Урилиш материаллари бозорини маркетинг концепциялари асосида ривожлантириш
Download 0.6 Mb.
|
Автореферат тайёри бети билан zahriddin aka
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жумладан Цемент Дераза ойнаси
- Цемент Ойна ва ойна махсулотлари Керамика махсулотлари
- 16241,3 5997,89 12,6 183,5
- “Қурилиш материаллари бозори ривожланишининг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш”
2017-2022-йилларда Наманган вилоятидан экспорт қилинган қурилиш материаллари мамлакатлар бўйича таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Наманган вилоятидан қурилиш материалларининг асосий қисми Тожикистон 4.6 %, Азарбайжон 6.5 %, Қозоғистон 7%, Қирғизистон 12 %, Россия Федерацияси 33 % давлатларига тўғри келмоқда. 2017-2022-йилларда Наманган вилоятига қурилиш материаллари импорти 57 714.5 минг АҚШ долларни ташкил этди. Сўнгги олти йилда Наманган вилояти қурилиш материаллари импорти таркибида Туркия 4.1 %, Қирғизистон 5.6 %, Қозоғистон 8.1 % , Хитой 9,8 %, Россия Федерацияси 61.6 % ушбу давлатлар улушига тўғри келмоқда. Қурилиш материаллариги бўлган талабни хеч бир худуд ўз ички материаллари хисобидан қондира олмайди. Чунки қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун лозим бўладиган талаблар барча худудларда бирдек учрамайди (Расм 2). Расм 2 2021 йилда Ўзбекистонда қурилиш материалларига бўлган ички талабни махаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан таъминланиш даражаси Тадқиқот олдига қўйилган мақсадга эришиш йўлида сўровномадан фойдаланилган бўлиб, унга кўра Наманган вилоятида қурилиш ишлари сифатини оширишда қурилиш материаллари бозори билан боғлик бўлган муаммоларни ўрганиш, тахлил қилиш ва тегишли хулоса ва тавсиялар тайёрлаш мақсадида, муаллиф ишлаб чиққан махсус дастур асосида анкета сўрови ўтказилди хамда қуйидаги жавоблар олинди. 1.Шакл . Курилиш фирмалари томонидан импорт товарларни харид килиш даражасини эксперт баҳолаш 2.Шакл. “Корхоналарда қурилиш ишлари таннархини пасайтиришда қайси омиллар таъсир кўрсатади” саволига берилган жавоблар Қурилиш материаллари экспорт салохиятини ошириш мақсадида 2021 йилда 505 та, жумладан, автоклав газобетон ёки очиқ тузилишли енгил тўлдиргичдан йиғма темирбетон элементлар, брусчатка ва бордюрлар, иссиқлик изоляциялаш материаллари ва маҳсулотлари, бетон ва тегишли маҳсулотлар, марказий иситиш ва марказий совутишнинг йиғма тизимлари, бинолар ва қурилиш компонентларининг иссиқлик тавсифлари, қурилиш ойнаси бўйича халқаро EN стандартлар қабул қилинади.Шу билан бирга, 2021 йилда тош, гипс ва керамикадан тайёрланган маҳсулотлар хавфсизлиги тўғрисида, темир-бетон, бетон конструкциялар хавфсизлигига қўйиладиган талаблар, керамик санитар-техник маҳсулотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари бўйича умумий техник регламентлар ҳамда полимерлар ва улардан олинадиган маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисида махсус техник регламентлар қабул қилинди. Сифатли ва хавфсиз янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш мақсадида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича сўннги уч йилда қабул қилинган халқаро стандартлар 4 баробарга кўпайди. Қурилиш материаллари тармоғи кейинги ўн йилликда иқтисодиётнинг “драйвер” соҳаларидан бир бўлиб қолмоқда. 2021 йилнинг 31 декабрига қадар давлат томонидан қўллаб-қувватлаш орқали қабул қилинадиган қурилиш материаллари соҳасидаги халқаро стандартлар 1387 тани ташкил қилди.Жумладан 2019 йилда 340 та, 2020 йилда 542 та ва 2021 йил давомида 505 та халқаро стандартлар қабул қилинди.18 Диссертациянинг “Қурилиш материаллари бозори ривожланишининг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш” деб номланган учинчи бобида қурилиш материаллари бозорини риволанишига таъсир этувчи омиллар аниқланиб, уларнинг 2026 йилгача бўлган кўрсаткичлари прогноз қилинди, Наманган вилояти қурилиш материаллари саноатини замонавий йўналишларда ривожлантириш учун кластер модели яратилди, вилоятда қурилиш материаллари электрон савдосини ривожлантириш бўйича таклифлар асосланди. Қурилиш материаллари бозорини ривожланишига таъсир этувчи омилларни тахлил этиш орқали, уларнинг ривожланиши ахолининг уй-жой билан таъминланганлик даражасига таъсир этиши аниқланди. 4-жадвал
ўзгаришлар
Тадқиқот натижаларига кўра қурилиш материаллари бозорини ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар тахлил қилинганда юқорида жадвалда кўрсатилган кўрсаткичлар асосий ахамиятга эга эканлиги аниқланди. Тахлил натижаларига кўра ўтган 5 йилда (2016-2020 й) Наманган вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кўрсаткичи 3.5 баробарга, қурилиш материаллари чакана савдо айланмаси эса 5.1 баробарга, қурилиш ишлари хажми 3.7 баробарга ўсиши таъминланган. Бундан ташқариш қурилиш материаллари бозори ривожланишига вилоятда ахоли сонининг ўсиши, ахоли жон бошига умумий даромадларнинг ўзгариши ва асосий натижа ахолининг уй жой билан таъминланганлик даражаси таъсир кўрсатади. Қурилиш материаллари бозорини риожлантиришнинг асосий мақсади, ахолининг уй жой билан таъминланганлик даражасини ошириш хисобланади. Тахлил қилинаётган давр оралиғида вилоят ахоли сони 206.1 минг кишига кўпайган бўлса ахоли жон бошига тўғри келадиган умумий даромадлар хажми эса 2 баробарга ўсган. Ахоли сонининг йилдан йилга ўсиши натижасида ахолининг уй жойга бўлган эхтиёжи ошиб бормоқда.Жумладан, вилоятда 2016 йилда ахолиинг уй жой билан таъминланиш даражаси 16.3 кв м ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда 16.5 кв.м ни ташкил этди холос. Ахолининг уй-жой билан таъминланганлик даражасига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик моделини яратиш ва истиқболини белгилаш , ривожланганлик даражасини ўрганишда, иқтисодий оптимал моделлаштиришда ўтказилган синовлар асосида тўпланган маълумотлар бўйича тузилган эмпирик формулалардан фойдаланилади. Умумий ҳолда нормал тенгламалар системасини келтирамиз. n– даражали полином Келтирилган тенгламалар системаси асосида ахолининг уй-жой билан таъминланганлик даражасига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик моделини яратиш ва истиқболини белгилаш ҳамда ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий математик усуллардан фойдаланган ҳолда статистик маълумотлар динамикасини илмий жиҳатдан эконометрик моделини ҳосил қилиш ва моделлар асосида башоратлар қилиш мазкур илмий тадқиқот ишининг асосий мақсади ҳисобланади. Умуман олганда, қурилиш материаллари бозорини ривожлантириш учун унга таъсир этувчи омилларнинг хар бирини алохида эконометрик моделини яратиш ва истиқболини белгилаш бўйича статистик кўрсаткичларни математик моделлари асосида таҳлил қилиш, ўрганилаётган объектлар ҳақидаги ахборотларнинг ишончлилик даражасини оширади. Наманган вилояти қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришга таъсир этувчи асосий кўрсаткичларнинг хар бирини алохида математик моделини яратамиз: 1.Наманган вилояти қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришга таъсир этувчи асосий кўрсаткичларнинг 2016-2020 йиллардаги маълумотлар асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича статистик маълумотлар динамикасини илмий жиҳатдан эконометрик таҳлил қилиниб, эконометрик моделини EXCEL дастуридан фойдаланиб, R2=0,985, tҳисоб=14,03 ва Fҳисоб=197,0 (∝= 0,05 бўлганда tжад=2,11 ва Fжад=2.272) тенг бўлган ҳолатда асосий махсулот ҳажми ўзгаришининг адекват регрессия модели қуйидагича ифодаланади: YҚурулиш материаллари ишлаб чиқариш = 20,336x2 - 21,544x + 159,82 Бу ерда: YҚурулиш материаллари ишлаб чиқариш – Наманган вилояти қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришга таъсир этувчи асосий кўрсаткичларнинг 2016-2020 йиллардаги маълумотлари; х– вақт (йиллар). Бунда аниқланган модел графиги билан ҳақиқатда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмининг графиги ўзгаришини таққослаш мумкин бўлиб, иқтисодий таҳлил орқали кўринмаган айрим четланишларни кузатиш имконияти пайдо бўлади ва бу ўз-ўзидан илмий асосланган қарорлар чиқаришга ёрдам беради (3.1-расм). Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling