Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/39
Sana03.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1690977
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39
Bog'liq
2 5199487399947666602

Таянч иборалар:
Хелекав, томар, Месепотамия календари, яҳудийларда ой номлари
грузин календари. 
Назорат саволлари. 
1. Қадимги Месопотамия календарининг вужудга келишида табиат ҳодиСА-
ларининг о`рнини ко`рсатинг. 
2. Яҳудийлар пасхани қайси календарга қараб белгилайдилар? 


53 
3. Арман календаридаги ой номларини тартибини ко`рсатинг. 
 
7-МАВЗУ: ҚАДИМГИ РУС КАЛЕНДАРИ 
РЕЖА: 
1. Қадимги Рус календари ҳақида умумий маълумотлар 
2. Қадимги Рус календаридаги ой номлари ва уларнинг мавсумий 
хусусиятлари 
Славянлар календари ҳақидаги айрим маълумотлар «Игоръ полки 
жангномаси»да берилган. Унда айтилишича, славянлар хо`жалик ҳаётида 
Қуёш худоси ёки ёмғир худоси асосий о`рин тутган. Худоларга атаб 
о`тказилган байрамлар ҳозирги кунгача сақланиб қолган.
Шундай байрамларидан бири «Масленицца» бо`либ, у баҳорнинг 
бошланишини англатади. Қуёш кулъти билан бог`лиқ Яна бир байрам 
«курало`» ёзда июнъ ойида кун қисқариши бошланишида нишонланади. 
Январда эса «коляда» байрами нишонланган-куннинг узайиши.
ХVII–ХVIII аср ҳужжатларида рус календари давр (сезон)ларга 
бо`линганлиги ко`рсатилган: қиш 25 январ-25 мартга, баҳор 25 март-24-
июнга, ёз 24 июнъ-24 сентябрга, куз 25 сентябръ-25-январга то`г`ри келган. 
Қадимги рус календарининг бошланиш вақти ҳақидаги ма`лумотлар 
бироз чалкашлик туғдиради. Н. Степанова, Н. Бережкова, Б. Рубакова маълу-
мотларига ко`ра, календар боши баҳорга то`г`ри келган, чунки бу қишлоқ 
хо`жалиги ишларининг бошланиши вақтидир. Русда христианликнинг қабул 
қилиниши Византия календарининг кириб келишига сабаб бо`лди (чунки 
христианлик байрамлари Византиянинг «жаҳон Эраси» бо`йича ҳисобланар 
эди). Шу тариқа 1 мартда бошланадиган қадимги рус календари билан бирга 
1 сентябрда бошланадиган Византия календари ҳам пайдо бо`лди. Қадимги 
хужжатларда ко`рсатилишича, ХIII асрларда «март йили» (1-мартдан 
бошланувчи йил ҳисоби) устун бо`лган, лекин ХV асрда «сентябръ йили» 
(Византия йил ҳисоби) то`лиқ устунликка эришган. Бу йил ҳисоби то 1700 


54 
йилгача сақланиб қолган. 1699 йили 20 декабрда Пётр И нинг, 7208 йил 1 
январни 1700 йил 1 январъ деб ҳисоблаш ҳақидаги қарори э`лон қилинди. Бу 
Исо Эрасига о`тишни билдирар эди. Бу ислоҳот Россияда савдо, маданий-
илмий алоқаларнинг ривожланишига сабаб бо`лди. эски йил ҳисоби (Юлиан 
календари) ҳам сақланиб қолди. Бу ҳисобдан чет эл билан алоқа қилувчи 
савдо ҳарбий-денгиз флоти фойдаланган. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling