Ҳурматли тингловчи ҳамкасбларим, қуйида келтирилган ва бевосита касбимизга доир Президентимиз қарорлари, фармони ва Ўзрвм нинг қарорини малака ошириш даврида чуқур ўрганиб олиб


Download 218.14 Kb.
bet7/10
Sana24.01.2023
Hajmi218.14 Kb.
#1114072
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу

Технологик операция – ишчи томонидан ўзининг иш жойида бажариладиган, якунига етказилган ҳаракат кўринишидаги жараѐннинг бир қисми.
Технологик харита – маълум бир маҳсулотни ишлаб чиқариш технологик операцияларнинг кетма-кетлигини баѐн қилувчи техник ҳужжат.
Технологик режа – технологик операцияларни амалга оширишни белгиловчи тартиб бўлиб, маълум бир маҳсулотни ишлаб чиқаришда бажариладиган операцияларнинг вақти, шартларини белгилайди.
Ушбу тушунчаларни ўқув жараѐнига кўчадиган бўлсак, ўқитувчи (педагог)нинг муайян шароитларда, ўқитиш воситалари ѐрдамида ўқувчиларга кўрсатган тизимли таъсири натижасида уларда жамият учун зарур бўлган ва олдиндан белгиланган сифатларни шакллантирувчи ижтимоий ҳодиса деб таърифлаш мумкин. Таърифлар назарияси бўйича бундай ижтимоий ҳодисани педагогик технология деса бўлади (Б. Зиѐмуҳаммедов).
Педагогик технологиянинг ўқув жараѐнига олиб кириш зарурлигини МДҲга кирувчи мамлакатлар ичида биринчилар қаторида ҳар томонлама илмий асослаб берган россиялик олим В.П. Беспальконинг фикрича, «ПТ – бу ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик мувафаққиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини шакллантириш жараѐнининг лойиҳасидир».
Ўзбекистонлик педагог олим Л.В. Голиш таълим технологиясини техник технологиядан келиб чиққан ҳолда уч хил атамасини ифодалаб берган:
Педагогик технология – ўқув жараѐнини технологиялаштиришни бутунлигича аниқловчи тизимли категория. Технологияларнинг барча тушунчаларини белгилаш учун, синоним сифатида таълим технологияси, ўқитиш технологияси кабиларни ишлаш мумкин.
Ўқитиш технологияси – биринчидан, педагогик технологияни жараѐнли ҳаракат аспектини англатади. Бу таълим жараѐнини ўзгарувчан шароитларда, ажратилган вақт давомида истиқболлаштирилган натижаларига кафолатли эришишга ва конкрет таълим-тарбия жараѐнларини амалга оширишни инструментал таъминловчи усул ва воситалар (технологик операциялар)нинг тартибли бирлигини ўзида мужассамлаштирган таълим модулини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг технологик жараѐни; иккинчидан, педагогик технологиянинг жараѐнли – баѐнли аспектини ифодалайди. Бу мақсадни амалга ошириш ва истиқболда белгиланган натижаларга эришиш бўйича педагогик ҳамда ўқув фаолиятини лойиҳасини бажаришнинг баѐнидир (технологик харита).

Download 218.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling