Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Томар ва грузин календари


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/39
Sana03.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1690977
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39
Bog'liq
2 5199487399947666602

Томар ва грузин календари. 
Қадимги арман (бошқача номи томар) календари худди мисрликларни-
кидек ҳар бири 30 кундан иборат бо`лган 12 ойлик йил ҳисобидан иборат 
эди. Календарга йил охирида қо`шимча 5 кун қо`шилган. Ушбу 365 кунлик 
календар Арманистонга Эрон орқали кириб келган. Арман календари ойлари 
қуйидагича номланган: 
1.Навасарди. 
2.Гори. 
3.Сахми. 
4.Тре. 
5.Кхалоқ. 
6.Ареттсс. 
7.Мехекани. 
8.Парег. 
9.Ахекани. 
10. Марори. 
11.Магату. 
12.Хротитихс. 
Йил навасарди ойидан бошланган. 
Арман календари о`згарувчан (блуждаюший) эди. Шу туфайли 4 йилда 
бир сутка илгарилаб кетар эди. (Аслида йил 365 кун 5 соат 48 минут 46 
секндга тенг бо`лиши керак). 1461 арман календари йили 1460 юлиан (ёки 
тропик) йилига тенг бо`лади. 
Арман календарида энг муҳим ёки кенг тарқалган эра 552 йил 11 
июлдан бошланган. У хо`жаликда ҳам кенг қо`лланилган. Қадимги тош 
ёзувларда ҳам о`з аксини топган. Бу Ерадан ташқари 553 йил 11 июлдан 
бошланувчи (бир йил фарқ қилувчи) эра ҳам бо`лган. 


52 
О`згарувчи йил христиан черкови учун ноқулай бо`лганлиги учун 
(христианлик ИВ асрдан бошлаб Арманистоннинг давлат дини) ВИИ ва ХИ 
асрларда юлиан календарига о`тишга ҳаракат қилишган. Фақатгина ХВИИИ 
асрда (айрим манбаларда ХВ-ХВИ асрларда) гина юлиан календарига 
о`тилган. Эра ҳам «Христоснинг туг`илиши» эрасига алмаштирилган. (Арман 
Эраси) ВИИ ва ХИ асрларда юлиан календарига о`тишга то`сқинлик қилган 
эди. 
Энг қадимги грузин календари ой календари эди. Фақатгина Мил. 
аввалги В асрда (айрим манбаларда Ерамизнинг И асрида) грузинлар қуёш 
календарига о`тганлар. Йилл ҳар бири 30 кундан иборат 12 ойга бо`линган 
(360 кун). Йил охирида 5 та кабиса йилида эса 6 та қо`шимча кун киритлган. 
Ой номлари грузинча ноМиланган. 
Йил 6 августдан бошланган. Ойларни Рим календари ойлари номи 
билан аташ VII асрда жорий этилган. VII асрдан бошлаб йил мартдан 
бошланадиган бо`лди. Х асрда эса йил боши январъ ойи, деб белгиланган. 
Лекин узоқ вақт август, март ва январъ йиллари параллел қо`лланиб 
келинган. 
Қадимги Грузияда бир неча йилномалар мавжуд бо`лган. энг ко`п 
ишлатиладиган Ера «Дунёнинг пайдо бо`лиши» эраси эди. У мил. аввалги 
5604 йилдан бошланган. Грузияда яна мил. аввалги 5508 йилдан бошланувчи 
Византиянинг «Дунёнинг пайдо бо`лиши» эраси ҳам қо`лланилган. Яна бир 
қанча грузин подшолари, Эрон шоҳлари ва Византия императорларининг 
тахтга чиқиши билан бошланадиган кичик-кичик эралар мавжуд бо`лган. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling