Урилиш материаллари бозорини маркетинг концепциялари асосида ривожлантириш
Download 0.6 Mb.
|
Автореферат тайёри бети билан zahriddin aka
- Bu sahifa navigatsiya:
- “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”
- “Худудларнинг саноат салохиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги ПФ-6244 сонли
- Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишига боғлиқлиги.
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ш.Ж..Эргашходжаева
Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар раиси, и.ф.д. , профессор КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахондаги глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва сотиш салохиятига бевосита таъсир кўрсатиб, уларнинг бозорлари замонавий маркетинг концепциялари асосида ривожланмоқда. Ҳозирги кунда, жахонда энг мухим ўнталикка киритилган ижтимоий муаммолардан бири, бу ахолининг уй жой билан ташинланиши хисобланади. Мамлакатимизда ахолининг уй-жой билан таъминланиши хар бир нафар кишига 16.6 кв.м бўлиб, мазкур кўрсаткич : Германияда - 39 кв.м, Россияда 25.8 кв.м, Полшада 25 кв.м, Туркияда 17 кв.м ва АҚШда - 70 кв.м”1га, тўғри келмоқда. Жаҳон бозорларидаги шиддатли рақобат мухитига мослашиш, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни, сотиш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқотлар кенг қамровли олиб борилмоқда, натижада қурилиш материаллари саноати рақамлашмоқда, савдо ва хизматлар электрон тизими яратилмоқда. Сохага сунъий интеллект тизимини яратиш ва жорий этиш муаммолари тадқиқ этилмоқда. Ўзбекистон қурилиш материаллари саноатини, савдосини ва хизматларини жадал суръатларда ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар айниқса, кейинги йилларда ишлаб чиқилиб, амалиётда бажарилмоқда: сохада фаолият юритаётган саноат, қурилиш, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналар фаолиятини модернизация қилиш, илм-фан ютуқларини жорий этишга давлат томонидан имтиёзлар бериш, солиқ юкини камайтириш, экспорт ва импорт ишлари харажатларини бир қисмини қоплаб бериш, кадрлар-мутахассисларга бўлган талабларини тўлароқ қондириш ва бошқаларга сохада эътибор кучаймоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60 сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги фармонида мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хажмини 2 баробарга кўпайтириш ва 5 млрд АҚШ долларлик лойиҳаларини амалга ошириш орқали қурилиш материаллари соҳасини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш вазифалари белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9-июлдаги “Худудларнинг саноат салохиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги ПФ-6244 сонли фармони,( 2021 й 31-август) “Қурилиш материаллари саноатини қуллаб-қувватлаш чора-табдирлари тўғрисида” ПҚ-5239, 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сонли “Қурилиш материаллари саноатини тубдан-такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”қарори,2019 йил 23 майдаги №ПҚ-4335-сонли “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ва мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертасия тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишига боғлиқлиги. Диссертация иши республика фан ва технологиялари ривожланишининг I.«Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий, ахлоқий ҳамда маданий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Қурилиш материаллари бозори муаммоларининг методологик-назарий асослари жахондаги етук олимлар Ф.Котлер, М.Портер, Чемберлин Э., Шерер Ф., Моррис. Д., Ж. Тирольлар2 томонидан ўрганилган.Россия ва бошқа МДХ олимларидан Изард У., Лавров А.М., Некрасов Н.Н., Новоселов А.С.3 томонидан минтақавий қурилиш материаллари бозорини ривожланиш масалалари тадқиқ этилган. Замонавий қурилиш материаллари савдо комплексларини ташкил этиш ва ривожлантириш, бошқариш масалалари, савдо комплексларига харидорларни жалб этиш, йирик савдо компанияларининг ютуққа эришиш ва пасайиш омилларини, улгуржи ва чакана савдо асослари хорижий олимлар П.Андерхин, В.Даненбург, Д. Колинз, Р.Монкриф, М.Леви, Б.Вейтцлар, О.Аборнева, А.Белковский, Д.Владиславлев, В.Вертоградов ва С.Мазин4 томонидан ўрганилган. Қурилиш материаллари савдосида маркетингнинг турли хижатлари ва савдо санъати масалалари, Европада бизнес қилиш усуллари, йирик савдо комплекслари фаолияти Т.Бер, А.Нортон, Х.Силъва,Бернд Э ва В.Хойер5лар тадқиқ этишган. Ўзбекистонлик олимлардан А.Ш.Бекмуродов, А.Солиев, Ш.Эргашходжаева, А.Д.Султонов, Д.Ю.Матризаева6 томонидан қурилиш материаллари улгуржи савдо билан шуғулланувчи воситачи корхоналарнинг маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш механизмлари тадқиқ этилган; Д.Ю.Матризаева эса саноат корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини бошқаришнинг илмий-амалий асосларини ўрганган. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling