Урилиш материаллари бозорини маркетинг концепциялари асосида ривожлантириш


Download 0.6 Mb.
bet11/14
Sana28.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1657290
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Автореферат тайёри бети билан zahriddin aka

Биринчидан, Наманган вилояти ўзининг жойлашуви, геологик имкониятлари жихатидан қурилиш материалларини ривожлантириш учун жуда қулай худуд хисобланади. Наманган вилояти Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси маълумотларига кўра вилоятдаги мавжуд конларда 2,5 млн тн ойна хом ашёси, 56,9 млн тн цемент ашёси, 5,8 млн м3 пардозбоп тошлар, 9,8 млн тн охактош ва 8,4 млн тн қурилиш тошлари каби кўплаб конларда қурилиш материаллари захиралар мавжуд.
Иккинчидан,Наманган вилоятининг Уйчи, Учқўрғон, Чуст туманлари пардозбоп ғишт ишлаб чиқариш ва Поп тумани табиий тошни қайта ишлаш, пардозбоп плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашуви белгиланган.Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига махаллий саноатни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар юклатилган:
-“қўшимча қиймат занжирлари”ни кенгайтириш, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш, тайёр махсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни махаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
-замонавий тенденцияларни хисобга олган холда махаллий саноат корхоналир учун профессионал кадрлар тайёрлаш, тренинг дастурларидан кенг фойдаланиш ва бошқалар.
Учинчидан, асосий масала эса, ички ва ташқи бозорлардаги рақобат мухитига фақатгина маркетинг тадқиқотларини олдиндан ўтказиш, талаб,таклиф ва бахо ўзгаришларини ўз вақтида англаб бориш, товарлар рекламасини ташкил қила билиш ва сотиш усулларини танлаш каби бош масалалар мавжуд. Хозирда ишлаб турган корхоналар мустақиллигига халақит бермаган ҳолда уларга илмий – услубий ва бошқа хизматлар кўрсатиш лозим.
Тўртинчидан, собиқ Наманган мухандислик-педагогика институти “мухандислик-қурилиш” институтига айлантирилди. “НАМАНГАН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ” кластерини ташкил этилиши Наманганда “кластер” стратегиясига асосланган қурилиш ишлари, қурилиш материаллари саноатини фундаментал ривожлантириш, замонавий савдосини ташкил этиш ва чет эл инвесторларини янада кўпроқ жалб этишга имкониятлар яратади деб хисоблаймиз.
Кластер шаклланиши вилоят ҳокимлиги учун қуйидаги натижаларни беради:
Кластер шаклланиши натижасида вилоятда фаолият юритаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари учун:
Наманган қурилиш материаллари ва хизматлари” кластерини шакллантириш натижасида , корхоналар фаолияти маҳаллий ва жаҳон қурилиш материаллари бозоридаги конъюнктура ўзгаришларига мувофиқлаштириб борилади;
Вилоятдаги Олий Таълим Муассасалари учун ижобий натижалар беради.
Наманган вилоятида ҳудудий қурилиш материаллари ва хизматлари кластерини шаклланиш жараёнини таҳлил қилиш мақсадида Россиялик олимлар А.Г.Гранберг ва бошқалар21 томонидан “интеграл локализация коэффициенти”ни аниқлаш усулидан фойдаланилди. Ҳудуд бўйича интеграл локализация коэффициенти(Ksam) қуйидагича ҳисобланади:

Бунда:
i–таҳлилга киритилган индикаторларнинг тартиб рақами;
n –таҳлилга киритилган индикаторлар сони;
Кi(sam)–ҳудуд бўйича интеграл локализация коэффициенти.
Ушбу кўрсаткич мамлакат даражасида (Кuz) қуйидагича аниқланиши тавсия қилинган:

Бунда:
Кi(uz)–мамлакат даражасидаги интеграл локализация коэффициенти.
Агар Ksam>Kuz бўлса Наманган вилоятида қурилиш материаллари ва хизматлари кластерининг шаклланиши жараёни мавжудлиги борасидаги хулоса тасдиқланади. Ҳудуд миқёсида қурилиш материаллари ва хизматлари кластерини ташкил этиш учун қуйидаги индикаторлардан фойдаланилди (8-жадвал).
8-жадвал
“Қурилиш материаллари ва хизматлари” кластерини ташкил этиш омиллари таҳлили22
(2020 йил)



Кўрсаткичлар

Ўзбекистон Республикаси

Наманган вилояти

1

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркибида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш улуши %

6

5,2

2

Чакана савдо айланмасида қурилиш материаллари чакана савдоси улуши %

4,2

4,6

3

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий даромадлар ўсиш кўрсаткичи %

12,7

13,6

4

Аҳолини уй-жой билан таъминланиш даражаси (бир нафар аҳолига тўғри келадиган уй-жой майдони) кв.м

15,5

16,5

5

Қурилиш ишлари ўсиш кўрсаткичи (2019-2020)

23,8

29,4

Жадвал маълумотлари асосида хулоса қилинадиган бўлса, Наманган вилоятида “Қурилиш материаллари ва хизматлари кластери”ни ташкил этиш омиллари Республика кўрсаткичларига нисбатан юқорилиги аниқланди. Вилоятда қурилиш материаллари ва хизматлари соҳасига ихтисослашув даражасининг юқорилигини мамлакат ва Наманган вилояти бўйича “Интеграл локализация кўрсаткичлари” асосида ҳисобланган коэффициентларнинг графикдаги таҳлили ҳам ушбу хулосани тасдиқлайди (Расм 7).





Расм 4 Ўзбекистон Республикаси ва Наманган вилоятининг қурилиш материаллари ва хизматлари соҳасига ихтисослашганлик индекслари ва ҳудудий локализация коэффициентларининг таққослама таҳлили
Юқоридаги график таҳлили Наманган вилоятида қурилиш материаллари кластерини шакллантириш учун етарли шароит ва имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
Диссерация учинчи бобининг учинчи қисмида қурилиш материаллари савдоси электрон платформаси самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар берилган.

Шакл 3 Курилиш фирмалари томонидан фаолиятини амалга ошириш жараёнида курилиш материалларини сотиб олиш усулларидан фойдаланиш бўйича қўйилган саволга жавоблар таҳлили

9-жадвал


2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Наманаган вилоятида Электрон тижорат жами савдо айланмаси тахлили
млрд.сўм



Худудлар номи

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

1

Ўзбекистон Республикаси

12,1

40,9

275,3

1 002,5

5 978,7

2

Наманган вилояти

0,0

0,2

5,2

19,1

32,7

Жами Электрон савдода Наманган вилояти улуши % да

0,0

0,6

1,9

1,9

0,5

Таҳлил қилинаётган давр оралиғида республикамизда электрон савдо айланмаси сезиларли даражада ўсганлигини кўрсатмоқда. Умуман қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришда, уларни чакана савдосига алоҳида аҳамият бериш, айниқса, замонавий “қурилиш материаллари гипермаркетлари” ни Наманган, Чуст, Учқўрғон шахарларида ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлиши диссертацияда асосланган.Чакана савдони ривожланиши натижасида қурилиш материаллари ассортименти кўпаяди аҳолини талаби тўлароқ қондирилади ва қурилиш ишлари хажмини ошишига таъсир кўрсатади.


10-жадвал


Ўзбекистон Республикаси ва Наманган вилоятида аҳоли жон бошига қурилиш ишлари кўрсаткичига таъсир этувчи омилларнинг 2017-2021-йилларди таҳлили

Йиллар

Ахоли сони

Ахоли жон бошига умумий даромадлар тўғри келиши Х2 ( минг сўм)

Ахоли жон бошига курилиш материаллари ишлаб чикариш хажми Х3

Ахоли жон бошига курилиш материаллари чакана савдо айланмаси хажми ( минг сўм) Х4

Ахоли жон бошига курилиш ишлари хажми

Х1 (минг киши)

( минг сўм)

( минг сўм)



Y


Наманган

Ўзбекистон

Наманган

Ўзбекистон

Наманган

Ўзбекистон

Наманган

Ўзбекистон

Наманган

Ўзбекистон

2017

2652,4

32120,5

5733,3

7314,1

72,8

251,2

58

48,4

556,1

1080,2

2018

2699,6

32656,7

6887,6

9128,6

112,4

396,7

75,1

79,9

836,2

1565,6

2019

2752,9

33255,5

8293,1

10891,3

153,9

506,4

140,9

172

1 260,80

2139,6

2020

2810,8

33905,2

9258,8

12122,2

203

527,6

200,8

260

1 664,30

2599,3

2021

2867,5

34558,9

11353,5

14869,8

341

666,3

256,5

329,6

1 937,80

3110,4

STATA-16 дастури асосида қуйидаги математик моделни ҳосил қиламиз:



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling