Урилиш материаллари бозорини маркетинг концепциялари асосида ривожлантириш
Download 0.6 Mb.
|
Автореферат тайёри бети билан zahriddin aka
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Савдо ва Хизмат Кўрсатиш вазирлиги"
- “Наманган қурилиш материаллари ва хизматлари” кластерини
Y = 3,6166x1 + 0,0462x2+ 1,8739x3 + 2,0985x4 - 14591,53 .
Математик модел коэффициентларини Фишер мезони билан баҳолаймиз[11]. -мезонининг хакикий қиймати жадвал қийматидан ( , , ): . ) катта, у ҳолда математик модел жараённи тўғри акс эттирганлигини билдиради. Математик моделни таҳлили шуни кўрсатадики, Наманган вилоятида ахоли жон бошига курилиш ишлари хажмига ахоли сони , ахоли жон бошига курилиш материаллари ишлаб чикариш хажми, ахоли жон бошига курилиш материаллари чакана савдо айланмаси хажмининг таъсири сезиларли эканлигини кўрсатмоқда.Шунинг учун хам мамлакатимизда умуман савдога бўлган муносабатни ўзгартириш, махсус савдо ихтисослиги бўйича мутахассисларни тайёрлашга киришиш зарур. Республикада мустақиллик йилларида савдо ва умумий овқатланиш сохаларига олий маълумотли матахассислар тайёрлаш йўлга қўйилгани йўқ. Электрон савдони йўлга қўйиш учун хам билимли мутахассислар зарур. Мамлакат миқёсида, савдо ва хизматлар сохасини бошқариш бўйича махсус қонун хам йўқ. Аммо “Ўзбекистонда электрон тижорат” тўғрисида махсус қонун қабул қилинган. Мазкур қонуннинг мазмун-мохияти янада яхшилаш бўйича қуйидаги тавсияларни бермоқчимиз: Ўзбекистон Республикасининг амалдаги "Электрон тижорат тўғрисида"ги қонунида электрон тижорат (савдо) соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикасининг ахборот технологияларини ривожлантириш билан белгиланади. Бу вазирлик фақат дастурий таъминот ва технологик хизматлар кўрсатиш масалаларини ҳал қила олади. Электрон тижорат (савдо) савдо муносабатлари, реклама воситаларини танлаш, дизайн, етказиб бериш (таклиф) усуллари, савдо майдончалари ишини ташкил этиш, аукционлар, улгуржи ва чакана савдо ва бошқалар билан боғлиқ кўплаб хусусиятларга эга, бу эса тизим ходимларидан юқори савдо малакасини талаб қилади. Шу муносабат билан нафақат электрон тижорат, балки бутун ички ва ташқи савдо тизимини ривожлантириш истиқболларини ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш зарурлигини ҳисобга олиб, "Савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси хизматлари" Ягона "Савдо ва Хизмат Кўрсатиш вазирлиги"нинг мавжудлиги ички ва ташқи савдони, жумладан, электрон тижоратни давлат томонидан тартибга солишнинг барча масалаларини ҳал қилади. Бизнинг фикримизча, ушбу қонунда ривожланган давлатларнинг ўхшаш қонунларидан фарқли равишда электрон тижоратни давлат томонидан тартибга солишга ҳаддан ташқари кўп жой ажратилгани, бу 4-моддада баён этилган электрон тижоратнинг асосий тамойилларига зиддир.Шунинг учун "Ўзбекистон Республикаси Савдо ва хизматлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарур деб ҳисоблаймиз. Бундай асосий давлат меъёрий ҳужжатининг йўқлиги ҳозирда ички бозорда ҳам, халқаро бозорда ҳам товар ишлаб чиқарувчилар ва савдо, шунингдек воситачилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш жараёнларини сезиларли даражада мураккаблаштиради. Фаолияти давлат томонидан тартибга солишга жуда муҳтож бўлган мамлакатимизда бугунги кунда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 70 фоиздан ортиғи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд. Таклиф этилаётган янги "Ўзбекистон Республикаси савдо ва хизмат кўрсатиш вазирлиги" амалдаги "истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги, "Рақобат тўғрисида" ги, "Монопол фаолиятни чеклаш тўғрисида" ги, "Реклама тўғрисида" ги қонунларнинг давлат томонидан тартибга солиниши ва ижро этилишининг кафолати бўлиши мумкин. ХУЛОСА Қурилиш материаллари бозорини маркетинг концепциялари асосида ривожлантириш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар асосида қуйидагича хулосалар қилинди: 1.Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш ва худудларнинг саноат салоҳиятини ошириш бўйича Президентимиз томонидан кейинги йилларда қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида қурилиш материаллари саноати жадал ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва унда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш бўйича белгиланган мақсад ва йўналишларни амалага ошириш, Наманган вилоятида белигланган мақсадларги эришиш учун махсус илмий тадқиқотлар олиб бориш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур. 2.Наманган вилоятидаги қурилиш материаллари бозорида сотувчи ва харидорлар учун етарли даражада замонавий типдаги қулай шароит ва имкониятлар мавжуд эмас. Сотувчилар учун йилнинг 4 фаслида қулай бўлган савдо дўконлари билан таъминланиш даражаси пастлиги, харидорларнинг савдони эркин амалга ошириши учун автотураргох ва логистика тизими наъмунали даражада ташкил этилмаган. Янги турдаги савдо хизматлари кўрсатиш юқори даражада ривожланмаганлиги, харидорларга юксак маданиятли хизмат кўрсатиш яхши ташкил этилмаган. Юқоридаги муаммоларни самарали ҳал этишда вилоятда гипермаркет типидаги замонавий қурилиш материаллари бозорларини (“Қурилиш материаллари “гипермаркет”лари) ташкил этиш лозим. 3. Наманган вилоятида қурилиш материаллари билан шуғилланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон савдо етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги ва Наманган вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар ва қурилиш материаллари истеъмолчиларини ( қурилиш ташкилотлари, аҳоли, тадбиркорлик субъектлар) ягона инновацион тизимга бирлаштириш зарур. Наманган вилоятининг барча худудларини қамраб олувчи қурилиш материаллари онлайн савдо платформасини ташкил этиши зарур. 4.Қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришда аввало қурилиш материаллири ишлаб чиқариш хажмини ошириш ва ички талабни тўлиқ қондириш имкониятига эга бўлиш, рақобатбардош, инновацион материаллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қурилиш материаллари сотиш усулларини кенгайтириш, қурилиш материаллари сотиш жараёнида қўшимча савдо хизматларини жорий этиш мухим саналади. Худудларда қурилиш материаллари савдоси сохасида консталтинг хизматлари жорий этиш ва вилоятда қурилиш материаллари сотувчи “ОФИС ПРОДАЖА”- “Сотув жойи” ларни ҳар бир туман ва катта қишлоқларда ҳам ташкил этиш яъни қурилиш материаллари наъмуналарини жойлаштириб, буюртмага асосан омбордан ёки фирмадан қурилиш майдонига бевосита етказиб берувчи савдо шахобчалари ташкил этиш лозим. 5.Вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қурилиш хизматларини жадал ривожлантириш, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, қурилиш материаллари бозорини замонавий маркетинг стратегияларидан фойдаланган ҳолда ривожлантириш зарурияти мавжуд. Мазкур муаммоларни иқтисодиёти ривожланган давлатлар даражасида ҳал қилишнинг асосий йўналиши, вилоятда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари рақобатбардошлигини янада оширишга имкониятлар яратувчи, корхона ва фирмалар билан ягона технологик занжирда (алоқада) бўлган сервис, илмий ва таълим соҳаларини ўзаро интеграциялашувига асосланган Наманган вилоятида “Наманган қурилиш материаллари ва хизматлари” кластерини шакллантириш ва иш фаолиятини ташкил этиш зарур. 6.Ўзбекистон Республикасиниг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан интеграциялашуви ташқи савдони эркинлаштириш иқтисодиёт очиқлик даражасининг ўсишига, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишига ва рақобатбардошликнинг кучайишига, мамлакат экспорт салохиятини оширишнинг ички имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради. Жумладан, қурилиш материаллари саноатида қуйидагиларги амалга ошириш лозим деб хисоблаймиз: ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатларининг қурилиш материаллари импорти таркибини тахлил қилиш ва мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда мавжуд стандартларни ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи талабларига мослаштириш; ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари билан инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ўзаро хамкорлик алоқаларини ривожлантириш , амалий тажриба алмашиш ва илғор технологияларнинг ўзаро трансферини амалга ошириш лозим. 7.Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар юқори малакали ва замонавий билимларга эга бўлган маркетолог, технолог ва IT муҳандислар билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш мақсадида мазкур корхоналарда зарур кадрларни тайёрловчи институт, университетларнинг тегишли мутахассислик кафедра филиалларини ташкил этиш ва шу асосда кластерлаштириш тизимига илмий ва ўқув жараёнларини интеграциялашувига эришиш керак. 8.Мамлакатимизда амалга оширилаётган қурилиш ишлари таннархини пасайтириш, аҳолининг уй-жойга бўлган эхтиёжини таъминлаш, арзон ва сифатли қурилиш ишлари амалга оширилиши учун Уй жой қурилиш ташкилотлари учун алохида биржа савдосини ташкил этиш ва унда асосий турдаги материаллар учун чегирма нархлар белгилаш лозим. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling