Ҳурматли тингловчи ҳамкасбларим, қуйида келтирилган ва бевосита касбимизга доир Президентимиз қарорлари, фармони ва Ўзрвм нинг қарорини малака ошириш даврида чуқур ўрганиб олиб


-расм. Педагогика фаннинг шаклланишини ва ривожланишнинг босқичлари блок-схемаси


Download 218.14 Kb.
bet4/10
Sana24.01.2023
Hajmi218.14 Kb.
#1114072
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу

1.1-расм. Педагогика фаннинг шаклланишини ва ривожланишнинг босқичлари блок-схемаси



I

Вербал ўқитиш

II

Кўргазмали ўқитиш

III

Фаолият ѐндашуви асосида ўқитиш

I

Ёдлашга йўналтирилган ва бадан
жазоланишидан
фойдаланиладиган ўқитиш усуллари

II

Авторитар ўқитиш технологиясига асосланган синф-дарс тизими

III

Шахсга йўналтирилган ўқитиш
технологиялари

Жамият ва таълимнинг ривожи – бу иккиси ягоналашган тизим бўлиб, уни «жамият-таълим» тизими сифатида тасвирлаш мумкин. Бу тизим ишлаб чиқариш усули, ўқитиш воситалари ва ўқитиш тизими омиллари билан белгиланади. (1.2-расм)





1.2-расм. «Педагогик технология» фанининг вужудга келиш объективлиги

Қўлланиладиган Асрлар ўқитиш усуллари

1.1- расмда ХХ асрнинг иккинчи ярмида «Педагогик технология»нинг фан сифатида вужудга келиши ва унинг асосий ривожланиш босқичлари акс эттирилган.


Педагогик технология атамаси ҳали стандартлаштирилмаган, шунинг учун унинг анчагина таърифлари мавжуд. Мисол тариқасида педагогик технология (ПТ) нинг бир неча таърифларини келтирамиз.
ПТ – бу, ўқув вазиятларини лойиҳалаш асосидаги педагог ва ўқувчиларнинг алгоритмлаштирилган фаолиятидир. (Пальчевский, Фридман).
ПТ – бу, олдиндан лойиҳалаштирилган ўқув-тарбия жараѐнини, амалиѐтга тизимли ва кетма-кет тадбиқ этилишидир. (В.П.Беспалько).
ПТ – бу билимлар ўзлаштирилишининг барча жиҳозлари муаммоларини таҳлил этиш ва режалаштириш, таъминлаш, баҳолаш ва муаммолар ечимини бошқаришга қаратилган фаолиятни ташкил этиш усуллари ва воситалари, одамлар, ғояларни ўз ичига олувчи мажмуалашган жараѐндир (АҚШнинг педагогик коммуникациялар ва технологиялар ассоциацияси).
Педагогик технологияга ЮНЕСКО томонидан берилган таъриф:


Педагогик технология бу - техникавий ва инсоний манбаларни ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини инобатга олиб, ўз олдига таълим шаклларини мақбуллаштириш вазифасини қўядиган, бутун ўқитиш ва билим олиш жараёнини, яратиш, қўллаш ва аниқлаш бўйича тизимли қарашдир.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, педагогик технологияни мақбуллаштирилган, унификациялаштирилган ва қайта такрорланадиган ўқув жараѐнини яратиш ва қўллаш деб, характерлаш мумкин.


Технологиялаштирилган дарс-бу ўқув вазиятларининг барча қирраларини қамраб олган, аниқ мақсадни кўзлаб, олдиндан ўйлаб, қатъий кетма-кетликда, АКТ ва интрфаол усуллардан меъёрида ва ўрнида фойдаланишни, ўқитувчи-ўқувчи, ўқувчи-ўқувчиларнинг ҳамкорликда фаол ишлашлари натижасида ҳар бир ўқувчининг энг яқин интелликтуал ривожланиш даражасида кафолатланган билимларга эга бўлишини таъминлашни назарга тутган ҳолда тузилган дарс лойиҳаси ва унинг татбиқидир (проф.П.З.Давронов).

Педагогик ғоялар Афлотун (эр.ол. 427 - 347 йиллар) Арасту (эр.ол.384-322 й.) Плутарх (тах.416-тах.327 йиллар) Квинтилиан (35-95 йиллар чамаси) нинг фалсафий ва сиѐсий асарларида намоѐн этила бошлади.


Халқимизнинг буюк мутафаккирлари бўлмиш Имом Бухорий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Абу Наср Форобий, Баҳоуддин Нақшбандий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобур, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Махмудхужа Бехбудий ва бошқа шу каби кўплаб буюк аждодларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари ўзининг тарбиявий аҳамиятга, маърифатни тарғиб этиш хусусиятларига ва ибратлилик хусусиятларига эга эканлиги туфайли хозирги кунга қадар ўз қадр-қимматини йўқотмай келмоқда.
Мукаммал педагогик тизимни Ян Амос Коменский яратди. У ўз даврининг илгор ғояларига таянган холда ―Ҳаммани хамма нарсага ўргатиш‖ туғрисида даъват билан чиқди. Унинг ―Буюк дидактика‖ деган катта рисоласи назарий педагогиканинг илк асарларидан хисобланади. Педагогиканинг илмий асосларини тузишга Ж.Ж.Руссо (1712-1858), (И.Г.Пестолоций, А.Дестервенрг, Р.Оуэн (17711-1858), А.Н.Радишчев (1749-1802), В.Г.Белинский, А.Герцен, И.И.Пирогов, Н.Г.Чернишевский (1822-1899), Н.Д.Добролюбов кўп ѐрдам қилдилар.
Таълим назарияси, таълим-тарбия мазмуни, шаклини ва услубларининг асосий жиҳатлари Шаркда ишлаб чиқилиб, Европа орқали ўзгариб, ривожланиб яна Шарқга қайтиб келганини ва дунѐ педагогик жараѐнини бир бутунлигини ҳисобга олинса, қуйида келтирадиган тушунчаларда хусусий миллийликдан кўра умуминсонийлик жиҳатларининг кўплиги кўзга ташланиб туради. Таълим турли йўллар (мустақил ўқиш, радио ва телевизион эшиттиришлар, курслар, лекторлар, ишлаб чиқишда ишлаш ва шу кабилар) орқали олинади.
Бугунги кунда педагогика соҳасида янги илмий йўналиш - педагогик инновация ва таълим жараѐнини янгилаш ғояларининг пайдо бўлиши натижасида педагогнинг педагогик фаолиятида ҳам янги йўналиш «педагогнинг инновацион фаолияти» тушунчаси пайдо бўлди. Педагогикада инновация, инновацион фаолият, инновацион педагогика, таълимда инновацион жараѐнларни бошқариш каби тушунчалар ХХ асрнинг 60 йилларида дастлаб, АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларида-таълим технологияси тушунчаси эътироф этилган вақтда пайдо бўлди. Ўша вақтдаѐқ Европада педагогик инновациялар маркази ва институти ташкил этилди.
И.Шумпатер ва Н.Кондратевлар ―Инновация‖ тушунчасининг илк ва улкан назариячилари ҳисоблансалар, К.Ангеловский, В.А Сластенин ва В.И.Слобадчиковлар ўз илмий тадқиқотларида инновацион фаолият педагогик фаолиятнинг алоҳида шакли эканлигини исботлашга ҳаракат қилдилар. Жумладан, В.И.Слобадчиков айтишича: ―Аввало, инновацион фаолиятни илмий ижодиѐт соҳасидаги фаолиятга ўхшатиб бўлмайди, чунки бундай ўхшатиш ―Инновацион фаолият термини маъносини торайтириб юборади. Амалдаги анъанага нисбатан жиддий ўзгаришларга олиб келадиган ҳар қандай фаолиятни инновацион деб ҳисоблаш мумкин.

Download 218.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling