кенгайтириш, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш, тайёр маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш;

  • замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий саноат корхоналари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, тренинг дастурларидан кенг фойдаланиш ва бошка бир катор вазифалар белгиланган14.

1-жадвал
Ўзбекистон, жумладан Наманган вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг ривожланиши15

Вилоят

Ишлаб чиқариш хажми

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш

2016 йил
(млрд сўм)

2021 йил
(млрд сўм)

Ўсиши
(баробар)

2016 йил (минг сўм)

2021 йил (минг сўм)

Ўсиши (баробар)

Наманган

156,8

693,6

6.2

59,1

241,8

4.4

Жами Ўзбекистон буйича

6831,1

23030,2

3

212,6

666.4

3.1

2016-2021 йилларда вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хажми Республика умумий ўсиш кўрсаткичидан юқори бўлган бўлсада, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг ахоли жон бошига тўғри келиш кўрсаткичи сезиларли даражада паст бўлиб қолмоқда. Ахоли жон бошига қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кўрсаткичи вилоятда 2021 йил давомида республика кўрсаткичидан 424.6 минг сўмга камлиги аниқланди. Аммо 2016 йил холати билан солиштирганда вилоят кўрсаткичи 4.4 баробарга ўсишга эришилган, республикада эса бу кўрсаткич 3.1 баробарни ташкил этмоқда.


2-жадвал
2021 йилда Наманган ва қўшни вилоятларда ишлаб чиқарилган айрим турдаги қурилиш материаллари таркиби таҳлили 16



Вилоятлар

Жами қурилиш материаллари

Жумладан

Цемент

Дераза ойнаси

Шифер

Қурилиш ғишти

Хажми млрд. сўм

жамидаги

минг тонна

жамидаги усиши %

минг метр кв

жамидаги усиши %

млн. Шартли плитка

жамидаги усиши %

млн. дона

жамидаги усиши %

усиши %

1

Наманган

693.6

3

14,2

0,1



1,6

0,4

55,6

5

2

Андижон



75,7

0,6



13,9

3,8

45,3

4

3

Фарғона



1576,2

12

12229

66

228,1

62

84,4

7,6


Жами Ўзбекистон

23030

100 

13043,3

100

18556,2

100

367,7

100

1114,8

100

Наманган вилоятида 2021 йил давомида ишлаб чиқарилган қурилиш материалларининг Республикада улуши 4.2 фоизни ташкил этиб, бунда ишлаб чиқарилган цемент 0.1 фоизни, шифер 0.4 фоизни, қурилиш ғишти 5 фоизни ташкил этди.


3-жадвал
Наманган вилоятида қурилиш материаллари импорти ва экспортининг 2020 йил кўрсаткичлари тахлили17


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling